Ҳуқуқ-тартибот идоралари Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун якшанба куни рухсат этилмаган митинг ўтказишни режалаштирган фуқароларни жавобгарликка тортди. Манбаларга кўра, Амир Темур хиёбонига 100 дан ортиқ одам йиғилган.
Рига шаҳрида Ўзбекистоннинг Болтиқбўйидаги биринчи фахрий консуллиги очилди. Унга шаҳардаги Ўзбекистон cавдо уйи раҳбари Владимир Гальперин консул этиб тайинланди.
Доғистон пойтахти Махачқалъа аэропортида оломон «яҳудийларни республикадан чиқариб юборишни талаб қилиб» тўпланди. Аэропортга кирган одамлар тартибсизлик уюштириб, Исроилдан келган йўловчиларни сўроқ қилди. Тартибсизликлар оқибатида 20 дан ортиқ киши жабрланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
Тошкент халқаро аэропортига етиб келганларни эндиликда баландлиги 62 м бўлган Ўзбекистон байроғи кутиб олади, унинг атрофида 38 та кичикроқ байроқ ўрнатилган. Улар шаҳарда ўтказилаётган тадбирлар ва хорижий делегацияларнинг ташрифларига қараб ўзгаради.
Ўзбекистонда шахслар жиноятда гумонланиб, қўлга олинаётганда уларнинг ҳуқуқлари тушунтириляптими? Блогер Олимжон Ҳайдоровга ҳам Миранда қоидаси ўқиб эшиттирилдими? «Газета.uz» янги Конституция билан кучга кирган ушбу қоида амалда қанчалик ишлаётгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига сўров юборди.
Душанба куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Сешанба куни ёмғир ёғиб, баланд тоғларда қор ҳам ёғиши мумкин. Ноябрь ойи бошидан ёғингарчилик тўхтайди. Ҳафта якунигача кунлар илиқ бўлади. Ҳарорат +17…+22 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Президент Қарши туманидаги 12-мактабга бориб, муассаса шароитини танқид қилди. Ташрифни ёритган «Ўзбекистон 24» каналида ўқитувчилар «маоши ошиб, мавқеи юксалса-да, мактаб ҳовлисини гуллатиб, яшнатиб қўймагани» таъкидланди. Жамоатчилик педагогларни меҳнатга мажбурлаш тақиқланганини эслатди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ва Корея жамоаларига насиб этди.
Ўзбекистон президенти Қашқадарёга ташрифи давомида Қарши туманидаги 12-мактабнинг камчиликларига эътибор қаратди ва мактаб қурилиши стандартларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами — Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.
Россиялик урбанист Аркадий Гершман Самарқанд шаҳри марказида қурилаётган йўл ўтказгич туннели одамлар ҳаётини ёмонлаштиришини таъкидлаб, уни «қарзга олинган пул эвазига бошланган бемаъни қурилиш лойиҳаси» деб атади. «Газета.uz» аввалроқ бу туннель қурилиши шаҳар учун зарарли экани ҳақида ёзганди.
Адлия вазирлиги ёқимсиз ҳидлар, ёруғлик ва зарарли шовқинларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни тартибга солишни таклиф қилди. Хусусан, тунги вақтда қатор тақиқларни жорий этиш, ҳаво ифлосланишининг олдини олиш учун сув пуркайдиган технологиялардан фойдаланиш ва бошқалар режалаштирилган.
30−31 октябрь кунлари пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим қисмларида, жумладан, шаҳар марказида иссиқ сув бўлмайди. Манзиллар.
Америкалик машҳур актёр Мэттью Перри 54 ёшида вафот этди. У «Дўстлар» сериали, шунингдек, «Уч кишилик танго», «Тўққиз ярд» ва бошқа кўплаб фильмлардаги роли билан танилган.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Грузия томони ўзбек бизнесига Қора денгизда порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Москва Тергов қўмитаси Россия фуқаролигини олган марказий осиёликларга нисбатан ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик бўйича 22 та жиноят иши қўзғатди. Россия паспортига эга 80 дан ортиқ муҳожир Россия Қуролли кучлари сафларида хизмат қилиш учун юборилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.
Суд блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан жиноят ишини кўришни 30 октябрга белгилади. Жабрланганлар ва даъвогарлар орасида Қўқон шаҳри ҳокими, Ўзбекистон тумани ИИБ ходими ва бошқалар бор.
1 ноябрдан Тошкент шаҳри жамоат транспортида бир марталик йўл ҳақи 1400 сўмдан 1700 сўмга (нақд пул билан 2000) ошади. Бир соат ичидаги ўтишлар, шунингдек, кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик тарифларга чегирмалар жорий этилмоқда. Тафсилотлар.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда метан портлаши содир бўлиб, камида 28 кончи ҳалок бўлди, яна 18 кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Президент Тоқаев корхонага эгалик қилувчи компания билан ҳамкорликни тўхтатишни топширди. 29 октябрь мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг