Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўп хотинликни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик, шунингдек, жамоат жойларида шахсини таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Қонунчилик палатаси мажлисида диний расм-русумларга кўра тузилган никоҳлар сони ва бунинг ортидан кўп хотинлик ортаётгани билдирилди. Шунингдек, қонуний никоҳсиз туғилган болалар сони ҳам ошган. 2020 йилда 16 564 та шундай ҳолат қайд этилган бўлса, 2022 йилда рақамлар 18 955 тага етган.
СамДУ Каттақўрғон филиалида темир бетон плитаси қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатлангани бўйича Жиноят кодексининг 258-моддаси билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳукумат қарори билан тадбиркорларга давлатга тегишли сув ҳавзаларини E-auksion платформаси орқали ижарага бериш тартиби йўлга қўйилди. Улар сув бўйида пляж зоналари, балиқ ови ва сув саёҳати каби хизматларни ташкил этиши керак бўлади. Ер участкалари камида 10 йил муддатга ижарага берилади.
Ўзбекистондаги давлат ОТМларида 2023/2024 ўқув йили учун барча босқичдаги тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди. Табақалаштирилган контракт миқдори ҳам ўтган йил учун белгиланган миқдорда ўзгаришсиз қолади.
Ўзбекистон ҳудудида 2023 йилнинг 7 ойида 4772 та ЙТҲ қайд этилган. Уларда 1115 киши вафот этган, 4564 нафари тан жароҳатлари олган.
«Юксалиш» ҳаракати қошидаги «Шаҳарсозлик тўлқини» ташаббуси асосида Ўзбекистон ёш архитекторлар уюшмаси ташкил этилди.
Ўзбекистонда йилнинг дастлабки 7 ойида қарийб 21 871 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Қайд этилган ҳолатларнинг 84,7 фоизи оилаларда содир этилган.
Oson тўлов хизмати 5 сентябрдан халқаро пул ўтказмалари ва хорижий хизматлар учун тўловларни вақтинча тўхтатди. PayWay ҳам барча халқаро йўналишларда, шу жумладан, Россиядан ва Россияга пул ўтказмаларини тўхтатмоқда ва буни Марказий банкнинг талаби билан изоҳлади.
Ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топширган ОТМларнинг айрим 1-курс талабалари унинг жавобини ҳануз кутишмоқда. Олий таълим вазирлиги вакили ижтимоий ҳимояга муҳтож контенгент тўлиқ қамраб олиниши учун жараён яна 1−2 кун давом этишини, сўнгра бошқаларнинг аризалари кўриб чиқилишини билдирди.
Ўзбекистонда август ойида 26,2 млрд сўмлик табиий газ ва 19,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатлар, ўтган ойда бўлгани каби, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида энг кўп қайд этилган.
Россиянинг Кемерово вилояти Мариинск шаҳрида Усмон Носир ҳайкали очилди. Ҳайкал муаллифи Константин Зенич саналади. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, шоирнинг қабрини зиёрат қилди.
Президент қарори билан «Қишлоқ қурилиш банк» тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг капитал бозори соҳасидаги вазифалари, функция ва ваколатларини ўз зиммасига олиб, ушбу соҳа регуляторига айланади. ИЛМА, шунингдек, капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» тартибларини белгилайди.
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Самарқанд шаҳри марказида иккита йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. «Газета.uz» «[НО]Қулай шаҳар» лойиҳаси доирасида туннел қурилиши кутилаётган чорраҳалардан бирига бориб, вазиятни ўрганди, фикр алмашди. Урбанист Искандар Солиевнинг фикрича, бу «йўл ўтказгичлар шаҳар учун зарарли ва кераксиз».
Ҳиндистон Қуёшни кузатиш ва космик об-ҳаво хусусиятларини ўрганиш учун коинотга Aditya-L1 автомат станциясини учирди. Аввалроқ Ҳиндистон космик ускунаси Ой сатҳига муваффақиятли қўндирилган эди.
Бош прокуратура матбуот хизмати СамДУ Каттақўрғон филиалида бино томининг плитаси қулаши натижасида 6 нафар талаб қиз жароҳат олганини маълум қилди. Университет икки нафар қиз жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Бино қурилиши ва таъмирланиши ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига фуқаролар томонидан ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобига акция сотиб олиш, ходимларга ўз корхонаси акцияларини харид қилиш устувор ҳуқуқ бериш, дивидендлар бўйича имтиёзларни 2028 йил охиригача узайтириш кабиларни назарда тутган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг