Архив

Тошкентда вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалди
3 июнь 2024, 23:04

Тошкентда вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалди

Instagram орқали Тошкентга келган вилоятликларни ҳақоратлаган 21 ёшли қиз 15 суткага қамалди. У «жаҳл устида ортиқча гапириб юборганини» айтиб, узр сўради. Видео.

Тошкентда собиқ МХХ биноси яқинидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3 июнь 2024, 21:25

Тошкентда собиқ МХХ биноси яқинидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Muna Mug компанияси Тошкентдаги собиқ МХХ мажмуаси ҳудудидан 53 туп соғлом дарахтни ноқонуний равишда кўчириб ўтказганини маълум қилди. Дарахтларни кўчиришга рухсат берган компания вакиллари ва мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қозоғистон «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарди
3 июнь 2024, 21:01

Қозоғистон «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат «замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканини англаган ҳолда» «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарганини айтди.

Туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади
3 июнь 2024, 20:31

Туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади

Туризм соҳасига доир йиғилишда тадбиркорлар бир қатор таклифлар илгари сурди. Соҳа бўйича дуал таълим, кекса хорижликлар учун 6 ойлик визасиз режим жорий қилиш, миллий меҳмонхона брендларини яратиш — шулар жумласидан. Президент туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури йўлга қўйилади
3 июнь 2024, 19:52

Ўзбекистонда «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури йўлга қўйилади

Ўзбекистон шифохоналарида ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижлик даволанган. Президент кўрсаткични ошириш учун «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури бошланишини эълон қилди. Энди хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш харажатлари қопланади, уларда даволанган чет элликлар учун ҚҚС қайтарилади.

Президент темирйўл ва авиачипталарни сафардан камида олти ой олдин савдога чиқариш бўйича топшириқ берди
3 июнь 2024, 19:19

Президент темирйўл ва авиачипталарни сафардан камида олти ой олдин савдога чиқариш бўйича топшириқ берди

Туризм масалаларига бағишланган йиғилишда президент темирйўл ва авиачипталарни камида олти ой олдин сотувга чиқаришни топширди. Шунингдек, чет эллик ижрочилар концертларини ўтказишга қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш ва қўшни давлатлар билан чегарадан ўтиш жараёнини осонлаштириш буюрилди.

Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков ишдан олинди
3 июнь 2024, 18:14

Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков ишдан олинди

Президент ўтказган йиғилишда Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков лавозимидан озод этилди. Пойтахт ҳокимлиги туризм масаласида ташаббус билан чиқмаётгани танқид қилинди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

Депутат ҳукуматдан газсиз аҳоли учун электр бўйича ижтимоий нормани оширишни сўради
3 июнь 2024, 17:36 1

Депутат ҳукуматдан газсиз аҳоли учун электр бўйича ижтимоий нормани оширишни сўради

Қатор ҳудудлар аҳолиси газ билан таъминланмаган ва қишда электрдан иситиш учун фойдаланишга мажбур бўлмоқда, деди депутат Дониёр Ғаниев. У ҳукуматдан қишки давр учун ижтимоий нормани (ҳозир ойига 200 кВт/соат) оширишни сўради. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров масалани ўрганишга ваъда берди.

Мусулмонлар идорасининг Фатво маркази криптовалюта савдосидан воз кечишни тавсия қилган хабарини ўчириб ташлади
3 июнь 2024, 16:46

Мусулмонлар идорасининг Фатво маркази криптовалюта савдосидан воз кечишни тавсия қилган хабарини ўчириб ташлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази Исломда криптовалюта савдоси шариат қонунлари бўйича товар ва пул шартларига тўғри келмаслиги сабабли тақиқланганини маълум қилди. Кейинроқ марказ ушбу постни ўчириб ташлади ва муаммо ўрганиш ва изланишни талаб қилаётганини айтиб, узр сўради.

Ўзбекистоннинг давлат бюджети даромадлари ўсишида секинлашув давом этмоқда
3 июнь 2024, 15:52

Ўзбекистоннинг давлат бюджети даромадлари ўсишида секинлашув давом этмоқда

Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари биринчи чоракда 5,3 трлн сўмга ошиб, 52,6 трлн сўмни ташкил этди. Даромадлар ўсиши 11,3 фоизгача секинлашди (2023 йил январь-март ойларида ўсиш 12,8 фоиз бўлган).

Майда ойлик инфляция 2017 йил декабридан буён янги рекордни ўрнатди, бу коммунал тарифлар ошиши фонида юз берди
3 июнь 2024, 15:31

Майда ойлик инфляция 2017 йил декабридан буён янги рекордни ўрнатди, бу коммунал тарифлар ошиши фонида юз берди

Май ойида Ўзбекистонда инфляция 2,8 фоизгача тезлашди, бу 2017 йил декабридан бери энг юқори кўрсаткичдир. Йиллик нархлар ўсиши 10,5% дан ошди. Кўрсаткичга газ (+29%), электр (+67%) ва ижара (+17,3%) тарифларининг ошиши таъсир қилди. Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этди.

Chery va ADM Global Зоминда Tiggo 7 Pro автомобиль эгаларининг байрамона учрашувини ўтказди
3 июнь 2024, 15:00

Chery va ADM Global Зоминда Tiggo 7 Pro автомобиль эгаларининг байрамона учрашувини ўтказди

ADM Global компаниялар гуруҳи Жиззах вилоятида навбатдаги With Chery With Love тадбирини ташкиллаштирди. Унда Ўзбекистон бўйлаб 60 дан ортиқ Tiggo 7 Pro эгалари бир жойда йиғилди.

CASCA+ транспорт йўлаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун консорциум тузилиши мумкин
3 июнь 2024, 14:30

CASCA+ транспорт йўлаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун консорциум тузилиши мумкин

Ўзбекистон ва яна 5 та давлат вакиллари CASCA+ транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда «Ўзбекистон темир йўллари» вакиллари фаолиятни мувофиқлаштириш ва тез бузилувчи юкларни музлаткичли контейнерларда ташишни йўлга қўйиш бўйича консорциум тузишни таклиф қилди.

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak`даги сўнгги хонадонларга чегирмалар амал қилмоқда
3 июнь 2024, 13:00

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak`даги сўнгги хонадонларга чегирмалар амал қилмоқда

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak қулай шарт-шароитлар, яшил боғлар манзараси ва пойтахтнинг марказий туманларидан бирида жойлашган сўнгги хонадонларни таклиф этмоқда.

Грузия парламенти спикери «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни имзолади
3 июнь 2024, 12:26

Грузия парламенти спикери «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни имзолади

Грузия парламенти спикери оммавий норозиликларга қарамай, президент Саломе Зурабишвили вето қўйган «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги баҳсли қонунни имзолади. Ҳужжат имзолангандан кейин дарҳол кучга киради.

ИҲТга туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга ўтказилди
3 июнь 2024, 12:02

ИҲТга туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга ўтказилди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг туризм йўналиши бўйича раислиги Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтказилди. Таъкидланишича, мамлакат ўз раислиги давомида ИҲТ ҳудудида «келажак туризми»ни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Ҳафта давомида ҳаво исиб боради
3 июнь 2024, 11:14

Ҳафта давомида ҳаво исиб боради

Июннинг биринчи иш ҳафтасида об-ҳаво Ўзбекистон бўйича қуруқ бўлиши кутилмоқда. Фақат 4−5 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат ҳафта бошида 32, кейинроқ 35 даражагача исийди.

Ўткир диареядан қандай сақланиш мумкин? ССВ тавсиялари
3 июнь 2024, 10:48

Ўткир диареядан қандай сақланиш мумкин? ССВ тавсиялари

ССВ ёзда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган ўткир диарея белгиларини санаб, қандай қилиб касалликнинг олдини олиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди. Гигиенага риоя қилиш, қайнатилган сув ичиш, шифокор маслаҳатисиз антибиотикларни қўлламаслик шулар жумласидан. Батафсил.

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бу йил Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади
3 июнь 2024, 09:43

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бу йил Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади

Президент ва тадбиркорларнинг йиллик мулоқоти бу йил Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади. У ерда халқаро бизнес-форум ҳам ўтказилади. Очиқ мулоқотни ташкил этиш бўйича комиссия тузилди. «Қорақалпоғистонда бизнес юритинг» дастури доирасида йирик брендларни республикага жалб этиш режалаштирилмоқда.

«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд бошланади
2 июнь 2024, 23:18

«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд бошланади

«Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, унинг ўғли, акаси — жами 37 кишига нисбатан 3 июндан очиқ суд бошланади. Судланувчилар товламачилик, жиноий уюшма ташкил этиш, фирибгарлик, қасддан баданга шикаст етказиш, безорилик ва ЖКнинг бошқа моддалари бўйича айбланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг