18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади. «Буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Балиқчи туманида пахта қабул қилиш масканидаги хирмонда ёнғин содир бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда. Лекин воқеа акс этган видеода бир хирмон тўлиқ ёниб, ёнғин иккинчи хирмонга ҳам ўтганини кўриш мумкин.
Bloomberg хабар қилишича АҚШ президенти администрацияси Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради. Бунга бир гуруҳ муҳожирлар «ИШИД»га алоқадор шахслар ёрдамида АҚШга кириб келгани воқеаси сабаб бўлган.
UzAuto Motors компанияси оммабоп автомобиллар бўлган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширгани маълум бўлди. Бироқ компания бу ҳақида расмий маълумот бермаган.
«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.
Украина ҳарбийлари илк бор АҚШ томонидан тақдим этилган ATACMS ракеталарини Россия қўшинлари позицияларига қарши қўллади, деб ёзмоқда Wall Street Journal. Ракеталарнинг кичик партияси яқинда яширинча Украинага етказилган эди.
Қирғизистон хорижликларнинг визасиз қолиш шартларини кучайтириб, «визаран» тизимини бекор қилди. Ушбу қарордан мақсад мамлакатда «миграция оқимларини самарали бошқариш»ни йўлга қўйиш ва хавфсизлик даражасини яхшилашдан иборат экани маълум қилинди.
Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Тошкент шаҳридаги «Йўловчи поездларини таъмирлаш» ҳудудида 1 дона чўл бургутини тутқунликда сақлаган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан 4 950 000 сўм жарима қўлланилди.
Humo терминаллар орқали тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилаётганини тасдиқлади. Humo мобил иловаси ва банкоматлари одатдаги режимда ишламоқда.
2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши кутилмоқда, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқанд Глобал инвестиция форумида. Тадбир доирасидаги кўргазмада Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди ва Марказий Осиё давлатларининг туристик-инвестицион стендлари намойиш этилди. «Газета.uz» фоторепортажи.
Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари бўлди.
Хитойнинг Amer International индустриал-саноат холдинги Ўзбекистонда минтақавий офисини очиши мумкин. Шавкат Мирзиёев компания раиси билан учрашувда мисни қайта ишлаш, электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Япония элчихонаси томонидан Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотига болалар ва ошхона мебеллари ҳамда дарслар учун аудиовизуал жиҳозлар совға қилинди.
Тошкент шаҳрида 17 октябрь куни Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.
ҲАМАС илк марта гаровга олинганлардан бирининг видеосини эълон қилди, Эрон дипломати Исроил бомбардимон қилишни тўхтатса, ҲАМАС Ғазода гаровга олинганларни озод қилишга тайёрлигини айтди. АҚШ ва Исроил Ғазога гуманитар ёрдам етказиш режасини тайёрлашга келишиб олди.
Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик учрашувида Хитой терма жамоасини мағлуб этди. Бу терма жамоанинг 3 йил ичида илк сафардаги ғалабаси (видео, фото, статистика).
Самарқандда 17 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида ЙТҲ содир этди, оқибатда ўзи ва икки дўсти ҳалок бўлди. Машина бетон тўсиққа урилгач, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва ёнғин юз берган.
Uzbekistan Airways туризм ойлиги муносабати билан 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга ички авиақатновлар учун 25 фоизли чегирма эълон қилди. Чегирма 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амал қилади.
Андижон вилояти ҳокимлиги ва хитойлик инвесторлар ўртасида Хонободда 12 млн долларлик йил давомида ишлайдиган ёпиқ муз курортини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг