Дунё миқёсида можаролар, таъқиблар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони 114 миллионга етди. БМТ асосий сабаблар сифатида Украинадаги уруш, бир қатор Африка мамлакатларидаги можаролар ва Афғонистондаги гуманитар инқирозни кўрсатди.
Сенат қўмитасида кибержиноятлар, хусусан, дипфейкка қарши жавобгарликни кучайтириш мақсадида Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиши муҳокама қилинди. Ноқонуний майнинг фаолияти учун ҳам жазо кучайтирилади.
Самарқанд шаҳрида туризм ташкилотлари ва экспертлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи UNWTO тематик офиси ҳамда Халқаро туризм академияси очилди. Муассаса Швейцария меҳмондўстлик мактаблари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.
Доим ўзгариб турувчи гўзал Дубай тилга олгандан кўра кўпроқ фаол кўнгилочар ҳордиқларни таклиф этади. Visit Dubai ушбу ажойиб курортда нималар билан шуғулланиш мумкинлигини кўрсатувчи рўйхатни тузди. У сайёҳларга шаҳарга такрор борганинларида ҳам асқотиши мумкин.
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи сифатида ишлаган.
Humo Air лоукостери 2024 йил бошига қадар тўртта Airbus 320/321 лайнерига эга бўлади. Авиакомпания Самарқанд, Бухоро, Қарши, Нукус, Урганч ва Термизга кунлик мунтазам қатновларни йўлга қўймоқчи. Келгуси йилда халқаро йўналишларда мунтазам рейсларни амалга ошириш режаси ҳам бор.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 9 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда савдосига чек қўйди. Хусусан, иккита ҳолатда Тожикистондан гашиш ва опий олиб келингани аниқланди.
Сергей Гуриев иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовга берган интервьюсида диктаторларнинг замонавий тури — манипулятив диктаторлар билан Ғарб қандай муомала қилиши кераклигини тушунтирди. Унинг қўшимча қилишича, «кўплаб етакчилар демократияни манипулятив диктатурага айлантиришни истайди».
АҚШнинг Мэн штатидаги Люистон шаҳрида бир эркак бар ва боулинг залидаги одамларга қарата ўт очди, оқибатда камида 22 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Эркак ҳозирча қўлга олинмаган.
Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган «Катта дубулға» турнирида илк олтин медалини қўлга киритди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Асосий ставканинг жорий даражаси йил охирига қадар инфляциянинг прогноз кўрсаткичлари доирасида шаклланиши учун зарурий пул-кредит шароитларини таъминлашга хизмат қилади, дейилади регулятор баёнотида.
ИИВ тармоқларда «бизнес-тренер»лиги билан танилган Ислом Иброҳимовни қидирувга бергани маълум бўлди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда. Аввалроқ «Subyektiv» уни ўзи ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш орқали мижоз йиғишда айблаганди.
Пара Осиё ўйинларининг 3-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаль олиб, умумий медаллари сонини 54 тага етказди. Энг кўп совринларни пара енгил атлетика, пара таэквондо ва пара дзюдочилар қўлга киритди. Жамоа турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон World Justice Project`нинг қонун устуворлиги бўйича йиллик рейтингида 142 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Рейтинг муаллифларининг фикрича, мамлакат ҳуқуқ тизимидаги энг ёмон ҳолат давлат ваколатларини чеклаш ва ҳокимиятнинг очиқ эмаслиги билан боғлиқ.
Миробод туманида орқага ҳаракатланаётган Hyundai автомобилига юқори тезликдаги Weltmeister электромобили урилиб, сўнг яна 4 та машина билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олди.
Пойтахтнинг Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида 26 октябрь соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳанинг бир қанча ходимлари «Мардлик», «Дўстлик» орденлари ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди.
Ўзбекистонда сўнгги вақтларда болалар китоблари бозорида таклиф кўпаймоқда. Ёзувчи Динара Мўминованинг фикрича, бундай шароитда фарзандига китоб излаётган ота-оналар учун маёқ вазифасини ўтовчи китоб танловлари ва тавсиявий рўйхатлари зарур. Танловлар болалар адабиётини янада жонлантириши мумкин.
Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилиши мумкин. Президент фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ва ортиқча ҳосилни сотиш ҳуқуқини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирди. Шунингдек, у яйловлар деградацияси муаммосига тўхталиб, уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг