Шавкат Мирзиёев 16 январдаги йиғилишда «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширди.
Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳвол сабаб Сингапурга ташриф давомийлигини 3 кундан 1 кунга қисқартирди. Сафар 16−18 январь кунларига мўлжалланганди.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги селекторда Тошкент вилояти ҳокими огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилди. Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Мустафоев, «Узтрансгаз» раҳбари Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилди.
Шавкат Мирзиёев аҳолини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказмоқда. Ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Шу пайтгача биринчи ўринбосар бўлиб келган Бахтиёр Раҳмонов ҳоким в.б. этиб тайинланди.
Тижорат банклари 16 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 375 сўм.
Аномал совуқ кунларда ўткир респиратор касалликлар кўпайиши мумкин. Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечаётганини ҳисобга олиб, СЭС фуқароларни шамоллаш белгилари кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик, гумон бўлганда, коронавирусга тест топширишга чақирди.
Поп туманида 3 та МАN юк автомобили тўқнашиб, ёнғин юз берди. Ёнғинни салкам бир соат давомида 4 та қутқарув экипажи бартараф этди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Аномал совуқ туфайли Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва бошқа туманларидаги аҳоли бир неча кундан бери чироқсиз қолмоқда, газ босими эса паст, батареялар уйни иситадиган даражада эмас. «Газета.uz» қишга тайёргарлик кўрмаган тошкентликлар энергия таъминотисиз қандай кун кўраётганига қизиқди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16−18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади. Мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказиш, «икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами»ни имзолаш режалаштирилган.
Бухоро вилояти ҳокимлиги кўҳна шаҳар марказида қурилиши режалаштирилган «Туризм маркази» учун «бошқа мақбул ер майдонлари танланиши»ни маълум қилди. Маълумотларга кўра, марказ қурилишини тўхтатиш ҳақида президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берган.
20 даражали аёзда уйда исиниш ва иссиқ таом тайёрлаш имкониятининг йўқлиги кишини ночорлик кўйига солиб қўяди. Кимдир ишхонасида исиниб олар, аммо ҳаётий муҳим хизматларнинг ишчилари кўчада ишлайди. «Газета.uz» ободонлаштириш хизмати ходимлари билан қаҳратондаги иш ҳақида суҳбатлашди.
Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақти чекланди. Озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқаттланиш шохобчалари фаолияти бундан мустасно.
Бир қатор ҳудудларда мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларида таътиллар дастлаб режалаштирилганидек, 17 январга қадар узайтирилди. Хабар янгиланмоқда.
Танқидлар, президентга мурожаат, мутахассисларнинг маслаҳатлари ва жамоатчилик билан мулоқот қилиш ваъдаларига қарамай, Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчаларни ўзи билганича кенгайтиришда давом этмоқда. Урбанист Аркадий Гершман Келес йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини танқид қилди.
Бухоро марказида сайёҳлик марказини қуриш режалаштирилмоқда. Буюртмачи сифатида Enter Engineering компанияси танланди. 32,6 га майдонда мажмуани барпо этиш учун ҳокимлик, прокуратура бинолари, стадион ва бошқалар бузилиши мумкин. Аҳоли президентга мурожаат билан чиқди.
Тошкентда квартиралар яхши иситилмаётгани сабабли электр тармоқларига юклама кучайган. Ҳар куни ўнлаб трансформатор ва симларда портлаш, ёниб кетиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Расмийлар иситишни яхшилаш мақсадида иссиқ сув босимини 3 кунга пасайтиришга қарор қилди.
Аномал совуқ муносабати билан Тошкент ҳокимлиги эҳтиёжманд оилалар, уй-жой коммунал, ободонлаштириш ва ЙҲХХ ходимларига пойтахтнинг қатор жойларида бепул ош тарқатилиши ҳақида эълон қилган эди. «Газета.uz» мухбирлари ана шундай жойларда бўлиб, аҳоли ва расмийлар билан суҳбатлашди — фоторепортаж.
14 январдан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда йўловчиларни кутишлари мумкин.
Нукус воқеалари бўйича гумондорлардан бири журналист Лолагул Каллиханова суддаги музокаралар давомида «ҳимоя қилмоқчи бўлган Ватани, халқи билан содир бўлган воқеаларда ўзини айбдор деб билишини таъкидлади. У бошқа судланувчиларнинг ўрнига ҳам ўзи қамоққа ўтиришга тайёрлигини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг