Қамчиқ довонида MAN юк автомобилининг тормоз тизими ишламай қолиб, хандаққа тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида машинани чиқариб олди.
Ўзгидромет ёз ноодатий иссиқ билан бошланганига изоҳ берди. Охирги марта бундай иссиқ 2021 йилда июнь ойининг биринчи ярмида кузатилган ва у барча кузатувлар давомидаги энг иссиқ ҳаво бўлиб, ҳарорат +46 даражага етган. Жорий июнь бундай қийматларга «ета олмади».
Қорақалпоғистонда фермер мансабдор танишлари орқали жами 620 гектар ерни $400 мингга фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлгани, пулнинг ярмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат +43 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тринидад ва Тобаго республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди. Нью-Йоркда икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан бу борада қўшма коммунике имзоланди.
Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев сайланди.
Президент қарори билан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғидан қарзга ҳисобланган пеня суммалари, охирги 6 ойда ишламаётган ЯТТларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан қарзи ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарима суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Тижорат банклари 16 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 405−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 480−11 515 сўм.
Жума куни пойтахтнинг Яшнобод, Юнусобод ва Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган каттақўрғонлик аёл жазога тортилди. 23 ёшли она судда бу ишни эрини қўрқитиш мақсадида қилганини айтди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилоти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. ННТнинг асосий мақсади халқаро миқёсда муваффақиятларга эришган, Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган ўзбекистонликлар билан ишлаш.
Мирзо Улуғбек туманида Isuzu автобуси билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузиб, жаримага тортилган АҚШ фуқароси, Наманганда ЖҚБ собиқ бошлиғига қийноқ учун енгил жазо тайинлангани, ёниб кетган Қўқон бозори ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, эски банкнот ва тангаларни алмаштириш тиклангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Uzbekistan Airways Чехиянинг LET L-410-E20 енгил самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Улардан Ўзбекистонда ички йўналишларда фойдаланиш режалаштирилган.
Жаҳон банки 2023 йилда пул ўтказмалари ўсиши секинлашишини башорат қилмоқда. Бу, айниқса, Европа ва Марказий Осиёда яққол сезилади, деб ҳисоблайди экспертлар.
15 июндан 15 сентябрга қадар «Ўзмиллийбанк»дан Solfy тўлов картаси билан Baraka Market`да харидларни амалга ошириб, Таиландга саёҳат ва бошқа қимматли совғаларни ютиб олиш имконияти мавжуд.
Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Умид Рауповга тергов изоляторида сақланаётган шахсни қийноққа солгани учун уч йил муддатга озодлик чеклаш жазоси тайинланди. Суд жабрланувчининг даъволари йўқлиги ҳамда судланувчининг айбига қисман иқрорлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштирди.
ССВ маълум қилишича, «Анҳор — Локомотив» кўнгилочар боғида аттракциондан йиғилган икки фуқаронинг ҳолати ўрта оғир даражада. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшкўпир туманида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтни қўпорган ва 3 туп дарахтга шикаст етказган ферма раисининг озодлиги 2 йилга чекланди. Шунингдек, 193,8 млн сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ҳам қоплаши белгиланди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Click тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашув битимига олдиндан розилик олиш бўйича мурожаат қилмаганини ва компаниялар бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг