Жиззахда икки ўзбекистонлик футзалчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.
Ўзбекистон Грузиянинг Поти портида логистика маркази ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни АҚШ, Канада ва Японияга солиқ ва Грузиянинг ушбу давлатлар билан GSP+ дастуридан фойдаланган холда божхона божисиз ре-экспорт қилиш имконини беради.
Тошкент вилоят суди жиҳод ва ҳижратга даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 кишилик Telegram-гуруҳга юборгани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
Душанба тонгида Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ТАПОиЧ кўприкдаги бетон тўсиққа урилди. Воқеага 21 ёшли фуқаронинг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Икки йил аввал кўприкдан Matiz ҳам қулаб тушганди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 17 июлдан бошлаб Туркия ҳамда БМТ иштирокида Украина билан тузилган дон шартномаси амалда тугатилганини маълум қилди. У бунга битимдаги Россия талаблари бажарилмаганини сабаб сифатида келтирган.
Оммавий намойишлардан сўнг ғойиб бўлган «ахлоқ полицияси» Эрон кўчаларига қайтди. Пиёда ва автомобиль патруллари аёлларнинг ҳижоб ўраш мажбуриятини назорат қилади.
Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси июнь ойида минимал даражага — 12,9 фоизга етди, бу расмий йиллик инфляциядан 3,9 фоизга юқори. Нархлар ўсиши тармоқ ва ҳудудлар кесимида, шунингдек, турли даромадга эга аҳоли гуруҳлари ўртасида қандай қабул қилинаётгани ҳақида асосий маълумотлар.
Деҳқонобод туманида Қизил китобга киритилган 753 туп тожик каврагининг илдизи ковланиб, кесиб ташланди. Ўсимлик дунёсига жами 372 млн 735 минг сўм зарар етган. Ҳолат бўйича ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Ўзбекистонда ҳафта боши бироз иссиқ — кундуз кунлари +35…+40 даража, жанубда +42…+44 даража бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони +33…+38 даражагача пасайиши, асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва унда ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди. Расмий маълумотларга кўра, воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир нафар бола яраланган.
Тижорат банклари 17 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 520−11 580 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 630−11 640 сўм.
Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатини 4 та медаль — 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади.
Бешариқ туманида тўрт эркак оилали, икки фарзанди бор аёлни зўрлагани айтилган видео тармоқларда тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат тўрт ой олдин содир бўлганини маълум қилди. Гумонланувчилар ушланган.
Қоровулбозор туманида рейд ўтказаётган туман Экология бўлими бошлиғи Мирали Ҳожиев хизмат вақтида яраланди. Унга ҳудудда ноқонуний ов қилаётган браконьер ўқ узди. Ҳозирда инспекторнинг аҳволи яхши, браконьерлар ушланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11−15 июль кунлари Қўқонда биринчи «Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали» ўтказилди. Унда Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистондан ёшлар қатнашди. Фестивал доирасида спорт мусобақалари, маҳорат дарслари, B2B учрашувлар, давра суҳбатлари ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар ташкил этилди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машиналарда бўлган 3 нафар йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Тошкент халқаро аэропортида Чехиядан сотиб олинган биринчи LET L-410 самолёти кутиб олинди. У маҳаллий авиақатновлар учун мўлжалланган бўлиб, 19 нафар йўловчини сиғдира олади. Илк рейс келаси ҳафта Самарқанд шаҳрига амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан «Пахтакор» футбол клубига пойтахт бюджетидан 7 млрд сўм ажратиш белгиланди. Қарор жамоатчилик норозилигига учради. Шундан сўнг ҳокимлик қарор бўйича изоҳ берди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнати тақиқланган ишлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатда новвой, хамир қорувчи, музқаймоқ тайёрловчи, тиббий маҳсулотларини тахловчи каби ишлар ўрин олган.
«Тез ёрдам»нинг Андижон, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё филиалида «103 Med-data» автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди. Тизим тез ёрдам машиналарини бошқаришни мониторинг қилиш, диспетчерлик хизматини реал вақтда бошқариш, маълумотнома ҳамда ҳисоботларни автоматик яратиш имконини беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг