Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилгани, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилингани учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.
Нукусда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари уй деворлари орасига тиқилиб қолган мушукни чиқариб олди.
Урганч шаҳрида банкка пневматик тўппонча билан кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Ҳолат юзасидан вилоят «Қўриқлаш» бошқармаси томонидан текширув ишлари бошланди.
Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир ташиш тарифларини оширишни режалаштирмоқда, бироқ айни пайтда Ўзбекистондан Афғонистонга ун маҳсулотлари транзити учун тарифларни камайтиришни сўрамоқда. Мамлакатлар бош вазирлари ўринбосарлари Қарағандада маиший техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳам муҳокама қилди.
Чувашия Республикасида ҳужжатларини олдириб қўйиб, ойлик маошсиз ишлаган ўзбекистонликларнинг 12 нафарига ватанга қайтиш сертификати расмийлаштирилди. Улар Ўзбекистонда янги паспорт олади.
Ўзбекистонда судланганлар ва озодликдан маҳрум қилинганлар сони 4 йилда каррасига ошган. Судланган вояга етмаганларнинг сони 3 баравардан кўпроққа ошган. Бу Олий суд очиқлаган статистик маълумотларда акс этади.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида сохта пуллар ясовчи шахсдан олиб қўйилган 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 млн сўм қалбаки пуллар ва ноқонуний алкоголь маҳсулотлари ёқиб юборилди.
Душанба куни кучли шамол Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда дарахт ва уй томларининг қулаши ҳамда электр тармоқларига шикаст етишига сабаб бўлди. Фото.
Ўзбекистонда 2023 йил январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 6 млн 337 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи водий вилоятлари ва пойтахтда қайд этилган. 2022 йил давомида чақириқлар сони 13 миллиондан ошганди.
Санжар Обидов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди. У аввал Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида фаолият юритган. Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б. бўлиб ҳам ишлаган.
Тижорат банклари 18 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 520−11 590 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 640−11 665 сўм.
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу шаҳарга яқин бошқа ҳудудларга 2−3 балл кўринишида сезилди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионатида саккизта медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Макка шаҳрида автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Буни тасдиқлаган имомнинг фарзанди видеомурожаат йўллаб, отасини машина туртиб юборгани, ҳозир унинг аҳволи яхши экани ва ҳар бир муолажа бепул амалга оширилаётганини маълум қилди.
Жиззахда ЙТҲ сабаб вафот этган икки футзалчи, Тошкентда ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилган Nexia-3, Грузия портида логистика маркази очишни режалаштираётган Ўзбекистон, июнь ойида инфляция минимал даражага етгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
UzAuto Motors 2024 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда Chevrolet Onix автомобилларини кичик ҳажмда йиғишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу моделни йирик узелли йиғиш ишлари жорий йилнинг май ойидан бошланган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18−19 июль кунлари «Марказий Осиё — Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Жиддада бўлади
Биз «Янги Ўзбекистон» томон шиддат билан илдамлаб кетмоқдамиз. Бироқ бизни ҳамон «эски»сининг қолдиқлари қуршаб турибди. Шиорлар, темир панжаралар, арчалар, валюта айирбошловчилар, «газондан юрманг белгилари» ва бошқа қолдиқлар — «Газета.uz» фоторепортажида.
Энди Click Up иловасининг «Менинг авто» бўлимида 15% гача кешбэк билан суғуртани расмийлаштириш ва автомобиль ҳақидаги барча маълумотларни қўл остида сақлаш мумкин.
Маст ҳолатда аэропорт ходимлари ва йўловчиларни ҳақорат қилган эркак Тошкент−Москва рейсида учмайдиган бўлди ва 10 суткага қамалди. Аниқланишича, у уч ҳафта олдин шу ҳолатда бўлгани учун беш кунга ҳибсга олинган бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг