Давлат ташкилотларининг қисқариши ортидан 2,8 трлн сўм тежалади, улар ижтимоий соҳага сарфланади. Жумладан, молия вазири ўринбосари шундан 2,3 трлн сўмини 1−4 синф ўқувчиларини бепул овқатлантиришга йўналтиришни таклиф қилди. «Лекин буни қабул қилиш парламент қўлида», — деди Одилбек Исоқов.
Россиянинг Украинага босқини таъсири Россия билан яқин иқтисодий алоқаларга эга бўлган Марказий Осиё учун катта аҳамиятга эга, деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши МО + Япония вазирлари йиғилишида. Томонлар Транскаспий йўналиши бўйича ҳамкорликни чуқур ўрганишга келишиб олдилар.
Тармоқларда Фарғона вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини катта тезликда уриб, қочиб кетгани айтилган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси оддий аскар олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгани ва ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига катта пул эвазига наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш таклиф қилинаётгани маълум бўлди. Миграция агентлиги фуқароларни норасмий курьерлик хизматларига ишонмасликка, етказиб беришдан олдин маҳсулотни текширишга чақирди.
Қашқадарёдаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонасида портлаш содир бўлди. Оқибатда икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Президентнинг тегишли қарори билан «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампанияси йўлга қўйилади. Шунингдек, 2026 йилгача меҳмонхона бизнеси вакиллари керакли товарлар ва туристик марказда «вақтинча» олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларидан озод этилади.
«Ўзэнергоинспекция» 3 кунда 13 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган ҳолатни аниқлади. Натижада энергетика тизимига 1,16 млрд сўм зарар етди.
Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Данғара туманида Lacetti йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи туман марказий шифохонасида вафот этди.
Парламент комиссияси аъзоси Гулноз Мамарасулова «Газета.uz» билан суҳбатда Нукус воқеалари бўйича суд жараёни қандай кечаётгани, Қорақалпоғистоннинг собиқ ва амалдаги раҳбарининг кўрсатмаси муҳимлиги, қолаверса, нима учун комиссия ҳалигача ўз ҳисоботини эълон қилмагани ҳақида сўзлаб берди.
Ургут туманининг Ватак маҳалласида аёл ёш боласини шафқатсиз калтаклаганди. Вилоят ИИБ аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар кузатувига олинган.
Депутат Расул Кушербаевнинг ваколати расман тугатилди. Бу ҳақда тегишли қарор 26 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.
Ҳафта бошида Туркманистондан кириб келиши кутилаётган нам ва илиқ ҳаво эвазига республиканинг айрим жойларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади. 29−30 декабрь кунлари эса ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат пасайиб айрим жойларга туман тушади.
GoodMix батончиклари қувват тўплаб олишингизга ёрдамлашади ҳамда сизни турли текстура ва лаззатлар комбинацияси билан сизни ҳайратга солади.
Термиз халқаро аэропорти яна ишга туширилди. 26 декабрь куни аэропорт биринчи рейсни қабул қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг 26−27 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган норасмий саммитда иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Сурхондарёда Cobalt йўл четида турган икки кишини уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этди. Ҳайдовчи бошқарган машина текшириб кўрилганда сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни меъёридан ошириб ҳаракатлангани аниқланди.
Тижорат банклари 26 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 170 — 11 230 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 260 сўм.
Шайхонтоҳур туманида Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўл четида тўхтаб турган Tracker автомобилига келиб урилди. Зарб оқибатида Ford ағдарилиб кетди.
Ургут туманининг Ватак маҳалласида аёл ёш боласини шафқатсиз калтаклади. Сўзларидан турмуш ўртоғидан шу йўл билан қасд олишга уринганга ўхшайди. Туман ҳокимлиги она-боланинг руҳий ва жисмоний саломатлиги назоратга олинганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг