Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.
Душанба куни Тошкентдаги «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади. Ҳокимлик таъминот ярим тунга қадар тикланишини билдирди.
UNICEF`нинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари Мунир Мамедзадега кўра, 200 га яқин ўзбекистонлик бола ва аёллар ҳамон Сурия лагерларида ва ватанига қайтишларини кутмоқда. У ўтган «Меҳр» операциялари доирасида қайтарилганларнинг реинтеграция жараёни учун ижтимоий соҳа ходимлари ўрни муҳимлигини таъкидлади.
Дубайда (БАА) енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар яккалик ва жамоавий баҳсларда иккита кумуш медални қўлга киритди.
Бу ҳафта ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг ярмида кундузи +27 даражагача етади. Бундай ҳарорат фони ноябрь ўрталари учун иқлим қийматларидан +5…+8 даража юқори.
БМТ Исроилнинг Фаластин ва Суриядаги босиб олинган ҳудудларида қурилган аҳоли пунктларини ноқонуний деб топди. Бу бўйича резолюция лойиҳасини 145 та мамлакат орасида Ўзбекистон ҳам маъқуллади.
Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 1988 тонна кўмирни сотиб юборган кўмир омбор мудирлари аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўл компаниялари раҳбарлари Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф темирйўлининг бир қисмини таъмирлашга келишиб олди. «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев таъмирлаш ишларини «сифатли, қулай нархда ва 50 фоизлик чегирма билан амалга оширишга» ваъда берди.
Роппа-роса 14 йил аввал Тошкентнинг Амир Темур хиёбонида дарахтларни кесиш бошланган эди. «Газета.uz» гувоҳлар билан «сквер қирғини» ҳақида гаплашди ва расмийлар буни қандай изоҳлаганига доир ОАВдаги чиқишлар архивини ўрганди.
ДХХ 20 минг доллар пора олишда гумонланган «Бек Барака» бозори директори ўринбосарини, Хоразмда ишга киритиб қўйиш учун 1400 доллар ва 1,2 млн сўм пул олган Миллий гвардия ходимини ҳамда Тошкентда суд қарорини ўзгартириб бериш учун фуқародан 5 минг доллар олган адвокатни қўлга олди.
Андижон, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманлари «Кўмир таъминот» корхонаси мудирлари 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди. Улар куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирни сотиб юборган.
HONOR брендининг янги «овоз элчиси» оммавий овоз бериш жараёнида йирик фарқ билан ғолиб чиқди ва совға сифатида гаджетлар тўпламини қўлга киритди.
ДХХ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 4 та ҳудудда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйди. Хусусан, Давлат кадастрлари палатасининг Ўрта Чирчиқ тумани филиали ходими 15 минг доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.
Иккинчи бор ўтказилган нефть-газ соҳасидаги «Энг фидойи устоз» танловининг 13 нафар ғолибига 70 млн сўмгача бўлган пул мукофотлари топширилди. 383 нафар номзодга 5,5 минг нафар талаба, соҳа ишчилари ва устоз-мураббийлар овоз берди.
Бош вазир ўринбосари Жашмид Қўчқоров Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш учун субсидияларнинг бир қисми доимий даромади бўлмаган эҳтиёжманд оилаларга ажратилаётганини маълум қилди. Натижада улар субсидиядан фойдалана олмаяпти. Шу боис уларга ёрдам бериш тартибини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Туркиянинг Albayrak Holding компанияси Ўзбекистон шаҳарларида йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи автоматлаштирилган фото ва видео қурилмаларни ўрнатиш лойиҳасини амалга оширмоқда.
«Док-1 Макс» иши бўйича суд давом этмоқда. 10 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисда фарзанди дори истеъмолидан сўнг вафот этган беш жабрланувчи кўрсатма берди. Уларнинг баъзилари бир неча млрд сўмлик моддий компенсация талаб қилди, аксарияти айбланувчиларга нисбатан энг оғир жазо тайинланишини сўради.
2024 йил 1 январдан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади. Шунингдек, микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.
Суд Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 19 ёшли йигитни Instagram`да Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳақоратли фикр ёзгани учун 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Судья, шунингдек, судланувчининг ушбу ижтимоий тармоқдаги аккаунтини блоклашга қарор қилди.
Шанба тонгида Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди. Бу салкам бир соат давомида автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани хабар қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг