Элликқалъа туманида президент қарорига асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини, электр таъминотини яхшилаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, темир бетон тутқичларини алмаштириш ҳамда 4 МФЙ биносини янгидан қуриш амалга оширилади.
Сирдарё вилоятидаги бир оилани 40 минг доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у фуқародан 12 минг доллар олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Душанба куни эрта тонгда Сергели туманида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланди. Аниқланишича, беморнинг яқини фельдшерга яхши қарамагани учун куч ишлатмоқчи бўлган, ҳайдовчи эса уни ҳимоя қилмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Президент қарорига кўра, 2023 йил баҳоридан тажриба тариқасида Бўка ва Оҳангарон туманларидаги манзил-колонияларда пилла етиштириш амалиёти йўлга қўйилади.
Энди «Soliq» мобил иловасида кешбэк олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди.
2022 йил декабрда Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган. У Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида биринчи ўринбосар ва кенгаш ҳамраиси бўлиб иштирок этди.
17 март куни Тошкентдаги Intercontinental Hotel Tashkent меҳмонхонасида британиялик олим, Чикаго университети профессори Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Тадбирда унинг ҳаммуаллифлигидаги «Мамлакатлар таназзули сабаблари» (Why Nations Fail) китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 11 та ҳужжат имзоланди. Томонлар лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш учун $500 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олди.
Жиззах шаҳридаги 11-мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини калтаклади. Воқеага болаларнинг қизга гап отгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
16−23 февраль кунлари Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида ўлим билан боғлиқ 4 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 6 нафар инсон вафот этди.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво аста-секин исиб, ҳарорат кундузи +22 даражагача етади. 27−28 февраль кунлари тоғларда қор кўчиши хавфи бор. 3 мартда эса Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Қорақалпоғистонликлар илк бор миллий таом — жуўери гуртик байрамини ўтказди. Ташаббус жамоатчилик томонидан илгари сурилди. Таомнинг энг катта порцияси Нукусдаги президент мактабида тайёрланди. Байрамни бошқа мамлакатларда яшовчи қорақалпоғистонликлар ҳам нишонлади.
Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Унда икки томонлама муносабатлар ҳақида сўз борган.
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Хитойнинг «Украина инқирози»ни ҳал қилиш бўйича «тинчлик режаси»га муносабат билдирди. Аввалроқ Россия ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Зеленский таклифда «тинчлик режаси»ни кўрмаган, Байден эса буни фақат Россия учун манфаатли деб ҳисоблайди.
«Ўзавтойўлбелги» ДУК мансабдорлари 2 млрд 701 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Улар ўзларига таниш фирмалар билан 9 млрд сўмлик шартнома тузиб, йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни қиммат нархларда харид қилган.
Болгарияда 74-бор «Кичик жаҳон чемпионати» номини олган «Странжа» турнири ўтказилди. Унда ўзбекистонлик боксчилар 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида яна 1-ўринни эгаллади. Ўтган йили улар турнирни 7 та медаль билан якунлаганди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Польша Беларусь билан чегарадаги назорат пунктини вақтинча ёпгани учун миллий ташувчилардан Европага юк ташувлари жараёнида ушбу ҳолатни инобатга олишларини сўради. Ҳозирда Литва орқали тўсиқларсиз ҳаракатланишни таъминлаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Тижорат банклари 27 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 405 сўм.
Кегейли туманидаги қатор мактабларда ўқувчиларга истеъмолга яроқсиз, зараркунандалар билан зарарланган озиқ-овқат берилгани, улар йўловчи транспортида етказиб берилгани аниқланди. Айбдорларга чора кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
АҚШ, ЕИ ва бошқа давлатлар Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. IT-компаниялар, банклар, жисмоний шахслар ҳам чекловлар остида қолди. Жумладан, МегаФонга нисбатан экспорт чекловлари жорий этилди. У санкциялардан уч кун олдин Ўзбекистондаги қўшма корхона таъсисчилари сафидан чиққан эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг