Хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш хизматлари энди my.gov.uz портали орқали ҳам кўрсатилади. ДХХнинг ҳудудий бошқармаси юборилган сўровномани 7 иш куни ичида текшириб, хулоса беради. Таклифнома 3 ойга амал қилади.
Қурилиш вазирлиги Матбуот уйи мажмуасини («Газета корпуси») реконструкция қилиш ҳамда унинг ўрни ва туташ ҳудудда медиа шаҳарча қуриш бўйича ўтказилган тендер натижаларини эълон қилди. Тендерда 98,8 млрд сўм таклиф қилган Yangi Zamon Bino ғолиб бўлди.
Тошкент шаҳридаги 12, 26, 30, 54, 73, 133 ва 150-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналишларига ўзгартириш киритилди ва йўналиш номи ўзгарди.
Ўзбекистон президенти ИҲТ саммитидаги чиқишида ўзгариб бораётган дунё сиёсий архитектурасининг хавф-хатарларига жавобан аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришни таклиф қилди. Давлат раҳбари ташкилот ҳудудида ўзаро савдони соддалаштириш бўйича битимни қабул қилишга чақирди.
Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитидаги нутқида Фаластин-Исроил урушининг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олаётганини айтди. «Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз», деди президент.
Тошкентда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу иштирокида стратегик шериклик мулоқотининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Дипломат Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлашини билдирди.
ChatGPT сунъий интеллект билан ишловчи чат ботини ишлаб чиққан OpenAI компанияси ўз сервиси ишлайдиган ҳудудлар рўйхатига Ўзбекистонни қўшди. Эндиликда мамлакатда ChatGPT рўйхатидан расман ўтиш ва уни ишлатиш мумкин.
Тошкент ҳокимлиги иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни оширди. Юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти нархи 1,5 баробарга, бюджет ташкилотлари учун эса 1,6 баробарга ошади. Аҳоли учун тариф нархи ўзгаришсиз қолади.
Буюк Британиянинг савдо комиссари Кенан Полео Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши йиғилиши арафасида «Газета.uz» мухбирининг икки мамлакатнинг сармоявий ва савдо салоҳиятига оид саволларига жавоб берди.
Қозоғистонда ўтган каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар 15 медаль: 3 олтин, 2 кумуш ва 10 та бронзани қўлга киритди. Бу жамоа учун медаллар жамғариш бўйича энг яхши натижа бўлди.
Ўзбекистон президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Покистон бош вазири, Қирғизистон, Туркия, Эрон ва Тожикистон президентлари билан учрашди.
Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги элчиси бўлди. Элчихоналарнинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.
Бойсун туманидан ўтувчи М-39 халқаро автомагистраль йўли ва айрим хонадонларни сел босди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлигини билдирди. Хонадон ва бошқа объектларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентда жинсий зўравонликка жим қараб турмаслик маданиятини шакллантиришни мақсад қилган NeUyat фестивали ўтказилмоқда. Рассомлар жамиятнинг бир қисми жинсий зўравонликни нормал қабул қилишини таъкидлайди. Улар зўравонликка учраганлар эмас, буни қилганларга уят кўзи билан қарашни тарғиб этмоқда.
26−30 декабрь кунлари илк бор Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Турнирда жаҳоннинг энг яхши шахматчилари иштирок этиб, жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. FIDE раҳбари Аркадий Дворкович танлов нега Ўзбекистонда ўтказилаётганини изоҳлади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баравар камайтириш таклиф этилмоқда. Таклиф маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш учун илгари сурилган. Бу бюджет тушумлари 160 млрд сўмга камроқ бўлишига олиб келиши прогноз қилинмоқда.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Cobalt ва Isuzu автобуси ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда енгил автомобилда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет олти ойлик камайишдан сўнг октябрь ойида деярли 2 млрд долларга кўпайди. Захиралар миқдори сентябрда 2020 йил апрелидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетганди. Халқаро захиралар миқдори ошганига қарамай, олтиннинг физик ҳажми камайган.
Европа Комиссияси Европа Иттифоқи кенгашига Грузияга ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни, шунингдек, Украина ва Молдова билан иттифоққа кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди.
Янги Chery Arrizo 6 Pro илғор технологиялар ва ноёб дизайнни ўзида бирлаштириб, автомобиль комплектациясига ёритиладиган эшик токчалари ҳамда мусиқа ритмида харакат қиладиган рангли ёритгичлар киради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг