МБ 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди. Улар орасида тадбиркор Хуршид Тўраевнинг TAPP Payment компанияси ҳам бор, у билан «Алоқабанк» ва Рақамли ривожланиш вазирлигининг офис биноларини сотиб олиш бўйича келишув аввалроқ бекор қилинганди.
Asialuxe Travel туроператори Туркия курортларида яхши дам олиш формуласи билан ўртоқлашди, шунингдек, ҳар қандай дид ва бюджет учун Анталия меҳмонхоналарининг қисқача рўйхатини тузди.
Мазкур тадбир муносабати билан абитуриентлар Ковентри университети дастурларининг устунликлари билан танишиш мақсадида UDEA кампусига ташриф буюришлари мумкин.
Қарши шаҳрида 21 ёшли йигит 2004 ва 2006 йилларда туғилган қизлар билан умумий рўзғор асосида эр-хотин бўлиб яшаб келгани учун 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.
Вазирлар, муфтий, Элдор Шомуродов, Конста, Дониёр Ғаниев, ҳоким, дипломатлар, экспертлар, санъаткорлар, спортчилар ҳамда жамоатчиликнинг бошқа фаоллари 2022/2023 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди. «Газета.uz» уларни эътиборингизга ҳавола қилади.
25 май куни Ўзбекистондаги 10 мингдан кўпроқ мактабда жами 392 минг ўқувчи учун қўнғироқ охирги марта чалинди. Қадрдон дўстлар ва устозлар билан хайрлашув, концерт, вальс, кўзлардаги ёш — «Газета.uz» мактаблардаги сўнгги кундан фоторепортаж тайёрлади.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен мамлакатда кутилаётган эҳтимолий дефолт санасини 1 июнь деб эълон қилгач, бу борадаги муҳокамалар янада қизғин тус олди. Эҳтимолий ёки муқаррар дефолтнинг сабаблари, потенциал оқибатлари ва АҚШ ҳукумати ихтиёридаги фавқулодда чоралар тўғрисида «Газета.uz» шарҳи.
ССВ раҳбари Амрилло Иноятов ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесусга «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Улар Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси сессияси доирасида учрашди.
Тошкентдаги чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш заводида тунда кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Қурбонлар йўқ.
Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари бўлган Инҳа ва ЎзМУ талабалари бренд фаолиятига муносабатлари ва компаниялар эко лойиҳани қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳимлиги ҳақида фикр билдиришди.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Afrisoyob поездида Самарқандга етиб борди. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
Тошкентнинг учта туманидаги айрим ҳудудларда 25 май куни вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.
Давлатобод туманида ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмагани оқибатида Nexia-2 машинаси 2 пиёдани уриб кетди. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган беморларнинг бири вафот этди.
Тижорат банклари 25 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425 — 11 475 сўм.
90 йил аввал ўзбекистонликлар қандай фильм ва спектаклларни томоша қилишган? 60 йил аввал-чи — телевизорни соат нечада ёқишган? 30 йил аввал серёғин майдаги сел ва тошқинлардан жабрланган андижонликларга қандай ёрдам кўрсатилган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
UzAuto Motors Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлашини эълон қилди.
Ўзбекистон президенти мактаб битирувчиларига йўллаган табригида уларнинг ҳар бири «эл-юртнинг меҳр ва эътиборида бўлишини» таъкидлади. У ёшларни «тинимсиз ўқиб, замонавий билимларни эгаллашга, мунтазам тажриба оширишга ва мақсад сари дадил ҳаракат қилишга» чақирди.
Таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди. Бир кун олдин у хусусий клиникада косметологик жарроҳлик амалиётини ўтказган, шундан сўнг аҳволи оғирлашган.
Сингапур президентининг Шавкат Мирзиёев билан учрашуви тафсилотлари, танишини пичоқ уриб ўлдириб қўйган 19 ёшли йигит, қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилгани, хорижда тузиладиган 56 та сайлов участкаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Украинадаги уруш ва санкциялар туфайли Россиянинг МДҲдаги роли «емирилмоқда». Бу РФнинг иқтисодий таъсири кучлилигича қолаётган бўлишига қарамасдан, айниқса Марказий Осиёда геосиёсий альянсларнинг ўзгаришига олиб келади, деб ёзмоқда Moody’s.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг