Архив

«Док-1 Макс» сиропи қайта рўйхатдан ўтказилаётганда GMP сертификати бўлмаса ҳам, сотувига рухсат берилган
23 октябр 2023, 15:59

«Док-1 Макс» сиропи қайта рўйхатдан ўтказилаётганда GMP сертификати бўлмаса ҳам, сотувига рухсат берилган

«Док-1 Макс» сиропи 2021 йилда қайта рўйхатдан ўтаётганда GMP сертификати бўлмаса-да, 2 ой мобайнида сотуви давом этган. Бу даврда заҳарли моддаси бўлган 40 мингга яқин флакон мамлакатга кирган. Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари буни дорилар сертификат бор пайтда ишлаб чиқарилгани билан изоҳлади.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
23 октябр 2023, 15:54

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Навоий вилояти Томди туманида Nexia-2 ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди.

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади
23 октябр 2023, 14:38

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади

Икки йил давомида Ўзбекистонда давлат бюджетидан сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ($2,54 млрд давлат қарзини ҳисобга олмаганда) ажратилди, аммо бу вақт ичида сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади. Соҳага 2024 йилда яна 1,7 трлн сўм ва 300 млн долларлик кредит ажратиш режалаштирилган.

Самарқанддаги 9 та кўп қаватли уй жами 9,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
23 октябр 2023, 12:09

Самарқанддаги 9 та кўп қаватли уй жами 9,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Самарқанддаги 9 та кўп қаватли уй қарийб 9 млрд 535 млн сўмлик табиий газдан, 2 та кўп қаватли уй эса 64 млн 800 минг сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Сурхондарёдаги «заправка»да «Жигули» портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
23 октябр 2023, 11:56

Сурхондарёдаги «заправка»да «Жигули» портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Денов туманидаги газ қуйиш шохобчасида «ВАЗ-2106» автомашинасининг газ баллони портлади. Оқибатда ёнилғи қуйиш шохобчаси ходими ва бир ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
23 октябр 2023, 11:34

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Италиядиги элчиси Отабек Акбаров дипломатик миссиясини якунлади. Мамлакат ташқи ишлар вазири унинг беш йиллик фаолиятини ижобий баҳолаб, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни эса яна ёмғир ёғади
23 октябр 2023, 11:19

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни эса яна ёмғир ёғади

24−25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, +22…+25 даражагача исийди. Аммо пайшанба куни Волгабўйидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиб, айрим ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди.

Тошкентдаги 160-мактаб ўқитувчилари президентга мурожаат қилди
23 октябр 2023, 10:57

Тошкентдаги 160-мактаб ўқитувчилари президентга мурожаат қилди

Тошкентдаги 160-мактаб ўқитувчилари асоссиз текширувлар ортидан мактаб директори ишдан бўшатилганини айтиб, президентга мурожаат қилди. Мактаб таълими бошқармаси таълим-тарбия жараёни сифати кескин пасайгани ва текширувлар прокуратура томонидан ўтказилганини қайд этди.

Навоийда майнинг ферма давлатга 24 млрд сўмдан зиёд зарар етказгани аниқланди
23 октябр 2023, 10:40

Навоийда майнинг ферма давлатга 24 млрд сўмдан зиёд зарар етказгани аниқланди

Навоий вилоятида давлат манфаатларига 24,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди.

Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳоким тайинланди
23 октябр 2023, 09:55

Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳоким тайинланди

Навойи вилояти ҳокими ўринбосари Бекзод Бобомуродов Қизилтепа туманига, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Умиджон Адизов Хатирчи туманига ҳокими этиб тайинланди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея иқлим ўзгаришига мослашишда ҳамкорлик қилади
23 октябр 2023, 09:51

Ўзбекистон ва Жанубий Корея иқлим ўзгаришига мослашишда ҳамкорлик қилади

Президент Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги нефть базасида 8,2 млрд сўмлик дизель ёнилғисида камомад аниқланди
23 октябр 2023, 09:38

Қорақалпоғистондаги нефть базасида 8,2 млрд сўмлик дизель ёнилғисида камомад аниқланди

«Ўзнэргоинспекция» Қорақалпоғистондаги «Тахиатош нефть базаси»да дизель ёнилғисида 8,2 млрд сўмлик камомадни аниқланди.

Тошкент вилоятида олтита машина тўқнашиб кетди (видео)
23 октябр 2023, 09:19

Тошкент вилоятида олтита машина тўқнашиб кетди (видео)

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

«Ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш керак» — Ўзбекистон президенти
22 октябр 2023, 19:12

«Ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш керак» — Ўзбекистон президенти

Президент Шавкат Мирзиёев «ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш» ҳамда бюджет тақчиллиги ошишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади, деди иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов. 2024 йилдан бошлаб кредитлар тўлиқ инфратузилмага эга тадбиркорларга берилади.

Ғазо секторига биринчи гуманитар ёрдам карвони етиб борди
22 октябр 2023, 12:04

Ғазо секторига биринчи гуманитар ёрдам карвони етиб борди

Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган 20 та юк машинасидан иборат биринчи карвон етиб борди. Қоҳирадаги саммитда БМТ раҳбари чекловсиз ва узлуксиз инсонпарварлик ёрдами етказишга, шунингдек, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюради
22 октябр 2023, 09:46

USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюради

23−24 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонда бўлади. У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади. Учрашув ҳақида Нью-Йоркда бўлиб ўтган С5+1 саммити чоғида эълон қилинди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди
22 октябр 2023, 09:19

Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида қарийб 30 йил экскаватор машинисти сифатида ишлаган Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев 69 ёшида вафот этди.

«Давлат тили тараққиётини бошқа миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз» — президент
21 октябр 2023, 20:42

«Давлат тили тараққиётини бошқа миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бошқа тиллар ва маданиятлар ривожи билан уйғунликда кўриб чиқилишини таъкидлади. Шунингдек, у лотинчадаги алифбони такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш зарурлигини қайд этди.

Президент амалдор ва депутатларни яна йўллардаги ўлимга бефарқликда айблади
21 октябр 2023, 17:30

Президент амалдор ва депутатларни яна йўллардаги ўлимга бефарқликда айблади

«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак? Нимага депутатлар „ёнмайди“?» — сўради у. Қарийб бир ярим йил аввал ҳам у амалдорларни бундай «фавқулодда ҳолат»га бефарқликда айблаганди.

MDIS Tashkent абитуриентлар учун қишки қабулни бошлади
21 октябр 2023, 17:00

MDIS Tashkent абитуриентлар учун қишки қабулни бошлади

25 ноябргача MDIS Tashkent`да 2023−2024 ўқув йиллари учун қишки қабул давом этади. Шунингдек, 4,5 — 5,0 баллик IELTS сертификатига эга абитуриентлар интенсив тайёрлов курсларига ёзилишлари мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг