Архив

Сув тежовчи технологияларни жорий этишни кредитлаш бўйича очиқ электрон платформа ишга туширилади
30 ноябрь 2023, 12:49

Сув тежовчи технологияларни жорий этишни кредитлаш бўйича очиқ электрон платформа ишга туширилади

Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни жорий этишда янгича молиялаштириш тизимига ўтилиб, кластер ва фермерларга бу учун 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилга 14 фоизли кредит ажратилади. Банк ва таъминотчилар билан шартнома имзолаш учун очиқ электрон платформа ишга туширилади.

Олмаотадаги хостелда юз берган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
30 ноябрь 2023, 12:07

Олмаотадаги хостелда юз берган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши, жумладан, икки нафар ёш Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг яқинларига жасадларни ватанга олиб келишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди
30 ноябрь 2023, 11:27

Сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди

Президент сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича йиғилишда бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади. Сув йўқотишлари оқибатида иқтисодиёт йилига 5 млрд доллар даромадни бой бераётгани сабаб сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди.

Қозоғистон фуқароси Украинадаги урушда қатнашгани учун 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
30 ноябрь 2023, 11:02

Қозоғистон фуқароси Украинадаги урушда қатнашгани учун 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қозоғистон суди мамлакат фуқаросини «Вагнер» ХҲК таркибида Украинадаги урушда қатнашгани учун 6 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилди — у ёлланиш моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди
30 ноябрь 2023, 10:50

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Шоядбек Бабаев Андижоннинг Пахтаобод туманига ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган.

Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кирганлик учун жазони енгиллаштиришни муҳокама қилмоқда
30 ноябрь 2023, 10:42

Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кирганлик учун жазони енгиллаштиришни муҳокама қилмоқда

Қонунчилик палатаси Ўзбекистонга дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун жазоларни юмшатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозирда бунинг учун жиноий жавобгарлик бор, лекин келажакда биринчи ушбу ҳуқуқбузарлик учун фақат маъмурий жавобгарлик бўлиши кўзда тутилган.

Тожикистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун жазо чоралари кучайтирилди
30 ноябрь 2023, 09:42

Тожикистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун жазо чоралари кучайтирилди

Тожикистонда мамлакат Жиноят кодексига вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жазони кучайтирувчи ўзгартиришлар киритди.

Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди
30 ноябрь 2023, 09:37

Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди

Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича конференцияда қатнашиш учун Дубайга боради
30 ноябрь 2023, 09:19

Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича конференцияда қатнашиш учун Дубайга боради

Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Декабрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?
29 ноябрь 2023, 19:29

Декабрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ой охиригача ҳарорат кечаси −6…+8 даража, кундузи +2…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.

Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади
29 ноябрь 2023, 17:54

Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади

Тошкент шаҳридаги аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 1,5−1,6 бараварга — уйда яшовчи ҳар бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53 986 сўмдан 89 966 сўмгача ошади.

Тошкент марказидаги иккита олийгоҳ Сергели туманига кўчирилиши мумкин
29 ноябрь 2023, 17:35

Тошкент марказидаги иккита олийгоҳ Сергели туманига кўчирилиши мумкин

Расмийлар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтини Сергели туманига кўчириш ҳамда уларни бирлаштириш лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Келгусида бошқа олийгоҳларни ҳам сиғими ва илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, босқичма-босқич катталаштириш (бирлаштириш) режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
29 ноябрь 2023, 17:02

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётганини қайд этди.

Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб яшил водороддан минерал ўғитлар ишлаб чиқаради — «Ўзкимёсаноат»
29 ноябрь 2023, 16:54

Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб яшил водороддан минерал ўғитлар ишлаб чиқаради — «Ўзкимёсаноат»

«Ўзкимёсаноат»нинг маълум қилишича, Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб яшил водороддан минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу билан ўғит ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни қисқартириш ва ҳар йили қарийб 33 млн метр куб табиий газни иқтисод қилиш мақсад қилинган.

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди
29 ноябрь 2023, 15:58

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди

Qanot Sharq авиакомпаниясининг Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Қозоғистон Ақтўбе аэропортига фавқулодда қўнди. Ҳолатга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлди. Самолёт яқин вақт ичида яна учиб кетиши кутилмоқда.

Ўзбекистон БМТнинг Исроилни Голан тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади
29 ноябрь 2023, 15:44

Ўзбекистон БМТнинг Исроилни Голан тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни Суриядаги Голан тепаликларини тарк этишга чақирувчи резолюцияни яна қабул қилди. Ҳужжатни 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади.

Тошкент−Сариосиё йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади
29 ноябрь 2023, 14:18

Тошкент−Сариосиё йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади

10 декабрдан Тошкент−Сариосиё йўналишида янги йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. Шу пайтгача бўлган Тошкент−Термиз−Сариосиё йўналишида ҳам поездлар қатнови давом этади.

Депутатлар ҳуқуқ-тартибот ходимлари тасвирларини «обрўсизлантириш мақсадида» эълон қилганлик учун жазолаш кўзда тутилган қонунни қабул қилди
29 ноябрь 2023, 13:15

Депутатлар ҳуқуқ-тартибот ходимлари тасвирларини «обрўсизлантириш мақсадида» эълон қилганлик учун жазолаш кўзда тутилган қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилди. Ҳужжатда, шунингдек, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини «обрўсизлантириш мақсадида» сурат ва видеоларини интернетга жойлаганлик учун жазолаш тўғрисидаги банд ҳам ўрин олган.

Ўзбекистонда электротехника саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар йўналтирилади
29 ноябрь 2023, 11:41

Ўзбекистонда электротехника саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар йўналтирилади

2023 йилда 2 ГВт, 2024 йилда эса яна 4 ГВт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади. Президент улар учун кабел, генератор, инвертор, трансформаторлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича топшириқ берди ва электротехника тармоғига 100 млн доллар ажратилишини маълум қилди.

Тошкентда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди, 3 киши жароҳатланди
29 ноябрь 2023, 11:25

Тошкентда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди, 3 киши жароҳатланди

Чоршанба тонгида Янгиҳаёт туманида 132-сонли автобус юк машинаси билан тўқнашди. Дастабки маълумотга кўра, ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Автобус ва юк автомобили техник шикастланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг