Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятида 2023 йилда 207 мингта иш ўрни яратиш вазифасини қўйди. Жумладан, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги айтилди.
Ер юзида яшаш учун қулай шароитни сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг ўсиши фақат шаҳарларнинг барқарор ривожланиши натижасида бўлиши мумкин. Expo 2030 кўргазмасини Римда ўтказиш таклифи бўйича махсус элчи Ромео Орланди «Газета.uz»га барқарор шаҳар нима эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Бишкек суди Кампир-Обод сув омбори ҳудудининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20 нафарга яқин сиёсатчи ва фаолни қарийб икки ой муддатга ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қирғизистон Омбудсмани оммавий ҳибслар юзасидан хавотир билдирди.
Мактабда ўн йиллик ўзбек тили таълими кўплаб русийзабонларга давлат тилида гаплашишни ўргатмади. Тилни ўрганишни бугун хусусий онлайн курслар таклиф этмоқда. «Газета.uz» учта шундай мактаб таъсисчиларидан дарсларни йўлга қўйиш ғояси, қийинчиликлар ва ўқувчиларнинг талаблари ҳақида сўради.
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатнинг миллий байрами — Республика куни муносабати билан табрик йўллади. Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон президентига мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, қозоқ халқига эса фаровонлик, бахту саодат ва равнақ тилади.
Риши Сунак Буюк Британиянинг 57-бош вазири бўлди. Уни қирол Чарлз III қабул қилиб, янги ҳукумат тузишни сўради.
Урганчда «Чорванасл» маркази мутахассиси фуқаронинг 50 гектар ерини янги фермер хўжалиги таркибида қайта расмийлаштириб бериш эвазига $60 минг олганида ушланди. Воқеага алоқадор туман ҳокими ўринбосари ҳам $43 минг пора билан қўлга олинди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Миллий кутубхона «яқин вақт ичида» суткасига 24 соат ишлай бошлашини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бундай ваъдалар аввал ҳам берилганини эслатди.
Oasis Credit`нинг директори Маҳмудали Гусейнов компаниянинг бошқа мамлакатларда кредит бериш тажрибаси ва халқаро молия ташкилотларининг ресурслари ҳақида сўзлаб берди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молия вазири Тимур Ишметов эҳтиёжманд оилалар сони охирги 3 йилда 600 мингдан 2 млнгача ортганини маълум қилди. Амалиётда уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас, ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти, деди у.
Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида ИИО ходимларига сумкасини текширтираётган 19 ёшли қиз унинг ичида бомба борлигини айтган. Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Суд ёлғон маълумот бергани учун қизга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мониторинги давомида, савдо нуқталарининг 85 фоизи сохта хамиртурушлар сотиши аниқланди. Агентлик таъкидлашича, бундай маҳсулот одамлар саломатлигига хавфли ҳисобланади.
Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.
Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.
Халқаро космик станция фазо чиқиндилари билан тўқнашувдан қочиш мақсадида манёврни амалга оширди. NASAнинг хабар беришича, бу «Космос-1408» совет сунъий йўлдоши бўлагидан узоқлашиш учун қилинган.
Президент ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, барча жабҳалар қатори ИИО фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, «инсонпарвар ва халқчил тизимга» айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини 300−400 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган гумондор шахслар ушланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
«Жамиятимизнинг баъзи вакилларида бугунги кунда ҳам эскирган кириллни сақлаб қолиш ҳиссининг мавжудлигини улардаги она тили тушунчасидаги имловий бўшлиғи билан изоҳлаш мумкин», деганди Меҳрож Усмонов. У ушбу мақолада ўзбек тилининг ҳақиқий алифбоси қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси қишки жадвалга ўтмоқда. Мавсумда Малайзия ва Таиландга парвозларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, Фарғонадан Дубайга қатновлар амалга оширилади, Тошкентдан Шаржага парвозлар ҳафтасига уч мартага кўпайтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг