Архив

Автомобиль рақамлари тасодифий танлаш йўли билан берилади
18 июль 2024, 17:24

Автомобиль рақамлари тасодифий танлаш йўли билан берилади

Ўзбекистонда 1 августдан автомобилларга давлат рақамлари тасодифий тарзда берилади. 1 декабрдан эса автомобилни рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақамини олиш учун аризаларни ЙҲХХ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали мобил иловаси орқали юбориш ва тўловни ўша ерда амалга ошириш мумкин.

Британиянинг Morris Garages автомобиль бренди Ўзбекистон бозорига киришини эълон қилди
18 июль 2024, 17:00

Британиянинг Morris Garages автомобиль бренди Ўзбекистон бозорига киришини эълон қилди

MG автомобиль маркаси Ўзбекистон бозорига киришини эълон қилди. Савдоларнинг бошланиши кузга режалаштирилган ва тўртта модель тақдим этилади: MG ZS ва MG HS кроссоверлари, MG 7 лифтбеки, шунингдек, Cyberster электрик родстери.

Тошкентдаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини гастрономик қилиш режалаштирилмоқда
18 июль 2024, 16:59

Тошкентдаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини гастрономик қилиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳридаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини ҳам 24 соатлик гастрономик кўчага айлантириш режа қилинмоқда. Аввалроқ Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилганди.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 61-ўринга чиқди
18 июль 2024, 16:28

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 61-ўринга чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳеч қандай ўйин ўтказмасдан ФИФА рейтингида 1 поғона юқорилаб, 61-ўринни эгаллади. Парагвай очко йўқотиб, рейтингда пастлагани бунга сабаб бўлди.

Электросамокатлар тротуарларда 10 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиши тақиқланди
18 июль 2024, 15:15

Электросамокатлар тротуарларда 10 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиши тақиқланди

Ўзбекистонда Йўл ҳаракати қоидаларига индивидуал ҳаракатланиш воситалари (ИҲВ), жумладан, электросамокатлар ҳаракатини тартибга солувчи ўзгартиришлар киритилди. ИҲВ тротуарларда 10 км/соатгача (6 км/соатгача бўлиши таклиф қилинган эди), автомобиль йўлида 20 км/соат тезликда юришига рухсат берилди.

Жо Байден яна коронавирусга чалинди
18 июль 2024, 15:13

Жо Байден яна коронавирусга чалинди

АҚШ президенти Жо Байден учинчи марта COVID-19 билан касалланди. Касаллик енгил кечмоқда ва у ўзини изоляциялаган ҳолда ишлайди, дея таъкидлади Оқ уй.

Тадбиркор лимитдан 10 фоиз ошиб кетилган тақдирда, 2 баравар тўланадиган тарифни бекор қилишни сўради
18 июль 2024, 14:56

Тадбиркор лимитдан 10 фоиз ошиб кетилган тақдирда, 2 баравар тўланадиган тарифни бекор қилишни сўради

Озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарувчи тадбиркор юридик шахслар учун лимит 10 фоиздан ошиб кетганда, электр энергияси учун тўланадиган икки бараварли тарифни бекор қилишни сўради. Унинг фикрича, «Энергетика вазирлиги тизимдаги айбини тадбиркорлар ҳисобига ёпмоқчи».

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади (фото)
18 июль 2024, 12:55

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади (фото)

Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи билан келган Қирғизистон президенти ва унинг рафиқасини Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Фото.

Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармасининг 37 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди
18 июль 2024, 12:37

Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармасининг 37 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди

Автомобиль йўллари қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси тизим ташкилотларининг 37 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган.

ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилди
18 июль 2024, 11:04

ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилди

2019 йилнинг ноябрь ойидан бери Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини бошқариб келган Олим Саидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шерзод Ибрагимов эгаллади.

Москвадан Самарқандга учган самолётда портловчи модда борлигини айтган маст йўловчига иш очилди
18 июль 2024, 10:58

Москвадан Самарқандга учган самолётда портловчи модда борлигини айтган маст йўловчига иш очилди

Москва шаҳридан Самарқандга учган маст ҳолдаги йўловчи ёлғондан самолётда портловчи модда борлигини айтгани маълум бўлди. Унга нисбатан иш очилди.

2024 йилнинг илк 6 ойида жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 34 фоизга ошди
18 июль 2024, 10:53

2024 йилнинг илк 6 ойида жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 34 фоизга ошди

2024 йилнинг биринчи ярмида 2389 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди (+34,4%). Улар, асосан, ўзлаштириш, талон-торож қилиш, фирибгарлик ва пора олди-бердиси билан боғлиқ жиноятларга қўл урган.

Самарқандда Isuzu автобуси уриб юборган пиёда вафот этди
18 июль 2024, 10:05

Самарқандда Isuzu автобуси уриб юборган пиёда вафот этди

Каттақўрғон туманида Isuzu йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этди.

Тошкентдаги Америка технология университети 2024/2025 ўқув йилидан иш бошлайди
18 июль 2024, 09:13

Тошкентдаги Америка технология университети 2024/2025 ўқув йилидан иш бошлайди

Шу йилдан Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Тошкентдаги Америка технология университети талабаларни қабул қила бошлайди. Унга тўлиқ академик мустақиллик берилади. Олийгоҳ нафақат ушбу университетнинг, балки АҚШда тан олинган бошқа хорижий ОТМларнинг ҳам дипломини беради.

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
18 июль 2024, 02:23

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

2021 йил мартидан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Шарлотта Адриан дипломатик миссиясини якунлади.

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди
18 июль 2024, 02:00

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини ривожлантириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди.

Энди Тошкент-Андижон поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади
17 июль 2024, 23:25

Энди Тошкент-Андижон поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади

18 июлдан бошлаб Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поезд «Қува» бекатида ҳам 2 дақиқа тўхтаб ўтади. Транспорт вазирлиги рейслар жадвалини эълон қилди.

17 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
17 июль 2024, 22:34

17 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ишдан олинган 10 нафар ҳоким, Ўзбекистонга келадиган Садир Жапаров, олти ойда 6 фоиздан кўпга ўсган ЯИМ, Рақобат қўмитаси ва Korzinka можароси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда Lada Largus ёниб кетди
17 июль 2024, 22:15

Тошкентда Lada Largus ёниб кетди

Юнусобод туманида қисқа туташув сабаб Lada Largus машинаси ёниб кетди. Ёнғинда ҳеч ким жароҳатланмади. Ҳозирда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистонлик тадбиркор «Озодлик» радиоси ва унинг журналистини судга берди
17 июль 2024, 22:04

Ўзбекистонлик тадбиркор «Озодлик» радиоси ва унинг журналистини судга берди

Ўзбекистонда газ ресурслари савдоси билан шуғулланувчи Ultimo Group Limited директори Туҳфатхўжа Анвархўжаев унинг компанияси ҳақида суриштирув эълон қилган «Озодлик» ва мазкур ОАВ журналистини судга берди. Тадбиркор раддия эълон қилиш ва 100 млн сўм товон пули тўлашни талаб қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг