Архив

Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, автомобилларнинг эмас — Эркинжон Турдимов
28 ноябрь 2024, 15:08

Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, автомобилларнинг эмас — Эркинжон Турдимов

Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимидан кетишидан 2 кун аввалги йиғилишида Самарқанд шаҳрини автомобиллар шаҳридан одамлар шаҳрига айлантиришни таъкидлади. «Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак. Норози бўлса бўлсин машина эгалари», — деди Турдимов.

Нима учун иқтисодчилар инсон умрининг статистик қийматини баҳолайди?
28 ноябрь 2024, 15:05

Нима учун иқтисодчилар инсон умрининг статистик қийматини баҳолайди?

Беҳзод Ҳошимов нега иқтисодчилар инсон умрининг статистик қийматини баҳолашини тушунтирди. «Кулфат юз берганида инсон умри учун қанча компенсация тўланиши керак? Умр — бебаҳо, деган фалсафа билан ёндашсак, компенсация бериш керакмас, деган нотўғри хулосага келиб қолиш мумкин», — дейди у.

Россия Украина энергетика объектларига ялпи зарбалар берди
28 ноябрь 2024, 15:00

Россия Украина энергетика объектларига ялпи зарбалар берди

28 ноябрь куни эрталаб Россия Украина энергетика объектларига 90 дан ортиқ ракета ва 100 га яқин дрон ёрдамида оммавий ҳужум уюштирди. Бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида фавқулодда узилишлар жорий этилди.

Тошкент вилоятида оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган эркак умрбодга қамалди
28 ноябрь 2024, 14:31

Тошкент вилоятида оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Суд бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган ва уларни уйи билан бирга ёқиб юборган 29 ёшли эркакни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У Жиноят кодексининг беш моддаси, жумладан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш ва босқинчилик бўйича айбдор деб топилди.

Самарқанд вилоятини 6 йил бошқарган Эркинжон Турдимов ишдан кетди
28 ноябрь 2024, 14:19

Самарқанд вилоятини 6 йил бошқарган Эркинжон Турдимов ишдан кетди

2018 йилдан бери Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов президент фармони билан лавозимдан олинди. Унинг ўрнини Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаган Адиз Бобоев ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида эгаллади.

АҚШ Украинага 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда
28 ноябрь 2024, 13:38

АҚШ Украинага 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда

Байден маъмурияти Украина учун 725 млн долларлик қурол-яроғ пакетини тайёрламоқда. Унга пиёдаларга қарши миналар, дронлар, ракеталар ва HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар киради.

Жума кунидан ҳаво совиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
28 ноябрь 2024, 13:01

Жума кунидан ҳаво совиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Жума кунидан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорат пасая бошлайди. Жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда у қорга айланиши мумкин. Кечалари ҳарорат −8…+2, кундуз кунлари −2…+8 даража бўлиши кутилмоқда.

Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтирмоқчи
28 ноябрь 2024, 12:47

Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтирмоқчи

Россия президенти Владимир Путин Остона музокаралари якунида Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш режаларини маълум қилди.

Марказий банк бир фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чеклашни режалаштирмоқда
28 ноябрь 2024, 12:34

Марказий банк бир фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чеклашни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Марказий банки бир фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чекламоқчи. Регулятор раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевнинг таъкидлашича, айрим мижозлар юзлаб карталарга эга бўлиб, бу фирибгарлар томонидан карталардаги маблағ ўзлаштирилишига олиб келмоқда.

Туркиялик 7 нафар мутахассис Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилишга ёрдам беради
28 ноябрь 2024, 11:16

Туркиялик 7 нафар мутахассис Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилишга ёрдам беради

ССВ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини тиббий суғурта, фармацевтика ва тез тиббий ёрдам каби еттита асосий йўналишда ўзгартиришга ёрдам бериши керак бўлган етти нафар туркиялик мутахассисни жалб қилди. Ҳозир улар барча даражадаги тиббиёт муассасаларини ўрганмоқда ва ҳудудларга сафар уюштирмоқда.

Ҳайдовчи тартибга солинмаган ўтиш жойида пиёдани уриб юборгани учун 5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилинди
28 ноябрь 2024, 10:40

Ҳайдовчи тартибга солинмаган ўтиш жойида пиёдани уриб юборгани учун 5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилинди

Май ойида Spark Тошкентнинг Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги тартибсиз ўтиш жойида аёлни уриб юборганди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган. Суд ҳайдовчини 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жазо манзил-колонияда ўталади. Ушбу кўчадаги пиёдалар ўтиш жойлари ҳамон хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.

Ўзбекистонда қарийб 11 ойда 75 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
28 ноябрь 2024, 10:21

Ўзбекистонда қарийб 11 ойда 75 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 75 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолатларнинг аксарияти Фарғона, Хоразм ва Жиззах вилоятларига тўғри келади. «Ҳудудгазтаъминот» компанияси газ тўпланганда автоматик тўхтатадиган ёки овозли хабар берадиган ускуналарни ўрнатишни тавсия этмоқда.

«Нега пропан нархи кескин ошишига қарши тезкор чоралар кўрилмади?» — «Адолат» депутати давлат органларига сўровлар юборди
28 ноябрь 2024, 10:05

«Нега пропан нархи кескин ошишига қарши тезкор чоралар кўрилмади?» — «Адолат» депутати давлат органларига сўровлар юборди

«Адолат» партияси депутати Муҳаммад Валиев сўнгги ойларда пропан нархи кескин ошгани сабабли масъул идораларга сўровлар йўллади. Сўровларда нархлар ошишининг сабаблари, уларни барқарорлаштириш ва нарх шаклланишининг шаффофлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги саволлар кўтарилган.

Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши режалаштирилмоқда
28 ноябрь 2024, 09:52

Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши режалаштирилмоқда

Самарқанд шаҳрида трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин. Ҳозирда бу учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Декабрдан Россияга киришда хорижликлар биометриядан ўтади
28 ноябрь 2024, 09:12

Декабрдан Россияга киришда хорижликлар биометриядан ўтади

1 декабрдан бошлаб Россияда эксперимент тарзида хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатга киришда биометрик маълумотларини тақдим эта бошлайди. Биринчи босқичда йиғиш Москва ва Москва вилояти аэропортларида, шунингдек, Оренбург вилоятидаги «Маштаково» назорат пунктида амалга оширилади.

27 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 ноябрь 2024, 23:16

27 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкент атрофидаги қатновлар учун Россия электропоездлари, инвестициялар бўйича ўтказилган танқидий йиғилиш, ҳавони ифлослантирувчи манбаларни мониторинг қилиш тартиби, Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги сулҳ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Биз уни эслаймиз, фақат энди ўзини истамаймиз. Унга қайтиш йўқдир!» — Туркистон мухторияти ҳақидаги китоблардан парчалар
27 ноябрь 2024, 20:09

«Биз уни эслаймиз, фақат энди ўзини истамаймиз. Унга қайтиш йўқдир!» — Туркистон мухторияти ҳақидаги китоблардан парчалар

Бундан 107 йил аввал Қўқонда Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. Атиги 72 кун фаолият кўрсатган бўлса-да, у минтақадаги илк демократик ҳукумат сифатида тарихда қолган. «Газета.uz» сана муносабати билан сўнгги йилларда Туркистон мухторияти мавзусида чоп этилган китоблардан парчалар йиғди.

Инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарур — президент
27 ноябрь 2024, 20:01

Инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарур — президент

Президент ҳузурида хорижий инвестиция жалб қилиш соҳасидаги натижалар танқидий таҳлил қилинди. Давлат раҳбари ёндашувларни тубдан ўзгартириш, инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарурлигини айтди. Ҳар бир доллар саноатни ривожлантириши, янги иш ўрни яратиши керак, деди у.

Самарқандда корхонанинг 6,4 млрд сўмини қиморда ютқазган ҳисобчи ушланди
27 ноябрь 2024, 19:49

Самарқандда корхонанинг 6,4 млрд сўмини қиморда ютқазган ҳисобчи ушланди

Самарқанддаги корхоналардан бирининг ҳисобчиси 6,4 млрд сўмни ўзлаштириб, кейинчалик маблағни интернетдаги қимор ўйинларида ютқазиб қўйди. У сохта маълумотлар орқали пулларни ўз номига очилган пластик карталарига ўтказиб олган.

Саидазиз Саидалиевга («Саидазиз медгородок») нисбатан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
27 ноябрь 2024, 19:37

Саидазиз Саидалиевга («Саидазиз медгородок») нисбатан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Тошкент шаҳри суди апелляция инстанцияси ёзда 20 йилга озодликдан маҳрум этилган Саидазиз Саидалиевга («Саидазиз медгородок») нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Товламачилик иши бўйича судланган яна 13 нафар шахснинг шикояти ҳам рад этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг