Пастдарғом туманида оҳак ишлаб чиқарувчи цех мансабдорлари 4,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Учтепа туманида Yutong русумли автобус йўлига чиқиб қолган Spark автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади. Бу пойтахтда янги автобуслар иштирокидаги биринчи ЙТҲ эмас.
«Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида аҳоли талаби ва халқаро андозаларга жавоб берувчи таълим тизимини яратиш кўзда тутилмоқда. Қўйилган мақсадлар ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш устуворлигига қай даражада мос? Колумнист Комил Жалилов таҳлил қилади.
Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида Yandex Go такси агрегатори иш бошлади. Бу Ўзбекистоннинг хизмат кириб борган ўнинчи шаҳри ҳисобланади.
Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрдан 3 сентябргача бўлган барча маҳаллий авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.
ИИВ раҳбари 2011 йилдан буён биринчи марта автомобилларга давлат рақам белгиларини бериш бўйича тўлов миқдорини БҲМнинг 2,3−3,5 баравари (1,15 млн сўм)гача оширди. Автотранспорт воситаларига давлат рақам белгиларини бериш ва давлат рақамларини алмаштириш тўловига ҳам ўзгартириш киритилди.
Қирғизистонда 2027 йилдан бошлаб полимер плёнкадан тайёрланган пакетлар ва пластмасса буюмларни ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда бепул тарқатиш тақиқланади. Иссиқкўл курорт ҳудудида тақиқ август ойи охириданоқ кучга киради.
Қимматлаган доллар курси, Бухорога кетган президент, қидирувга берилган блогер Санжар Хоъжа ва Шерали Комилов, 65 боланинг ўлимига сабабчи Marion Biotech дорилари, ўзини осиб ўлдирган андижонлик ёш аёл, фақат зарарга ишлаётган «Миллий электр тармоқлари» ва бошқалар — «Газета.уз»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) ва Шерали Комиловни (Detektiv Uz) қидирувга берди. Улар фирибгарликда, Комилов эса қўшимча равишда ҳақорат қилишда ҳам айбланмоқда.
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бир гуруҳ шахслар сохта пул ишлаб чиқариш билан шуғуллангани маълум қилинди. Улар 400 млн сўмлик сохта пулларни сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.
Президент топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ АҚШда бўлиб, «Оҳангаронцемент» ва таъсисчиси Akkermann Cement CA`га (Алишер Усмоновнинг USM холдингидаги компания томонидан ташкил этилган) қарши санкциялар бўйича ўз эътирозларини билдирди, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш мақсадида мамлакат бўйлаб оммавий Yangi Nafas югуриш мусобақаси ташкил этилади. Тошкентда югурувчиларга иккита масофа 3 ва 10 км, бошқа шаҳарларда битта масофа — 3 км тақдим этилади.
Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева мисолида давлат ташкилоти раҳбарининг ишдан бўшатилиши турли ҳис-туйғуларга сабаб бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат. 2,5 йил ичида у ўн йиллар давомида кутилган кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. «Газета.uz» унинг ишдан бўшатилиш сабабларини ўрганишга уринди.
Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва сув нархларининг либераллаштирилиши ва унинг нархлар ўсишига таъсири 2023 йил учун инфляция прогнозида назарда тутилган, деди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев.
Ички ишлар органлари наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга бўлди.
«Юксалиш» ҳаракатининг мониторинги давомида 2022 йилда «Ташаббусли бюджет»да ютган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз қилингани, тўлиқ молиялаштирилмагани ва якунига етмагани аниқланди.
Ўзбекистонда Док-1 Макс дорисини қабул қилган 65 нафар бола вафот этган. Бу бўйича Quramax Medikal ва Фармацевтика агентлиги ходимларига нисбатан айблов хулосасида сўз боради. Расмийлар берган сўнгги маълумотларда қурбонлар сони 20 киши экани айтилганди.
Royal Catering компаниясининг вакиллари кейтеринг хизматларининг афзалликлари ҳақида гапириб бердилар.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.
Тошкентда очилганидан бери фақат рақамлар билан ажратилган 19 та метро бекатига ном берилди. «Дўстлик — Қўйлиқ» ер усти метро ҳалқа йўлига «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» номи берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг