Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш учун президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилиб, унга Азиз Урунов тайинланди. 1 июлдан бу ташкилотнинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Адвокат Сергей Майоров Даулетмурат Тажимуратов бўйича апелляция суди қарорини «адолатсиз» ва «ноқонуний» деб атади. Унинг сўзларига кўра, ҳукм ўзгартирилишига ўзи ҳам, мижози ҳам ишонмаган. Суд бошқа барча айбланувчилар учун жазони енгиллаштирди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларининг айрим жойларида 6 июнь 18:00 гача электр энергияси ўчирилди.
Тижорат банклари 6 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 390−11 450 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 465−11 505 сўм.
Ўзбекистонда май ойида 20,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 135 та ҳолат аниқланди. Таққослаш учун, апрель ойида 5,5 млрд сўмлик 225 та ҳолат аниқланган.
Golden House бош директори Алексей Болдин эко-девелопмент нима эканлигини, компания лойиҳаларининг ривожланиш векторини экологик тозаликка ўзгартириш тўғрисидаги қарорга нима сабаб бўлганлиги ва эко-квартал оддий турар-жой мажмуасидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида сўзлаб берди.
Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.
Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Dell вакиллари Vostro бизнес-ноутбуклари серияси ва унинг корпоратив сегмент учун тақдим эта оладиган асосий афзалликлари ҳақида гапириб берди.
Бўка туманида фуқаро ИИБ ходимларининг ноқонуний сўроқ қилиши ва жароҳат етказиши оқибатида вафот этди. Воқеага сабабчи 2 ходим ҳибсга олинди, туман ИИБ раҳбарияти эса ишдан бўшатилди. Ишга алоқадор тезкор ходимлар ҳолатни рад этмоқда, прокуратура қўшимча экспертиза тайинлади.
Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири мамлакатга келадиган кунда бу ҳақдаги фармонни имзолади.
Темир йўл изларини модернизация қилиниши сабаб Тошкент−Бухоро−Тошкент йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади ва йўловчи поездлар Навоий бекатига қадар ҳаракатланади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар олиб боради.
Апелляция суди Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан жиноят иши бўйича 8 нафар айбланувчининг жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирди, 6 нафар судланувчининг муддати қисқартирилди, Даулетмурат Тажимуратовнинг муддати ўзгаришсиз қолди. Суд прокуратуранинг 4 кишига нисбатан протестини рад этди.
Мирзо Улуғбек туманида MY5 телеканали журналистига қўполлик қилган шахс 5 суткага қамалди. Тармоқларда тарқалган видеода журналист аҳоли сўрови билан кўп қаватли уйдаги ноқонуний бузилиш ҳолатини ўрганаётганда фуқаро унга қаршилик кўрсатгани ва ҳақоратлаганини кўриш мумкин.
Тошкентдаги аквапарклардан бирининг кийим алмаштириш хонасидан камералар аниқланди. ИИББ мурожаатни ўрганиб, камералар ташриф буюрувчиларнинг буюмлари сақланадиган қисмда жойлашгани ва ўғриликнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилганини маълум қилди. Ходимлар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Филиппинда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон 18 та медаль — 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Дунёнинг турли шаҳарларида россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг туғилган куни муносабати билан уни қўллаб-қувватлаш акциялари бўлиб ўтди. Россияда 100 дан ортиқ одам пикетларда қатнашгани учун ҳибсга олинди.
Пойтахтда Yutong электробуси, Malibu 2 ва Lacetti иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилди.
Хивадаги XIX асрга оид Тошҳовли саройини консервация қилиш лойиҳаси якунланди. Об-ҳаво ва нотўғри олиб борилган реставрация ишлари туфайли унинг безакли кошинлари ва ғиштлари парчаланганди. Лойиҳа учун маблағ АҚШ томонидан ажратилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг