АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия-Украина уруши Путиннинг биргина қарори билан якунланиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, Хитойни Россия ташвиқотини илгари суриб, халқаро ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилишда айблади.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдони диверсификация қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. У, шунингдек, минтақа давлатлари Россиянинг санкцияларни айланиб ўтиши борасидаги ҳаракатларини олдини олиш борасидаги фаолиятини эътироф этди.
Ўзбекистонда март ойи илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +5…+12 даража, кундузи +10…+25 даражагача ўзгариб туради. Айрим кунларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тижорат банклари 2 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 405 сўм.
Жарқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетди. Машина ФВБнинг ёнғин қутқарув отиряди ёрдамида чиқариб олинди.
«Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг 15% дан 12% га туширилиши нархларнинг тегишли равишда тушишига олиб келмаган», — демоқда ПМТИ экспертлари. Бунга яширин иқтисодиёт улуши катталиги, рақобат шаклланиб улгурмагани ва бошқа омиллар сабаб сифатида келтирилди.
1 мартдан нималар ўзгариши, банкрот бўлган «Туркистонбанк», пиёдалар учун сариқ жилет ҳақидаги ёлғон хабарлар, Нукус воқеаларининг навбатдаги фигурантларига қўйилган айблар, Тошкентга келган АҚШ давлат котиби, тезлик 60 км/соатга тушириладиган ҳудудлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан Тошкентда ўз меҳмонхонасини қуриш бўйича битим имзолади. 22 қаватли мажмуа «Бродвей»да, ДХХнинг собиқ биноси ўрнида барпо этилади.
ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш самарадорлигини ошириш учун қарийб 200 млн доллар миқдорида кредит ажратди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 118 та эскирган насос станциялари янги жиҳозлар ўрнатган ҳолда модернизация қилинади.
«Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсуми бошланди. Бу даврда пойтахтда 625 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш белгиланган. Шунингдек, йил давомида 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади.
Шу вақтгача Ўзбекистонга давлат котибларидан-да мартабалироқ америкалик амалдор келмаган. 1992 йилдан бери АҚШ ташқи сиёсатига масъул Давлат департаментига 11 киши раҳбарлик қилган бўлса, уларнинг тўрт нафари Ўзбекистонга келмаган. Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташриф буюрган еттинчи давлат котибидир.
Қозоғистон ўз ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга йўл қўймайди, дея маълум қилди мамлакат ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди. Қозоғистон ҳозирча Россиядан хавф ёки таҳдидни сезаётгани йўқ, деди у Остонада АҚШ давлат котиби билан учрашув якунлари бўйича.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда журналистларга берган интервьюсида ташқи пропаганда ва дезинформацияга қарши курашишда мустақил ва очиқ ОАВ учун шароит яратиш зарур эканини қайд этди. «Одамларга нима тўғри ва нима нотўғрилигини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш керак», — деди у.
Ховос тумани ва Янгиер шаҳрида балиқ овлашга қарши ўтказилган рейдда ҳайвонот дунёсига 80 млн сўмдан ортиқ зарар етказган браконьерлар ушланди. Улар электр қармоқ билан 8 турдаги 104 дона балиқларни овлаган.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ўзбекистонга ташрифи ТИВ раҳбари в.б. Бахтиёр Саидов билан учрашишдан бошланди. У «Ҳаст Имом» мажмуасига борди ва Access дастури талабалари билан кўришди. Қолаверса, Блинкен Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди, кейин эса ОАВ вакиллари билан учрашди.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан «Туркистонбанк» банкрот деб топилди. Банкни тугатиш комиссияси ҳам ўз фаолиятини якунлади.
Шавкат Мирзиёев ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Тармоқларда пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, тартиб тавсиявий аҳамиятга эгалигини билдирди.
Прокурор суддан Нукус воқеалари бўйича судланаётган 37 нафар шахсга 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 нафарига эса озодликни чеклаш жазоси беришни сўради. Адвокатлардан бири прокуратуранинг айбловларидаги барча моддалар уларни рад этувчи далилларга қарамай ўзгаришсиз қолганини айтди.
Россиядан Ўзбекистонга газ импорти 1 мартдан бошланмайди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Ишчи гуруҳлар имзоланган «йўл харитаси» доирасида ўрганишни давом эттирмоқда. Ҳозирча аниқ келишувга эришилмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг