Архив

«Янги Тошкент» бош режаси жаҳон архитектура бюролари томонидан ишлаб чиқилади
24 июль 2023, 20:58

«Янги Тошкент» бош режаси жаҳон архитектура бюролари томонидан ишлаб чиқилади

«Янги Тошкент» бош режасини ишлаб чиқиш учун жаҳон архитектура бюролари — Сингапурнинг Meinhardt, Британиянинг Foster + Partners ва Голландиянинг OMA компаниялари жалб қилинди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҚК Бош штаби хабарини ўрганмоқда
24 июль 2023, 20:01

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҚК Бош штаби хабарини ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Донецк вилоятида Ўзбекистон фуқаролари аниқлангани ҳақидаги маълумоти тасдиқланса, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган шахсга жиноят иши қўзғатилди
24 июль 2023, 19:53

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда 45 ёшли эркак 10 яшар қиз қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келгани маълум бўлди. Бош прокуратурага кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

6 ойда тез ёрдамга 1,7 мингта ёлғон чақириқ келиб тушди — ССВ
24 июль 2023, 18:06

6 ойда тез ёрдамга 1,7 мингта ёлғон чақириқ келиб тушди — ССВ

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 1752 марта ёлғон чақириқ келиб тушди. Мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келди.

Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан анъанавий мулоқоти ўтказилади
24 июль 2023, 17:31

Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан анъанавий мулоқоти ўтказилади

Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон президентининг ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Таклиф ва саволларни 1094 ва 1100 қисқа рақамларига, шунингдек, business.gov.uz портали орқали юбориш мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас.

«Барча қушлар билан хайрлашамиз». Twitter логосини «Х»га ўзгартирди
24 июль 2023, 16:50

«Барча қушлар билан хайрлашамиз». Twitter логосини «Х»га ўзгартирди

Twitter ўз логотипини «Х» белгисига ўзгартирди. Шунингдек, Маск платформанинг стандарт рангини қорага алмаштиришни таклиф этган.

Хитойлик Цзюй Вэньцзюнь шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
24 июль 2023, 16:28

Хитойлик Цзюй Вэньцзюнь шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

22 июль куни Хитойда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Лэй Тинцзе ва амалдаги чемпион Цзюй Вэньцзюнь ғолиблик учун кураш олиб борди ва унда Вэньцзюнь ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.

Ёғингарчиликни рақамлаштириш. Шаҳарни сув босиши муаммосини Тошкент қандай ҳал қилмоқчи?
24 июль 2023, 16:26

Ёғингарчиликни рақамлаштириш. Шаҳарни сув босиши муаммосини Тошкент қандай ҳал қилмоқчи?

Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахт ирригация-дренаж тизими объектларини электрон харитага туширди. Мутахассислар бу тизим нималардан иборат экани, нега Тошкентни мунтазам сув босаётгани ва муаммони ҳал қилиш йўллари ҳақида «Газета.uz»га сўзлаб берди.

Депутатлар Алишер Қодиров ва Дониёр Ғаниев тармоқларда нимани талашмоқда?
24 июль 2023, 15:09

Депутатлар Алишер Қодиров ва Дониёр Ғаниев тармоқларда нимани талашмоқда?

Депутат Алишер Қодировнинг камбағалликда одамларнинг ўзини айблаган пости муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унинг ҳамкасби Дониёр Ғаниев буни «апорофобик дискриминация» дея баҳолади. «Газета.uz» икки депутатнинг тармоқлардаги баҳсини бир саҳифага жамлади.

Олмалиқда болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
24 июль 2023, 14:21

Олмалиқда болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбураган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Вилоят ИИББга кўра, 39 яшар эркак руҳий касалликлар диспансерида доимий рўйхатда туради. У даволаниш учун ётқизилган.

Янги Тошкент инвесторлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси импортида бождан озод этилади
24 июль 2023, 12:51

Янги Тошкент инвесторлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси импортида бождан озод этилади

Янги Тошкент инвесторлари, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда дирекцияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод этилади.

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка чақирди
24 июль 2023, 11:57

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка чақирди

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Бундай фуқаролар «босқинчиларнинг шериклари сифатида кўриб чиқилади ва жавобгарликка тортилади», — дейилади мурожаатда.

Хотин-қизлар коллеж ва техникумларнинг айрим йўналишларида грантда ўқийди — қарор лойиҳаси
24 июль 2023, 11:46

Хотин-қизлар коллеж ва техникумларнинг айрим йўналишларида грантда ўқийди — қарор лойиҳаси

Коллеж ва техникумларнинг қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ўқишга топширган хотин-қизларга тўлиқ грант жорий этиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжатда 3 ёшгача боласи бор ўқувчиларга масофавий таълимга рухсат бериш ҳам назарда тутилмоқда.

Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг қайси ҳудудлари Янги Тошкентга ўтказилиши белгиланди
24 июль 2023, 11:44 1

Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг қайси ҳудудлари Янги Тошкентга ўтказилиши белгиланди

Президент қарори билан Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 10 та мавзе ҳамда Шоличилик институтининг қишлоқ хўжалиги ерлари Янги Тошкент шаҳрига ажратилади. Ерларнинг тоифаси ўзгартирилгани учун қишлоқ ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация ундирилмайди.

Сурхондарёда 5 йил аввал тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Улар вақтинчалик экани айтилмоқда
24 июль 2023, 11:37

Сурхондарёда 5 йил аввал тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Улар вақтинчалик экани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятида Ҳукумат қарори билан 2018 йил тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари таъкидлашича, постлар вақтинчалик фаолият кўрсатади.

Ҳафтанинг катта қисмида иссиқ яна кучаяди
24 июль 2023, 11:29

Ҳафтанинг катта қисмида иссиқ яна кучаяди

Бошланган ҳафтада Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +39…+42 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек, шимолда +43…+44 даражага етади. 27 июлдан Қозоғистондан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.

Damas Қонунчилик палатаси ёнидаги ўтиш жойида аёлни уриб юборди
24 июль 2023, 11:08

Damas Қонунчилик палатаси ёнидаги ўтиш жойида аёлни уриб юборди

Тошкентдаги энг хавфли пиёдалар ўтиш жойларидан бири — Бунёдкор шоҳкўчасидаги Қонунчилик палатаси биноси яқинида навбатдаги ЙТҲ бўлди. Lacetti катта тезликда Damas ортига урилди, оқибатда Damas кўчани кесиб ўтаётган аёлни туртиб юборди. ЙҲХБга кўра, пиёда тирик, касалхонага мурожааат қилинмаган.

Аксарият банкларда доллар курси 11 670 сўмга чиқди
24 июль 2023, 10:00

Аксарият банкларда доллар курси 11 670 сўмга чиқди

Тижорат банклари 24 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 540−11 610 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 660−11 670 сўм.

Андижон давлат тиббиёт институти декан ўринбосари 16 минг доллар олаётган вақтда ушланди
24 июль 2023, 09:46

Андижон давлат тиббиёт институти декан ўринбосари 16 минг доллар олаётган вақтда ушланди

ДХХ томонидан Андижон давлат тиббиёт институти декани ўринбосари 16 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Москвага иккита дрон ҳужуми уюштирилди (видео)
24 июль 2023, 09:30

Москвага иккита дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

24 июль тонгида Москвага иккита дрон ҳужум қилди. Бири бизнес марказига, иккинчиси Россия Мудофаа вазирлиги биноси яқинига қулади. Дронлар Украинага тегишли экани даъво қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг