Ҳукумат қарорига кўра, ️давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллалар ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари «Яшил боғлар»ни барпо этиш бўйича ҳокимликларга ташаббус билан чиқиши мумкин. Таклиф босқичма-босқич маъқулланса, «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси билан шартнома тузилиб, боғ яратилади.
АҚШ ўзбек пахтасини болалар ва мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан чиқарди. Бунинг натижасида АҚШга пахта экспорти учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда. Бироқ, мамлакатда ипак пилла етиштиришда ҳамон мажбурий меҳнат қўлланилади, дея хабар беради АҚШ меҳнат вазирлиги.
Тошкент шаҳрига 2022 йил охиригача 190 дона MAN русумли автобуслар олиб келинади. Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилади ва кам сиғимли ISUZU ларнинг ўрнини эгаллайди.
Бош прокурорнинг ўринбосари Шавкатжон Рахимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинди.
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтди. Унда Оролбўйи сув ҳавзаларида учрайдиган балиқлардан тайёрланган 120 дан ортиқ таомлар намойиш этилди (фото).
Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев йирик миқдорда — $110 минг пора олаётган вақтида қўлга тушди, деб хабар берди мамлакат ИИВ. Қирғизистон президенти матбуот котиби мазкур иш юзасидан кенг қамровли тергов ўтказилишини маълум қилди.
Покистондаги кучли сув тошқини жабрланувчиларга вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модуллари бўлган самолёт Термиздан Карачига учди. Ёрдам Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан юборилди.
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат департаментининг Халқаро жамоатчилик билан алоқалар бюроси раҳбари Элизабет Трюдо 3−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга келади. У расмийлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашади.
Марказий банк доллар курсини пастлаб, 10 999,78 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Ҳукумат қарори билан 1 ноябрдан 1 июлгача никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Шунингдек, туғилганликни шифохона орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби 1 январдан Тошкентда, 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.
Чимкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматлари раҳбарлари учрашди. Унда божхона чегаралари орқали транзит тарзда ҳаракатланаётган товар ва транспор воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тизимини жорий йил 15 декабридан бошлаб ишга туширишга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди. «Агар биз транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлай олмаймиз», — деди у.
Сенат Кенгашининг репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича мажлисида 2021 йилда 7214 та гўдак вафот этгани маълум қилинди. Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш бўйича қатор камчиликлар мавжудлиги қайд этилди.
Самарқандда фуқаро 5 туп элдор қарағайи дарахтини ноқонуний кесиб кетгани аниқланди. Экология қўмитаси бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 86,4 млн сўм миқдорда зарар етганини маълум қилди. Ҳозирда ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
Чирчиқ дарёсида балиқларнинг оммавий нобуд бўлгани айтилган видео эълон қилинди. Давлат экология қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Балиқлар Янгийўл туманидаги балиқчилик хўжалигида нобуд бўлгани ва Чирчиқ дарёсига оқизиб юборилгани аниқланди.
Ҳар йили 2500 га яқин ўзбекистонликларда онкогематологик касалликлар аниқланади. Даволашдаги баъзи ютуқларга қарамай, суяк илиги трансплантацияси йўлга қўйилмаган ва айрим дорилар билан терапия мавжуд эмас. Бош гематолог Элдор Исҳоқов беморларга ёрдам бериш, вазиятни яхшилаш йўллари ҳақида сўзлади.
Ҳукумат қарори билан Қўнғирот туманида умумий майдони 280 минг гектар бўлган «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади. Қўриқхона Давлат экология қўмитаси тузилмасига киради.
Россиянинг Европага газ етказиб берадиган қувури — «Шимолий оқим»нинг иккала тармоғида бирданига учта жойдан газ сизиб чиққан. Дания, Швеция ва Польша ҳукуматлари бунга олдиндан ўйланган ҳаракатлар натижаси ҳисобланган портлашлар сабаб бўлган деган фикрда.
«Президент командасини обрўсизлантиришга олиб келган» ҳокимларни ишдан олган Сардор Умурзаков, Ўзбекистондаги ОТМ ва лицейлар рейтинги, Фарғонада фуқарони бўғиб, калтаклаган ИИО ходимлари, Қаршида каналдан топилган ёш боланинг жасади, янги тайинловлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Дин ишлари қўмитаси ва Мусулмонлар идораси раҳбарлари билан учрашувда ҳаж ва умра хизмати сифатини ошириш, зиёрат нархини арзонлаштириш муҳокама этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг