Архив

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
17 июль 2024, 22:00

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан, «Ўзтўқимачиликсаноат» собиқ раиси Илхом Хайдаров ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимини тарк этган Раҳматилла Нуримбетов ўрнини эгаллайди.

«Бахти Ташкентский»: «Биз террорист ва коррупционер бўлмаганмиз»
17 июль 2024, 18:34

«Бахти Ташкентский»: «Биз террорист ва коррупционер бўлмаганмиз»

«Бахти Ташкентский» ва жами 37 кишига нисбатан очиқ суд иши давом этмоқда. 15 июль кунги томонлар музокарасида адвокатлар ва судланувчилар тингланди. «Биз террорист, коррупционер бўлмаганмиз, одамхўр эмасмиз. Иложи бўлса, шу ерда ўтирган болаларга енгиллик берсангиз», — деди Бахтиёр Қудратуллаев.

Туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот кўпайтиришга ҳисобдор бўлади
17 июль 2024, 17:28

Туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот кўпайтиришга ҳисобдор бўлади

Президент бундан буён туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга масъул бўлишини маълум қилди. Қолаверса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманларининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги тажрибасини кенгайтириш бўйича кўрсатма берилди.

Рақобат қўмитаси Korzinka тармоғидан жарима ундирмоқчи
17 июль 2024, 17:19

Рақобат қўмитаси Korzinka тармоғидан жарима ундирмоқчи

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси Anglesey Food (Korzinka) тармоғини реклама қонунчилигини бузганликда айбдор деб топди. Қўмита компаниядан жарима ундирмоқчи. Korzinka комиссия қарорини олмаганини айтиб, баёнотни асоссиз дея атади.

Самарқандда 7 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс 11,7 млн сўм жаримага тортилди
17 июль 2024, 15:15

Самарқандда 7 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс 11,7 млн сўм жаримага тортилди

Нарпай туманида 7 туп ҳар хил турдаги мевали дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб ташлаган фуқаро 11 млн 730 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Пахта-тўқимачилик кластерлари учун кредитларни тўлаш муддати яна узайтирилди
17 июль 2024, 14:45

Пахта-тўқимачилик кластерлари учун кредитларни тўлаш муддати яна узайтирилди

2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерларига 6 трлн сўм зарар етган. Ўтган августда уларнинг қарзларини тўлаш муддати бир йилга узайтирилганди. Президент кредит тўлаш муддатини 2025 йил 1 апрелгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Йил якунигача сув таъминоти, йўл ва кўп қаватли уй-жой қурилиши бўйича 2 трлн сўмлик ишлар бажарилади
17 июль 2024, 14:17

Йил якунигача сув таъминоти, йўл ва кўп қаватли уй-жой қурилиши бўйича 2 трлн сўмлик ишлар бажарилади

Президент 2024 йил охиригача 2 трлн сўмлик ишларни бажариш, жумладан, 570 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш, 13 минг километр йўл, 195 та кўприкни фойдаланишга топшириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ кўп қаватли уй барпо қилиш режалаштирилмоқда.

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
17 июль 2024, 12:23

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18−19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Унинг Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиши ва қатор қўшма тадбирларда қатнашиши кутилмоқда.

Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади
17 июль 2024, 12:21

Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади

Қурилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилади ва ваколатлари кенгайтирилади. Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чоралари кучайтирилади.

Қурилиш вазири Ботир Зокиров лавозимидан озод этилди
17 июль 2024, 12:09

Қурилиш вазири Ботир Зокиров лавозимидан озод этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Биринчи ўринбосар Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

10 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди
17 июль 2024, 11:05

10 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди

Президент бош вазирнинг 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо қўллаш ва 10 нафар ҳокимни ишдан олиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистонда ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади
17 июль 2024, 10:44

Ўзбекистонда ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади

Ўзбекистонда фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади. ССВда ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Биринчи яримйилликда ЯИМ 6,4 фоизга кўпайди — президент
17 июль 2024, 10:44

Биринчи яримйилликда ЯИМ 6,4 фоизга кўпайди — президент

2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди. Бюджет даромадлари 113 трлн сўмга етиб, 14 фоизга ўсди. 1,6 млн аҳоли расмий банд бўлди, дейилади президент раислигидаги йиғилишда.

ОТБ перинатал хизматни яхшилаш учун Ўзбекистонга 100 млн доллар қарз ажратади
17 июль 2024, 10:21

ОТБ перинатал хизматни яхшилаш учун Ўзбекистонга 100 млн доллар қарз ажратади

Ўзбекистонда оналар ўлими камайган бўлса-да, ҳамон Европа ва Марказий Осиёдаги ўртача кўрсаткичдан юқори, дейилади Осиё тараққиёт банки баёнотида. Банк ҳомиладорлар ва чақалоқлар учун кўрсатиладиган перинатал хизматни яхшилашга ёрдам бериш учун 100 млн доллар имтиёзли қарз ажратишни маъқуллади.

Тошкентда «Жадидлар. Туркистонга мактублар» номли кўргазма ўтказилади
17 июль 2024, 09:34

Тошкентда «Жадидлар. Туркистонга мактублар» номли кўргазма ўтказилади

Пойтахтда «Жадидлар. Туркистонга мактублар» мультимедиа кўргазмаси очилади. Унда Туркистондан Германияга ўқишга юборилган талабалар ва уларнинг минтақа маданий-маърифий меросига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўзбекистонда қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
17 июль 2024, 08:41

Ўзбекистонда қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади

Ўзбекистонда қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади. Хусусан, китоблар нашр этиш, фильм суратга олиш, кўргазма ва анжуманлар ўтказиш, Нукус шаҳрида музей очиш ва Мўйноқда унинг номида экопарк ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Андижонда алюминий цехи 6,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
16 июль 2024, 23:52

Андижонда алюминий цехи 6,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Андижон шаҳридаги алюминийни қайта ишлаш цехи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 6,8 млрд сўм зарар келтиргани маълум бўлди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

ЕИ давлатлари Афғонистонда элчихоналар очиш имкониятини кўриб чиқмоқда — Bloomberg
16 июль 2024, 23:28

ЕИ давлатлари Афғонистонда элчихоналар очиш имкониятини кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Бир қатор ЕИ давлатлари Афғонистонда 2021 йилда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин ёпилган элчихоналарини қайта очиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзди Bloomberg.

Трамп расман АҚШ президентлигига номзод сифатида илгари сурилди. Жей Ди Вэнс вице-президентлик учун даъвогарга айланди
16 июль 2024, 22:59

Трамп расман АҚШ президентлигига номзод сифатида илгари сурилди. Жей Ди Вэнс вице-президентлик учун даъвогарга айланди

Республикачилар партияси Дональд Трампни расман АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатди. У вице-президент сифатида Огайо штатининг 39 ёшли сенатори Жей Ди Вэнсни танлади.

Ўзбекистон туристларни жалб қилиш учун ТТЖдан 50 млн доллар кредит олади
16 июль 2024, 22:32

Ўзбекистон туристларни жалб қилиш учун ТТЖдан 50 млн доллар кредит олади

Шавкат Мирзиёевга туризм инфратузилмасини яхшилашга доир таклифлар тақдимот қилинди. Хорижий туристларни жалб қилиш учун туризм ташкилотларини айланма маблағ билан таъминлашга ТТЖдан 50 млн доллар кредит линияси очилади. У йиллик 17 фоиз ставкада, 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг