Бухородаги «Сомонийлар» истироҳат боғида уч киши, жумладан, ёш бола қулаган аттракциондан фойдаланиш тақиқланган бўлган.
Ўзбекистонда ўтган ҳафтада қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 29 фоизга ва ўтган йилга нисбатан деярли 2 бараварга ошди. Аввалроқ маҳсулот нархининг ошишига январь ойидаги аномал совуқ сабаб сифатида кўрсатилганди.
27 март куни Саудия Арабистонида Маккага зиёратчиларни олиб кетаётган автобус тўқнашув сабаб ёниб кетди. Оқибатда 20 нафар йўловчи вафот этди, 29 киши жароҳат олди. Улар орасида ўзбекистонликлар йўқ.
Душанба куни Ўзбекистон COVAX дастури доирасида Испаниядан коронавирусга қарши яна 800 640 доза Pfizer вакцинасини қабул қилиб олди.
2022 йилда ДТМ томонидан қоидаларни бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши бўйича таклиф киритилганди. Адлия вазирлиги бу таклифни «инсон ҳуқуқларига тўғри келмагани» учун рад этган.
Тадбиркорларнинг солиқ идоралари ўз ҳисобварақларидан фойда солиғини ноқонуниний равишда ушлаб қолаётгани ҳақидаги шикоятларидан сўнг Солиқ қўмитаси бу учун масъул раҳбарларни ишдан бўшатиб, корхонага ортиқча ундирилган аванс тўловларини тадбиркорлик субъектларига қайтариш бўйича кўрсатма берди.
Нурота тумани ФВВ ходими фермер хўжалиги раҳбари билан бирга 80 гектар ерни 1 млрд сўмга сотишга келишиб, фуқародан пулнинг 700 млн сўмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шундай ноқонуний ҳолат Андижон ва Самарқанд вилоятларида ҳам қайд этилди.
29−31 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар оқими қарийб уч баробарга ошиб, 871 минг кишини ташкил этди. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Россиядан келган.
Эндиликда тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилган фуқароларга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.
Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш бўйича қонунни имзолади. Битим икки давлат президентлари томонидан 2022 йилнинг декабрида Тошкентда имзоланган. Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилдан бери давом этиб келаётганди.
Каттақўрғон туманидаги хонадонда газ портлаши сабабли эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган икки набираси 50−60 фоиз куйиш жароҳатини олди. Беморларнинг барчаси шифохонада вафот этди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади. Шунингдек, юқори технологик ва қўшилган қийматли маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тизими жорий қилинади.
Тижорат банклари 28 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.
Тармоқларда Чорвоқ сув омбори қирғоқларида одам суяклари топилгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура бир неча йил аввал маҳалла қабристони сув остида қолиб кетгани ва ҳозир сув сатҳи пасайгани учун суяклар юзага чиқиб қолганини маълум қилди.
Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Маросимда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Петер Сийярто иштирок этди. Венгрия 2016 йилда Тошкентда элчихонасини очганди.
Реконструкцияга ёпилган Андижон аэропорти, педагогларнинг мажбурий меҳнати учун алоҳида жиноий жавобгарлик, Open budget`да овоз берганларга бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ, «Сеники. Меники. Бизники"-Янги Конституция бўйича референдум кампанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Агар сиз зилзила эҳтимоли юқори бўлган ҳудудда яшасангиз, зилзилага қандай тайёргарлик кўриш ва у рўй берганда ўзингизни қутқариш учун нималар қилиш кераклигини «Газета.uz»нинг батафсил қўлланмасида ўқинг.
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Yandex Go’нинг солиққа тортилиши ҳамда Ўзбекистондаги такси бозори билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бозорда тенг имкониятлар яратувчи таклифлар ишлаб чиқишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг