ПМТИ мутахассислари пиёдалар кийимининг ранги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда қандай аҳамиятга эга эканини таҳлил қилди. Унга кўра, ёрқин рангдаги кийимлар ва ёруғликни қайтарувчи элементлар 130 метр узоқликдан кўрингани боис автомобилларнинг ўз вақтида тўхташига имкон беради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Россия-Украина урушига тарғиботлар ортидан террористик ташкилотлар жиҳодни даъво қилаётганига муносабат билдирди. «Ушбу урушга „жиҳод“ номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас», — дейилади баёнотда. Идора бундай фитналарга аралашиш шаръан ҳаром эканлигини қайд этди.
Ўзбекистонда август ойида кўчмас мулк бозоридаги савдо ҳажми 30% га, йил бошидан бери эса 8,5% га ошди. Иккиламчи бозорда эса нархлар 8 ой давомида 7% га, пойтахтда 13% га кўтарилди. Экспертларнинг фикрича, бу — талаб ва чет эл фуқароларининг келиши ортиб бораётганидан далолат беради.
Ўзбекистон ҳудудига 25−27 сентябрь кунлари Волга бўйидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади. Шу кунларда шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баландлиги 2500 метрдан юқори тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Москва шаҳрида светофор монтажчиси бўлиб ишлаб келаётган ўзбекистонлик Ойбек Эштемиров кўп қаватли турар-жойда содир бўлган ёнғин пайтида икки нафар аёлни қутқариб қолди.
Марказий банк 23 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 010,33 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг катта қисмида дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади. Бироқ якшанба куни шимолий ҳудудларга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди, унга кучли шамол ва ёмғир, айрим жойларда эса момақалдироқ ҳамроҳлик қилади. Кейинги ҳафтадан совуқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳри Бектемир туманида Lacetti ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятининг Пискент туманида дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар берилди. Экоқўмитанинг маълум қилишича, 93 туп тол қайта тиклаш ва соғломлаштириш учун кесилган. Ушбу амалиёт натижасида тол дарахтларининг ўсувчанлиги янада ошишини маълум қилинган.
23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда Мир карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди. Банклар веб-сайтларидан эса Uzcard — «Мир» кобейжинг карталари ҳақидаги бўлимлар олиб ташланди.
Бош прокуратура Тошкент шаҳридаги 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етганини аниқлади. Ташкилотлар ўзбошимчалик билан бинога ҳаво совутгич, соябон ва баннерлар ўрнатиб олган. 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилди.
Ҳар ишнинг боши нон бўлса, Ўзбекистонда обинон — бошдаги тождир. Ўзбекларнинг тушлик дастурхонию байрамларини нонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Меҳмонга бораётганда обинонлардан олинса, Чиғатой патирларини совға қилишади. «Газета.uz» пойтахтдаги новвойлардан ушбу касб ва мазали нон сирларини ўрганди.
Фарғонанинг Ёзёвон туманида хусусий фирма раҳбари бошқа бир корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун 23 сотих ерни $15 000 эвазига сотишга келишган. Гумонланувчи пулнинг $10 минг ва 55 млн сўмини олган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Президент қарори билан 7 та вазирликнинг буюртмачи хизматлари тугатилиб, уларнинг амалдаги буюртмалари маҳаллий ҳокимликларнинг инжиниринг компанияларига ўтказилади. Бундан ташқари, Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
Президент қарори билан фуқароларнинг ипотека кредитини тўлаш учун йўналтирилган солиққа тортилмайдиган даромадлари ҳажми йилига 5 баробарга — 73,6 млн сўмгача оширилди. Янги хонадонларни таъмирсиз сотиб олиш учун эса ипотека ва субсидиялар берилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳаллий саноатни ривожлантириш учун газ ва пахтани экспорт қилмаётганини билдирди. Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ойда хорижга газ етказиб бериш қиймат жиҳатдан 60,9 фоизга — 645,9 млн долларга ошган.
12−13 октябрда Тошкентда Ўзбекистоннинг чакана савдо корхоналари ва истеъмол моллари ишлаб чиқарувчилар учун Retail Days Uzbekistan халқаро анжумани бўлиб ўтади.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 409 та ёғоч уй эгаларига шу ернинг ўзидан янги уй берилади, деди туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов. Бунга 3341 нафар мулкдор компенсация эвазига рози бўлган, 685 нафари эса норози, яна 160 та уй эгаси топилмаган. Ҳозирча бузишга кўп йиллик дарахтлар халақит бермоқда.
Россия июлда Ўзбекистон экспорт йўналишлари тузилмасида Хитойни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди. Ушбу давлатлар билан савдо айланмаси жадал суръатлар билан ўсиб бораётган бир пайтда Қозоғистон, Туркманистон ва Туркия билан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада сустлашди.
Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган Зойир Мирзаев, унинг президентга киритган таклифлари, ишдан олинган 4 нафар туман бош имоми, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни даъватларга берилмасликка чақиргани, Жиззахдаги ЙТҲ ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг