Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет олтинчи савдо куни пасайиб, 12 555 сўмга етди. Бу март ойи ўрталаридан бери энг минимал кўрсаткич.
НАТО ҳозирча Украинага аъзоликни таклиф қилмайди, бироқ мамлакатга ҳарбий ёрдам етказиб бериш, украиналик аскарларни тайёрлаш ва икки томонлама хавфсизлик келишувлари реализациясини мувофиқлаштирувчи миссия тузади.
Шавкат Мирзиёев фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт каби йўналишларда алоҳида ютуққа эришган 28 нафар йигитни «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлади.
«Менинг боғим» лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Лойиҳа доирасида аҳоли ташаббуси билан «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш бўйича қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббуслар молиялаштирилади. Овоз бериш 6 июль 10:00 гача давом этади.
Президент Зомин туманида Хитойнинг «Мингюан» компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган технопаркдаги илк инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берди. Махсус зонани инфратузилма билан таъминлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланиб, 160 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши бўйича биринчи штаб иш бошлади, унда қурилиш майдони ва зарур инфратузилмани яратиш масалалари муҳокама қилинди. «Росатом» раҳбари биринчи ўринбосарининг ташрифи чоғида АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.
Риштон туманидаги бозор олдида тўхтаб турган Lacetti машинасининг газ баллони портлади. ФВБ атрофдаги бир неча киши жароҳат олгани, ИИБ эса бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
CMWP консалтинг компаниясининг қурилиш бошқаруви департаменти лойиҳа директори Андрей Шмельков Ўзбекистондаги омборхона кўчмас мулки бозори, Balton Trading Asia томонидан А тоифали омбор қурилиши, унинг ўзига хослиги ва «яшил» стандартларга мувофиқлиги ҳақида гапириб берди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2024 йилнинг кузида мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди. Аниқ сана ҳукумат томонидан белгиланади.
Пойтахтдаги юқори вольтли линияларда юклама ортиши оқибатида Тошкент шаҳрининг учта тумани ва Тошкент туманининг айрим истеъмолчилари электр таъминотисиз қолди.
Россия ҳукумати Россия фуқаролигини олган 30 мингдан ортиқ одамни «овлаб», ҳарбий рўйхатга олган ва уларнинг 10 мингга яқини аллақачон Украинадаги урушга жўнатилган, деди Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин.
Гулистон шаҳридаги сув ҳайдаш насос станциясида «Сирдарё сув таъминоти» компаниясининг 3 нафар ходими газдан заҳарланди. Оқибатда улардан бири вафот этди, 2 нафари ўта оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Энергетика вазирлиги Статистика агентлигининг май ойида электр ишлаб чиқариш камайиши бўйича маълумотларини изоҳлаб, қуёш ва шамол электростанциялари ҳисобига электр ишлаб чиқаришнинг ўсиши 5,8 фоизни ташкил этганини билдирди. Таъминот камайиши тарифлар ошганидан кейинги «тежамкорлик» билан боғлиқ.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш натижалари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, барча ўйинлар қийин бўлади, аммо у терма жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонч билдирмоқда.
Президент Жиззахдаги BYD Uzbekistan Factory автомобиль заводига ташриф буюрди. Ҳозир у ерда 2 моделдаги автомобиль ишлаб чиқарилмоқда. 1-босқичда ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг дона, 3-босқичга етиб 500 минг донани ташкил этади. Маҳаллийлаштириш даражаси ҳам босқичма-босқич ортиши кутилмоқда.
ОФК минтақаси бўйича ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон «А» гуруҳидан жой олди ва Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон, КХДР терма жамоалари билан Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун беллашади.
Yandex Go такси хизмати Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида иш бошлади. Саёҳатлар учун йўл ҳақи нақд ёки иловага боғланган карта орқали тўланади, минимал нарх 2500 сўмдан бошланади.
Пайшанба куни президент Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради. Шунингдек, Зомин туманида Халқаро мақом санъати фестивалини очиб беради.
Тошкентда 31 ёшли эркак иккинчи хотинининг 11 ёшли қизини мунтазам зўрлаб келганликда гумонланмоқда. Қонуний никоҳидан 5 фарзанди бўлган эркакка нисбатан жиноят иши очилди.
«Юксалиш» ҳаракати Тошкент шаҳрида жамоат транспорти йўловчилари орасида сўровнома ўтказди. Улар тиғиз вақтлардаги тирбандлик, «пойгалар», йўл ҳаракати қоидалари ва жадвалининг бузилиши, кондиционерлар ёқилмаслиги, ажратилган йўлакларни назорат қилмаслик каби муаммоларни кўрсатди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг