Танзила Нарбаева «Better Cotton Initiative» (BCI) нодавлат нотижорат ташкилоти менежери Рэйчел Бэккет билан учрашди. Унда BCI`нинг Тошкентдаги ваколатхонасини тез кунларда таъсис этиш юзасидан келишувга эришилди.
Якшанба куни «Business Run» марафони ўтказилиши сабаб Ислом Каримов, Афросиёб ҳамда Шароф Рашидов кўчалари соат 06:00 дан соат 11:00 гача ёпилади.
Қувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кўпкураш баҳсларида Нодир Норбоев, баландликка сакраш дастурида Барнохон Сайфуллаева олтин медаль олди. Аввалроқ, 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакраш баҳсида олтин медалга эга чиққанди.
Тошкент вилоятида 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга урингани хабар қилинганди. Мудофаа вазирлиги қўлга олинганлар вазирликка алоқаси йўқлигини, улар ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари эканини маълум қилди.
Ҳукумат қарори билан «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланди. Ҳужжат пенсия билан боғлиқ барча юридик масалаларни тартибга солади.
Она тилимиз тарихининг ечимини кутаётган назарий ва амалий муаммолари талайгина. Уларни илмий асосда ҳал этиш ўзбек адабий тили ривожида янги босқични бошлаб беради, деб ёзганди Умарали Норматов ва Насимхон Раҳмон 2007 йилда. «Газета.uz» «Ўзбек тили ойлиги» доирасида мақолани қайта эълон қилади.
«Наманган-Нанай» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Cobalt автомобили тўхтатилганда, салон қисмида 200 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Фуқаро пулларни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Жейми Оливер рецептидаги киш, сабзавотли, товуқ ва помидорли киш, пишлоқ-қўзиқоринли усти очиқ пирог, тунец балиғи ва исмалоқ солиб пиширилган киш ва бошқалар — Zira.uz ноодатий таомларни хуш кўрувчилар учун мазали очиқ пироглар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон МДҲ саммитида РФ раҳбари Владимир Путинга унинг мамлакати Россия манфаатларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани ҳамда ўзаро ҳурматни хоҳлашини айтди. У РФдан Марказий Осиё мамлакатларига собиқ Иттифоқ вақтида бўлганидек муносабат қилмаслигини сўради.
Шўрчи туманида 14 ёшли вояга етмаган фуқаро Nexia автомашинаси билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда машинадаги 2008 йилда туғилган ўсмир ҳалок бўлди.
Давлатобод туманидаги 58-мактабда «География» фани ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилаётган 5-«в» синфдаги ўқувчини хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, калтаклади. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашни сўради.
МДҲ давлатларини савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этишга чақирган Ўзбекистон, нархи ошган турар-жойлар, Volkswagen уриб юбориши натижасида вафот этган 64 ёшли аёл, ажралишлар сони кўпайгани, бир нечта электрон рақамли имзога эга бўлиш имконияти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Янги таҳрирдаги Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Унга кўра, жисмоний ва юридик шахслар бир нечта электрон имзога эга бўлиши мумкин, фақат у 2 йилга берилади. Ҳар бир калитнинг сертификати алоҳида рўйхатга олинади.
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланган яна 38 киши оилалари бағрига қайтарилди. Улар Жўқорғи Кенгес раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари асосида ҳибсхонадан чиқарилди. Аввалроқ 34 нафар гумондор ҳам озодликка чиқарилганди.
Самарқандда Volkswagen пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этди. Ҳайдовчи эса пиёдани кўрмай қолганини айтди.
2022 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан никоҳлар сони 4,7 фоизга камайган, ажралишлар эса 18,7 фоизга ошган.
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида ўзаро савдо йўлидаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш ва янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантиришга чақирди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг I конгрессини келаси йили Ўзбекистонда ўтказишни ҳам таклиф қилди.
Қувайтда ўтказилган енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакрашда 6,06 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Самарқандда юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti йўлни ажратиб турувчи темир тўсиққа урилди, бунинг оқибатида конструкция машинанинг ўртасидан тешиб ўтди. Икки эркак ва уч аёл воқеа жойида вафот этди.
Марказий банк 14 октябрь учун ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 108,25 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг