Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Такаши Хаторини қабул қилди.
2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экологияга таъсирни чеклаш бўйича талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади. 2024 йилдан эса қуввати 1 МВтдан юқори қуёш ва шамол электр станцияларида энергияни сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади.
ФФВ қутқарувчилари Тошкент вилоятидаги Хўжакент тоғларида 1700 метр баландликда аҳволи ёмонлашиб қолган сайёҳга ёрдам кўрсатди.
10 ой давомида Ўзбекистон 841 млн долларга 4 млрд кубометр газ экспорт қилди. Бу мамлакатдаги умумий ишлаб чиқаришнинг деярли ўндан бир қисмидир. Газнинг деярли бутун ҳажми Хитойга юборилади, аммо икки мамлакат статистикаси бир-бирига тўғри келмаяпти.
29 ноябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги кафеларнинг бирида маст ҳолатда бўлган икки киши ўртасида жанжал содир бўлди. Оқибатда улардан бири орадан бир кун ўтиб олган тан жароҳати сабаб вафот этди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 2019 йилда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун «ҳимоя ордери» институти жорий этилди. Экспертлар унинг афзалликларини эътироф этса-да, амалда у ҳақиқий ҳимоячига айланолмаганини таъкидламоқда. Сабаблари кўп, улардан бири — зўравонга нисбатан жазонинг енгиллигидир, дейди улар.
Ўзгидромет 6−8 декабрь кунлари ёғингарчилик ҳамда ўзгарувчан об-ҳаво сабабли республиканинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи борлигини эълон қилди.
ИИВ ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов «Газета.uz»га ҳудудларда рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш масаласи декабрь ойида узил-кесил ҳал бўлишини маълум қилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида тезликни пасайтириш бўйича кенгашлар қарорлари Республика комиссиясига тақдим этилди.
4 декабрда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши ортидан 14 минг истеъмолчи газсиз қолди, 516 та маҳаллада эса газ босимининг пасайиши кузатилди. «Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишни, уйдан чиқаётганда иситиш мосламалари ҳароратини пасайтиришни илтимос қилди.
Тошкент вилояти Чиноз туманида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди. Хонадон бир кун аввал қарздорлик сабаб газдан узилган, бироқ уй эгаси ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эндиликда Тошкент шаҳри аҳолиси махсус веб-сайт орқали географик объектларни номлаш ва уларни ўзгартириш бўйича ўз таклифларини билдириши мумкин. Ҳозирда сайт ер усти метро линиясидаги бекатларга ном бериш бўйича таклифларни йиғмоқда.
Душанба куни Нукус воқеалари бўйича суд ўз ишини давом эттирмоқда. Олий суд хабарига кўра, суд ишининг 6-кунида 1−2 июлдаги воқеалар оқибатида жабрланганлар, қолаверса, фуқаровий даъвогарлар сўроқ қилинмоқда.
Самарқанд аэропортида душанба куни соат 13:00 га қадар об-ҳавонинг ёмонлашуви муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва қўйиб юборишга чеклов жорий этилди.
Пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оппоқ чойшаб билан қопланди. Болалар хурсандчилигидан ташқари қор пиёдалар ва машиналар ҳаракати, шунингдек, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади.
Бугунги кунда Semurg Insurance компанияси Ўзбекистон бозорига боғ ва узумзорларни суғурталашнинг ўзига хос дастурини таклиф қилиб, халқаро суғурта амалиётини жорий этмоқда.
Сешанба кунидан Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши тўхтайди, аммо совуқ об-ҳаво бутун ҳафта давомида сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даража, кечаси −3…−8, шимолда баъзи жойларда −20 даражагача бўлади. Жойларда туман тушиб, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.
Энг паст даромадга эга аҳоли гуруҳининг умумий даромадлардаги улуши йилдан-йилга қисқариб бормоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев даромадлар тенгсизлигига бағишланган мақоласининг иккинчи қисмида соҳалар ва турли даромад гуруҳлари ўртасидаги даромадлар тенгсизлигининг сабабларини ҳақида фикр юритади.
Даулетмурат Тажимуратов кўрсатувининг якуний қисми ва сўроқ вақтида Нукусда тазйиққа учрагани, Урганчда эса қийноққа солинмагани, танқид «унинг йўналиши» экани ҳамда Ўзбекистон учун юраги оғриётганини айтди.
Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар қишки таътил берилади. Мазкур белгиланган тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий характерга эга.
Ўзбекистонда 4 декабрь, якшанба куни расман 153 киши (шанба куни — 162 киши)да коронавирус аниқланди. Энг кўп беморлар, доимгидек, пойтахтда қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг