Тошкентда квартиралар яхши иситилмаётгани сабабли электр тармоқларига юклама кучайган. Ҳар куни ўнлаб трансформатор ва симларда портлаш, ёниб кетиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Расмийлар иситишни яхшилаш мақсадида иссиқ сув босимини 3 кунга пасайтиришга қарор қилди.
Аномал совуқ муносабати билан Тошкент ҳокимлиги эҳтиёжманд оилалар, уй-жой коммунал, ободонлаштириш ва ЙҲХХ ходимларига пойтахтнинг қатор жойларида бепул ош тарқатилиши ҳақида эълон қилган эди. «Газета.uz» мухбирлари ана шундай жойларда бўлиб, аҳоли ва расмийлар билан суҳбатлашди — фоторепортаж.
14 январдан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда йўловчиларни кутишлари мумкин.
Нукус воқеалари бўйича гумондорлардан бири журналист Лолагул Каллиханова суддаги музокаралар давомида «ҳимоя қилмоқчи бўлган Ватани, халқи билан содир бўлган воқеаларда ўзини айбдор деб билишини таъкидлади. У бошқа судланувчиларнинг ўрнига ҳам ўзи қамоққа ўтиришга тайёрлигини билдирди.
Туркманистон совуқ об-ҳаво туфайли юзага келган техник сабабларга кўра 12 январдан бошлаб Ўзбекистонга газ экспортини тўхтатди. Яқин вақт ичида газ етказиб бериш қайта тикланиши кутилмоқда. «Газета.uz» шунингдек, Россия билан газ бўйича музокаралар олиб борилишини аниқлади.
Республиканинг 3 та вилоятида одамлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲлар содир бўлди. Уларда 3 киши ҳалок бўлди.
Қурилиш вазирининг айтишича, Бухорода туризм маркази қурилиши ҳали лойиҳа. Унинг сўзларига кўра, расмийлар лойиҳани амалга оширишга қарор қилган — биноларни хатловдан ўтказилмоқда, ЮНEСКО билан келишув ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, аҳолига товон пули тўлаш режалаштирилган.
Юнусобод туманининг 11 даҳасидаги 26, 27, 29, 30 уйлар қарийб 18 соатдан бери «свет», газ ва иссиқлик таъминотидан узилган. Бу ҳолат кўплаб бошқа уйларда ҳам кузатилмоқда. 1 суткадан бери электр энергиясисиз ўтирган юнусободликлар туман ҳудудий электр тармоқлари корхонаси олдида йиғилди.
Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари 2023 йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди. Ушбу қарор ноқулай об-ҳаво шароити ва йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Улар бюджетдан ажратилган жуда кўп миқдордаги пулларни растрата йўли билан талон-торож қилганликда айбланмоқда.
Цитрус, занжабил ва облепихали чой, алкоголсиз «глинтвейн» ичимлиги, ширчой, иссиқ шоколад ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий иссиқ ичимликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
13 январь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, шоира Энахон Сиддиқова 68 ёшида вафот этди. У 2004 йили «Дўстлик», 2009 йили «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, 2016 йили эса «Ўзбекистон халқ шоири» унвони билан тақдирланганди.
Лицензияси бекор қилинган «Quramax Mediсal», 15 январга қадар давом этадиган совуқ ҳаво, Қозоғистонда автобусдан яна 31 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилингани, поездлар жадвалига ўзгартириш киритилиши, Тошкентда 17 та автомобиль тўқнашгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Ўзтрансгаз» компанияси аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ва қозонхоналарни узлуксиз газ билан таъминлаш мақсадида ҳар қандай улгуржи истеъмолчиларга, хусусан, АГТКШлар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга газ таъминоти тўхтатилганини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбари сафарбарлик соҳасидаги тайёргарлиги ва ҳудудий мудофаасини ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди. У ҳарбий авиация ва ҲҲМ тизимини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
«Газета.uz» репортажи туфайли Тошкентдаги «Хаст имом» маҳалласида газ босими муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақдаги хабардан сўнг таҳририятга шунга ўхшаш вазиятда ёрдам сўраб мурожаатлар кела бошлади. Биз ҳар бир ҳолатни батафсил ёритолмаймиз, аммо ўқувчилардан келган мурожаатларни эълон қилишга тайёрмиз.
Lot Polish Airlines авиакомпанияси Польшадан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Биринчи йўловчи чартер рейси 10 мартга мўлжалланган. Рейслар ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилиши режалаштирилган.
Сенаторлар, юқори палата масъул ходимларидан иборат гуруҳ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўрганишни бошлади. Аслида ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан барча ташкилотлар иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиши керак эди.
13, 14 ва 15 январь кунлари Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» электропоездлари қатновларининг 3 та рейси кузатилаётган аномал совуқ туфайли бекор қилинади.
Пойтахтдаги айрим туманларда газ босими пасайиши ортидан иситишда муаммолар кузатиляпти. «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ шаҳар аҳолисини вазиятни тушунишга чақириб, ҳолатни яхшилаш учун зарур чоралар кўрилаётганини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг