Эммануэль Макроннинг Остонага ташрифи чоғида стратегик минераллар бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги декларация имзоланди. Қасим-Жомарт Токаев, шунингдек, Қозоғистон Францияга нефть экспортини кўпайтиришга тайёрлигини ва уран етказиб беришда катта имкониятлар кўраётганини таъкидлади.
ЮНEСКО Бухорони «Ижодкор шаҳарлар тармоғи»га киритди. 2025 йилда шаҳарда биринчи замонавий дизайн ва ҳунармандчилик биенналеси бўлиб ўтади, унда маҳаллий ҳунармандлар ва рассомлар хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишлари мумкин бўлади.
Абдуқодир Тошқулов 2021 йилгача ректорлик қилган Термиз давлат университетига қайта раҳбар бўлди. Бунгача у олий ва ўрта махсус таълим вазири, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2024 йилги солиқ ўзгаришларига кўра, бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади, шакарли газланган ичимликлар учун акциз солиғи, шиналар учун утилизация солиғи, оғирлиги 10 тоннадан ортиқ юк автомобилларига йўл йиғими ва бошқалар жорий этилади.
Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари — хайрия ишлари бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан икки томонлама саммит ўтказиладиган Самарқанд шаҳрига борди.
Фарғона вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Иқболжон Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Миср эвакуация қилиш учун Ғазо сектори билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини очди. 400 га яқин хорижлик ҳамда 90 га яқин оғир ярадор ҳудуддан олиб чиқилиши кутилмоқда. Бир кун аввал Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига авиазарба бериши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлганди.
Президент қарорига кўра, ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади. Бунда, 2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсиялар алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда, Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли маълумотларига асосан тайинланади.
Collins English Dictionary тузувчилари йил сўзи сифатида сунъий интеллект (artificial intelligence)нинг қисқартмаси бўлган AI атамасини танлади. Nepo baby, ultra-processed ва debanking сўзлари ҳам йил сўзи учун даъвогарлар орасида қайд этилди.
Шу кунгача ДХХ раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ғайратулла Ёзиев Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур маслаҳатчининг қолган ўринбосарлари Президент администрациясининг янги тузилмаси бўйича ўз лавозимларига қайта тайинланди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, энди никоҳи ФҲДЁда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросим ўтказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб камситиш ҳам шундай жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ўзбекистон ва Россиянинг «Газпром» компанияси ўртасида стратегик меморандум имзоланди. Унга кўра, газ таъминоти ва ташиш, шунингдек, углеводородларни геология-қидириш ҳамда қазиб олиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон учинчи чорак якунларига кўра олтин харид қилиш бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади. Марказий банк ушбу даврда 7 тонна олтин сотиб олган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат бюджети лойиҳасини эълон қилди. ЯИМ ўсиши 5,6−5,8 фоиз, инфляция 8−10 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегарасини 3 фоиз ўрнига 4 фоиз (52,5 трлн сўм) даражасида тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
1 ноябрдан маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилди. Хусусан, йўловчи поездларида нархларнинг тариф қисми 44 фоизга, «Афросиёб» электропоездлариники эса 60 фоизга оширилди.
Ўзбекистонда кўп хотинликни тарғиб қилиш БҲМнинг 30 бараваригача (9,9 млн сўмгача) жарима ёки 15 суткагача қамоқ билан жазоланадиган бўлди. Шунингдек, жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзни таниб бўлмас даражада беркитиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.
Ниёз Хазратқулов Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким бўлганди.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Ўзбекистонда 2023 йил 20 та, 2024 йилда 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалаштирилгани, бироқ айрим лойиҳалар кечикаётгани айтилди. Вилоят ҳокимлари яқин ойларда бу йилги 20 та станция ишга туширилиши ҳақида ахборот берди.
Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича ноқонуний митингда қатнашгани учун камида уч киши 15 суткага ҳибсга олингани маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг