Архив

Хоразмда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари ушлаб қолинди
21 апрель 2023, 11:35

Хоразмда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари ушлаб қолинди

Урганч туманида божхоначилар Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохларини олиб кетаётган шахсларни аниқлади.

Заргарлар ва ижарага ер олган деҳқон хўжаликларига 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади
21 апрель 2023, 10:55

Заргарлар ва ижарага ер олган деҳқон хўжаликларига 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

Заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга ва узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.

Қашқадарёда фуқарони руҳий касал сифатида қайд этиш учун пора олган шифокор ушланди
21 апрель 2023, 10:19

Қашқадарёда фуқарони руҳий касал сифатида қайд этиш учун пора олган шифокор ушланди

Қашқадарё вилояти 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансери бош шифокори вазифасини бажарувчи шахс фуқаронинг касаллик тарихини тўлдириб, уни руҳий касал сифатида қайд этиш учун 4,3 млн сўм олаётган вақтида гумондор сифатида қўлга олинди.

Нима тайёрлаймиз: Байрамона таомлар
21 апрель 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Байрамона таомлар

Байрамона ош, сомса-шўрва, «Атиргул» манти, фило хамиридан пистали пахлава, асалли қуш тили ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий байрамона таомлар рўйхатини тақдим этади.

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилди — фото
21 апрель 2023, 09:46

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилди — фото

21 апрель тонгида Ўзбекистондаги мавжуд 2100 ортиқ масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги Мулла Қосим жоме масжидидан фоторепортаж тайёрлади.

Рамазон ҳайити арафасида 541 киши афв этилди
21 апрель 2023, 04:16

Рамазон ҳайити арафасида 541 киши афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.

Фото: Қашқадарёда йўл-транспорт ҳодисаларига қарши кураш
20 апрель 2023, 23:34

Фото: Қашқадарёда йўл-транспорт ҳодисаларига қарши кураш

Қашқадарёдаги йўллардан бирининг четига аварияга учраган автомобиль ўрнатилди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, бу йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Дам олиш эълон қилингани тирбандлик ва шаҳарлараро таксилар нархининг ошишига олиб келди
20 апрель 2023, 23:06

Дам олиш эълон қилингани тирбандлик ва шаҳарлараро таксилар нархининг ошишига олиб келди

Рамазон ҳайити санаси эълон қилинганидан сўнг Тошкентда ва шаҳардан чиқишда узоқ тирбандликлар юзага келди, шаҳарлараро транспорт нархлари кўтарилди, бизнесда эса кимдадир буюртмалар бекор қилинган бўлса, баъзиларда мижозлар оқими кўпайди.

20 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 апрель 2023, 22:00

20 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Рамазон ҳайитида 4 кун дам, Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак, аҳолига бепул тарқатиладиган 500 тонна элита картошка уруғи, Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилиши, номи оқланган қатағон қурбонлари рўйхати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
20 апрель 2023, 21:57

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.

Рамазон ҳайитида Click орқали ҳайитлик пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин
20 апрель 2023, 19:00

Рамазон ҳайитида Click орқали ҳайитлик пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин

Click Рамазон ҳайитида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ихтиёрий эҳсонларни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак ушланди
20 апрель 2023, 17:20

Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ 17 ёшли ўқувчи қизга ҳужум қилган эркак қўлга олинганини маълум қилди. Ушбу шахс Самарқанд вилоятида яшовчи 26 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

Ўзбекистон Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди
20 апрель 2023, 17:08

Ўзбекистон Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов «Марказий Осиё — Хитой» ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларнинг биринчи йиғилишида 2023 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди.

«Туронбанк» янгиланган MyTuron мобил илова ва расмий даромадсиз автокредитларни тақдим этди
20 апрель 2023, 17:00

«Туронбанк» янгиланган MyTuron мобил илова ва расмий даромадсиз автокредитларни тақдим этди

Энди «Туронбанк» орқали фақат паспорт эвазига бирламчи ва иккиламчи бозордан исталган авто, шунингдек электромобиллар учун ҳам кредит расмийлаштириш мумкин. Кредитларни олиш қобилиятини аниқлаш учун эса банкка келиш шарт эмас, MyTuron мобил иловаси орқали онлайн аниқласангиз бўлади.

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга ҳужум қилди
20 апрель 2023, 16:35

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга ҳужум қилди

Ижтимоий тармоқларда бир эркак кўчада кетаётган ўқувчи қизга ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Қайд этилишича, ҳодиса Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган. Эркакнинг шахси аниқланмоқда.

«Соғлом фуқаролик жамияти давлат бошқаруви тизими яхши ишлаши учун зарур» — ЕИ махсус вакили
20 апрель 2023, 16:28

«Соғлом фуқаролик жамияти давлат бошқаруви тизими яхши ишлаши учун зарур» — ЕИ махсус вакили

ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)
20 апрель 2023, 15:52

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
20 апрель 2023, 15:31

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади (рўйхат).

Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилади
20 апрель 2023, 15:10

Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилади

Тошкентда Нукус воқеалари бўйича биринчи суд жараёнида қатнашган 22 нафар маҳкумдан 16 нафарининг апеллация иши кўриб чиқилади.

Тошкентда дарахтларни бетонлардан тозалаш экоакцияси бошланди
20 апрель 2023, 14:51 1

Тошкентда дарахтларни бетонлардан тозалаш экоакцияси бошланди

Пойтахтда «Дарахтларни асрайлик» шиори остида экоакцияга старт берилди. Унда дарахтлар бетон, асфальт ва сунъий қопламалардан тозаланади. Акция дастлаб Олмазор туманида, сўнг бир ой ичида бошқа барча ҳудудларда ўтказилади. Кейинчалик уни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказиш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг