Архив

Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
13 апрель 2023, 14:32

Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши сабабли 16−17 апрель кунлари республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 0 даражагача тушади. Кундузи бутун республика бўйлаб ёмғир ва дўл ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +15 даражадан ошмайди.

«Маданият ва маърифат» телеканали номи ўзгармайдиган бўлди
13 апрель 2023, 14:18

«Маданият ва маърифат» телеканали номи ўзгармайдиган бўлди

«Маданият ва маърифат» телеканали номини «Карвон»га ўзгартириш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учраганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков телеканал номида ўзгариш бўлмаслиги, мавжуд лойиҳалар сақлаб қолиниши, моддий-техник база масаласига ечим топилишини маълум қилди.

Малайзия компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқармоқчи
13 апрель 2023, 13:56

Малайзия компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқармоқчи

Малайзиянинг 3 та компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, саноат соҳаси ҳамда етказиб беришда фойдаланиш учун дронлар ишлаб чиқариш масалаларини кўриб чиқмоқда.

ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишда гумонланган шахсни қўлга олди
13 апрель 2023, 13:26

ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишда гумонланган шахсни қўлга олди

ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 5000 долларни олишда гумон қилинган шахсни ушлади. Бошқа ҳолатда ҳам бир нечта фуқаро айни шу суммани олганликда айбланиб қўлга олинди.

Тошкентда иккинчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади
13 апрель 2023, 12:54

Тошкентда иккинчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади

27 апрель куни Тошкентда гибрид форматдаги иккинчи инклюзив бизнес-форум ўтказилади. Унда бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳитининг одамлар, компания ва жамият муваффақиятига таъсири ҳамда бошқа мавзулар муҳокама қилинади.

Тошкентда Spark уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
13 апрель 2023, 12:12

Тошкентда Spark уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди

Бектемир туманида йўл четида тўхтаб турган машина билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотган Spark пиёдани уриб кетди. 40 ёшли пиёда тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.

Малайзия компанияси Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариши мумкин
13 апрель 2023, 12:02

Малайзия компанияси Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариши мумкин

Малайзиянинг Gemilang Coachwork Sdn. Bhd компанияси «Самавто» МЧЖ билан корхона эҳтиёжлари учун алюминий кузовлар етказиб бериш ва Ўзбекистонда биргаликда электробуслар ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирди.

Тошкент аэропортининг реконструкция қилинган иккинчи учиш-қўниш йўлаги очилди. Фото
13 апрель 2023, 11:26

Тошкент аэропортининг реконструкция қилинган иккинчи учиш-қўниш йўлаги очилди. Фото

Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи учиш-қўниш йўлагида реконструкция ишлари якунланди. Журналистлар янгиланган йўлакка қўнган биринчи самолёт — Uzbekistan Airways`нинг Дубайдан келган Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олди.

Дала четларини ўзлаштириш ва уларда маҳсулотлар етиштириш тизими ривожлантирилади
13 апрель 2023, 11:25

Дала четларини ўзлаштириш ва уларда маҳсулотлар етиштириш тизими ривожлантирилади

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларини ўзлаштириш, уларда маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларнинг ишончли харидини ташкил қилиш вазифаси юклатилди. Фермерларга зовур сувларида ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Талабаларга 2-курсдан бошлаб бўш вақтида ишлашига рухсат берилиши мумкин
13 апрель 2023, 11:14

Талабаларга 2-курсдан бошлаб бўш вақтида ишлашига рухсат берилиши мумкин

Regulation.gov.uz порталида талабаларнинг 2-курсдан бошлаб ишлашига рухсат бериш тўғрисида қарор лойиҳаси жойлаштирилди. Унга кўра, талабалар ОТМ раҳбари берган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин бўлади. Қарор лойиҳасига 27 апрелгача таклиф киритиш мумкин.

Республика болалар кутубхонасининг очилиши кузга қолдирилди
13 апрель 2023, 11:11

Республика болалар кутубхонасининг очилиши кузга қолдирилди

Тошкентда ёз фаслига режалаштирилган Республика болалар кутубхонасининг очилиши кузга қолдирилди. Бу мураккаб реставрация ишлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, «жамоат майдонининг муносиб намунаси» бўлиши ваъда қилинган кутубхона олдида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон меҳнат ва инсон ҳуқуқлари борасида реал аҳволни яхшиламас экан, орзулар қоғозда қолаверади — Cotton Campaign
13 апрель 2023, 10:57

Ўзбекистон меҳнат ва инсон ҳуқуқлари борасида реал аҳволни яхшиламас экан, орзулар қоғозда қолаверади — Cotton Campaign

Cotton Campaign халқаро коалицияси асосчиларидан бири Беннетт Фриман Ўзбекистон ҳукуматини «ислоҳотларга қайтиб, ўзи учун яратган тарихий имкониятни бой бермасликка» чақирди. «Меҳнат ва инсон ҳуқуқлари борасида реал аҳволни яхшиламас экан, орзулар қоғозда қолаверади», — деди у.

Банкларда доллар 11 420 — 11 485 сўм атрофида сотилмоқда
13 апрель 2023, 10:04

Банкларда доллар 11 420 — 11 485 сўм атрофида сотилмоқда

Тижорат банклари 13 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.

Андижонда 3 туп чинор дарахтини ноқонуний кесганларга жиноят иши қўзғатилди
13 апрель 2023, 09:44

Андижонда 3 туп чинор дарахтини ноқонуний кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Избоскан туманида фуқаролар 3 туп чинор дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб кетди. Оқибатда табиатга 131 млн сўмлик зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарши санкциялар киритди
13 апрель 2023, 00:21

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарши санкциялар киритди

Буюк Британия ишбилармон Алишер Усмоновнинг USM холдингини, шунингдек, унга алоқадорлиги айтилаётган иккита компанияни санкциялар рўйхатига киритди. UMS санкцияларни адолатсиз ва асоссиз деб ҳисоблашини билдирди.

АҚШ «Оҳангаронцемент» ва унинг акциядорига қарши санкциялар киритди
12 апрель 2023, 23:43

АҚШ «Оҳангаронцемент» ва унинг акциядорига қарши санкциялар киритди

Ўзбекистоннинг «Охангаронцемент» цемент заводи АҚШнинг янги санкцияларига учради. 2022 йил бошида заводнинг 98,6 фоиз улушини сотиб олган Алишер Усмоновнинг UMS холдинги томонидан ташкил этилган Akkermann Cement CA ҳам чекловлар остида қолган.

12 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 апрель 2023, 22:00

12 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Сўхдаги газ иншоотини тиклашни бошлаган Ўзбекистон ва Қирғизистон, Эрдоған юборган Togg электромобилини ҳайдаб кўрган Мирзиёев, 24 соат ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилиши, Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилган егуликдан чиққан қум ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди
12 апрель 2023, 20:41

Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятида вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Вилоят ИИБга кўра, у яшаш хонадонининг ертўласидан топилган. Ҳозирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ер туйғуси. Тошкентлик Анастасия Степанова — Марсга парвоз симуляцияси ва космик узлат ҳақида
12 апрель 2023, 19:17

Ер туйғуси. Тошкентлик Анастасия Степанова — Марсга парвоз симуляцияси ва космик узлат ҳақида

Тошкентлик Анастасия Степанова Марсга экспедиция симуляцияси — «Марс 160» ва Ойга парвоз имитацияси — «Sirius-19» лойиҳаларида қатнашган. Ҳозир Colorado School of Mines университетида докторлик ишини ёзяпти. «Газета.uz»га берган интервьюсида у фаолияти, режалари ва ўз миссияси ҳақида сўзлаб берди.

Тошкентга келган янги автобуслар қачон ҳаракатланишни бошлайди ва улар эскисидан қандай фарқ қилади? Фото
12 апрель 2023, 19:13

Тошкентга келган янги автобуслар қачон ҳаракатланишни бошлайди ва улар эскисидан қандай фарқ қилади? Фото

Тошкентда янги электробус ва 20 йилдан бери пойтахтда бўлмаган «гормошкали» автобуслар тақдимоти бўлди. «Газета.uz» уларнинг хусусиятлари, гормошкали автобуслар қайси йўналишларга қўйилиши ҳамда бунинг учун линия ва бекатлар қандай тайёрланиши ҳақида маълумот олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг