Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тенгдошлари калтаклаши оқибатида 14 ёшли бола вафот этганди.Ўша куни марказда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими жанжал олдини олмагани учун ишдан бўшатилди. Уларга нисбатан қонуний чора кўрилиши мумкин.
Францияда бўлиб ўтган ишчи касблари бўйича WorldSkills 2022 чемпионатида Ўзбекистон илк бор иштирок этиб, икки йўналиш: қурилиш ва робототехника бўйича ўзини намоён қилди. Танлов иштирокчилари «Газета.uz»га ўз ишлари, қийинчиликлар ва рақиблари ҳақида сўзлаб берди.
«Давлат байроғи куни» муносабати билан ўтказиладиган «Янги нафас» югуриш тадбирлари сабаб 12−13 ноябрь кунлари Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Янги Ўзбекистон кўчаларининг бир қисми автотранспорт ҳаракати учун чекланади.
Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовни «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Қовоқли булокчалар, американча пирог, кекс, вафли, синнабон, рулет ва маффинлар — Zira.uz витаминларга бой қовоқдан тайёрланадиган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Яқинда Андижон вилояти ССБ бошлиғи этиб тайинланган Журъатбек Қувватов тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди. У давлат хизмати тўғрисидаги қонун кучга кирганидан кейин шундай қарорга келган.
Бухоролик 22 ёшли йигит рашк сабабли 29 ёшли хотинини соч қуритиш ускунаси сими билан бўғиб ўлдирди. Сўнгра ҳодисага гувоҳ бўлган 5 яшар ўғлини ҳам ўлдириб, хар иккисининг жасадларини ёқиб юборди. Ҳодиса Тошкент-Бухоро йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида содир бўлган.
Бундан буён ҳам доимий қўллаб-қувватлаш асносида ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг иш ҳақи миқдорини ошириб бориш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев. Касаба уюшмалари кунида Тошкентда Касаба уюшмалари саройи очилди.
Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида аъзо давлатлар ўртасида Савдони енгиллаштириш стратегияси тасдиқланди ва Соддалаштирилган божхона коридорлари тизимини шакллантириш тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек, Туркий инвестиция фондини қисқа муддатларда ташкил этишга қарор қилинди.
Интернетда икки эркакнинг Қизил китобга киритилган тасқара қуши билан тушган сурати пайдо бўлди. Экология давлат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан овчиларга қидирув эълон қилинди.
Украина Қуролли Кучларининг бир қисми Херсонга кириб бормоқда, мамлакат Мудофаа вазирлиги Россия қўшинларининг асосий гуруҳи чекинганидан кейин шаҳарда қолган рус ҳарбийларини таслим бўлишга чақирди.
«„Зангиота-2“ шифохонасига қандай муассаса жойлаштирилишидан қатъи назар, у мамлакатдаги энг юқори технологияли клиника бўлади», — дейди директор Дониёр Миразимов. У шифохонадан келгусида фойдаланиш эҳтимоллари, салоҳияти ва беморлар логистикаси нуқтаи назаридан унинг жойлашуви ҳақида сўзлаб берди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Universal Mobile Systems`нинг 100 фоизлик давлат улушини хусусийлаштириш бўйича консалтинг компаниялари ўртасида танлов ўтказди. Унда KPMG компанияси ғолиб бўлди.
Россия дўконларидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакуумли қадоқдаги қайнатилган маккажўхори олиб ташланди. Бунга Красноярскда уч фуқаро заҳарлангани сабаб бўлди.
Тошкентда болаларга таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади, унда Одри Азуле ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг айтишича, тадбирдан кўзланган мақсадлардан бири — «илғор тажрибаларимизни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш»дир.
Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди — душанба кунидан бошлаб Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим туманларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Баъзи жойларда шамол 25−28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
2023 йилнинг май ойидан юридик шахслар ва ЯТТларга масофавий ҳисобварақ очишга рухсат берилади. Шунингдек, корхоналар электр энергияси, газ ва бошқа коммунал хизматларни етказиб бериш бўйича шартномаларни электрон шаклда расмийлаштириши мумкин бўлади.
Самарқандда 10 ноябрь куни Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгриянинг биринчи хонимлари махсус ташкил этилган «Ўзбекистон ранглари» кўргазмасига ташриф буюрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг