2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этди.
Хонқа туманидаги мактабнинг 61 ёшли ўқитувчисига нисбатан 2 нафар 3-синф ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Nemolchi.uz лойиҳаси ишни қайта квалификациялашни талаб қилиб, педагог ўз қилмиши учун тўлиқ жазоланишини сўради.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича энг нуфузли турнирлардан бири — Norway Chess мусобақасида иштирок этади, унда Магнус Карлсен, Алириза Фирузжа ва дунёнинг бошқа кучли шахматчилари қатнашади.
Когон шаҳрида эр хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди. Жанжални ажратмоқчи бўлган эркакнинг онаси ҳам жароҳат олди.
Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келган коллеж ўқувчиси ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олгани аниқланди. У амалиётдан четлатилди, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда ва параллель равишда кичик атом реакторлари соҳасидаги ютуқларни ўрганмоқда. «АЭС қуриш давлат учун жуда жиддий мажбуриятдир. Биз ҳар қандай хавфни бартараф этишимиз керак», — деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Мўйноқ, Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубида 25−28 май кунлари IV халқаро Rally Muynak — 2023 экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди.
Марҳамат туманида 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетди. Қиз бошқа одамлар томонидан қутқарилди, йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб топилди.
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +15…+20 даража, кундузи +35…+37 даражагача бўлади.
Тижорат банклари 29 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 475 сўм.
Туркия МСК раҳбари бўлиб ўтган президентлик сайловларида аввалроқ 52,15 фоиз овоз олган Эрдоған ғалаба қозонганини маълум қилди. У халққа «демократия байрами» учун миннатдорлик билдирди, мухолифат номзоди Қиличдарўғли эса сайловларни охирги йиллардаги энг адолатсиз сайловлардан бири деб атади.
Самарқандда 30 минг доллар эвазига фуқароларни Мексика орқали АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 10 минг долларни олишда гумон қилинган шахсни ушланди.
Қувасойда Қўриқлаш бошқармаси ва тез ёрдам машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланди.
Mahan Air авиакомпаниясининг Теҳрондан Пекинга учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга йўловчининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлди. У тиббий муассасага ётқизилган.
Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Исроилга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 31 май куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни сайловдаги «ишончли, тарихий ғалаба» билан табриклади. Овозларни санаш ҳали якунига етгани йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг амалдаги раҳбари ғалаба қозонган.
Жанубий Корея Жиззахда тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ва полигон газларини ушлаб қолувчи объектлар қуради. 6,6 млн долларлик лойиҳани амалга ошириш битими мамлакат Атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти ҳамда Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги ўртасида имзоланди.
Яккабоғда бир ойлик армияга одам топиш бўйича йиғилишни ёритмоқчи бўлган блогер Элмурод Одиловнинг ИИО ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда. У йиғилиш ўтказилиши керак бўлган пилла қабул қилиш омборхонасида фермерлар ишига аралашганликда айбланиб 15 суткага қамалди.
Диний қўмита Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланишини маълум қилди. 19 июнга қадар республиканинг 10 та ҳудудий аэпопортидан Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри авиарейслар амалга оширилади.
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган Isuzu юк автомобили 4 та машинага урилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 1 киши вафот этди, 3 киши шифохонага олиб кетилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг