Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь — чоршанба кунига тўғри келади ва фуқаролар 2 июлгача кетма-кет 5 кун дам олади.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнда нишонланади, дея маълум қилди Мусулмонлар идораси.
18 июнь куни Янгиҳаёт туманида юк ташувчи лифтнинг носозлик туфайли тезлашиб кетиши оқибатида 13 кишининг ҳаёти хавф остида қолди. Бош прокуратурага кўра, май ойида фойдаланишга топширилган уйнинг аҳолига мўлжалланган 2 та лифти носоз бўлган. Шу боис улар юк ташувчи лифтдан фойдаланиб келишган.
Central Asian Expo Uzbekistan UFI Европа конференциясида янги кўргазма майдонини тақдим этди. Тадбир Нидерландияда 14−16 июнь кунлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон транспорт вазири ва Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Эрон-Ўзбекистон логистика марказини ташкил этиш, шунингдек, Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларида ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокида терминаллар ва омборлар қуришга келишиб олди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпром» билан газ келишуви тафсилотларини эълон қилди. Ҳужжат икки йилга тузилган, етказиб бериш ҳажми кунига 9 миллион куб метрни, йиллик ҳажм деярли 2,8 миллиард куб метрни ташкил этади. Аввалроқ «Коммерсант» ҳажм бундан икки баравар кўпроқ бўлиши ҳақида ёзганди.
Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга Кавказдан нисбатан совуқроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлайди. Иш ҳафтаси охиригача ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида бўлади.
13 июнь куни Олтинкўл туманидаги Қорадарёга 13 ва 12 яшар қариндош болалар чўкиб кетди. Улардан бирининг жасади топилган. Болаларнинг яқинларига кўра, воқеа улар балиқ тутишга борганида содир бўлган. Олти кундан буён 12 яшар бола қидирилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб жисмоний шахслар ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини сотиш тартибини тасдиқлади.
ДХХ ходимлари томонидан Қизилтепа туманида 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 9,6 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Тижорат банклари 19 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 405−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 490−11 520 сўм.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини ташаббусли бюджетлаштириш орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом танқидларга учради. Низомга кўра, дастурлар бўйича фақат маҳалла раиси лойиҳалар тўпламини киритиш ҳуқуқига эга, фуқаролар эса бундай қилолмайди.
Ўзбекистон президенти Теҳронда Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий билан учрашди. Ҳамкорлик масалалари ва минтақавий кун тартиби муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев Эрон инновациялар ва технологиялар кўргазмасини ҳам бориб кўрди.
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйда пастга тушаётган лифт носозлик сабабли тезлашиб, биринчи қаватга етганда тормоз тизими ишлаб тўхтади. 11 киши жароҳат олди, улардан 3 нафари шифохонада қолмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Теҳронда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, ҳукуматлар, идоралар ва вилоятлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Туркия Марказий банкининг тарихдаги илк аёл раҳбарига айланган Ҳафиза Эркан дунё бўйлаб марказий банкларни бошқараётган кам сонли аёллар қаторидан ўрин олди. Принстон битирувчиси ва АҚШ банк-молия соҳасида катта нуфузга эга бўлган Эркан хоним ўз фаолиятида илк бор давлат секторида иш бошлади.
Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Якшанба куни Остонадаги Kaspi банкка қуролли шахс бостириб кириб, одамларни гаровга олди. У банкнинг барча активларини ногирон болалар, камбағаллар ва муҳтожлар фондига ўтказишни талаб қилди. Орадан вақт ўтиб, босқинчи полиция томонидан қўлга олинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Эронга борди. Теҳрондаги «Меҳробод» халқаро аэропортида уни мамлакат саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди. Пастдарғом, Жомбой ва Булунғур туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг