Фарғонанинг Данғара туманида Lacetti ва Damas иштирокида «авария» содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Damas салонида кетаётган қиз вафот этган. Ҳайдовчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Бахмал туманида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt пиёдалар йўлидан ўтаётган 4 ва 13 ёшли қизларни уриб юборди, сўнгра қочиб кетди. Оқибатда опа-сингиллар воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ушланиб, вақтинча ҳибсхонага жойлаштирилди.
Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил тўлди. «Газета.uz» сана муносабати билан дунёнинг турли шаҳарларида яшаётган бир қатор ўзбекистонликларнинг Ватан байроғи билан тушган суратлари ҳамда уларнинг тилакларини жамлади.
Олий Мажлис Сенатининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида янгиланган еттита қўмита ва битта комиссия тузилиб, улардан олтитасига раис сайланди. Хотин-қизлар ва гендер тенглиги қўмитаси ўрнига Одоб-ахлоқ комиссияси ташкил этилди.
Наманганнинг Поп туманида қўлбола печкадан чиққан ис гази оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси: ота, ўғил ва қиз фарзандлар ҳалок бўлди. Она кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида тирик қолди. Прокуратура текширув ҳаракатларини бошлади.
Сайловдан сўнг истеъфога чиққан Вазирлар Маҳкамаси, Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш режаси, ҳоким кенгаш раиси бўлмаслиги халқ орзуси бўлганини айтган президент, янгиланган Сенатнинг устувор вазифалари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
ДХХ «Тошкент-Бойсун» автомобиль йўли қурилиши бўйича шартномани олиб беришда ёрдам бериш учун 50 минг доллар талаб қилган компания раҳбарини қўлга олди. Қиймати 500 минг доллар бўлган тендерда дастлаб хорижий компания ғолиб чиққан.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан урушнинг 1000-кунида мамлакат учун «матонат режаси»ни тақдим этди. У фронт, қурол-яроғ, энергетика, инсон капитали ва маданият каби йўналишларни қамраб олган 10 банддан иборат.
Президент Сенатнинг аввалги таркиби хизматини юқори баҳолади, шунингдек, янги таркиб олдида турган саккизта долзарб вазифани санади. Кенгашларни қонун ижодкорлиги жараёнига жалб қилиш, ижро органлари фаолияти устидан назорат, коррупцияга қарши курашишда парламент назорати шулар жумласидандир.
Президент ҳоким ва кенгаш раислари ваколатларининг тақсимланишини халқнинг 30 йиллик орзусини ўзида мужассам этган сиёсий ислоҳот, деб атади. Шунингдек, ҳокимларнинг янада кўпроқ ваколатларини кенгашга ўтказиш, туман ва шаҳарларнинг молиявий мустақиллигини ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралашининг олтинчи турида КХДР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона гол Аббосбек Файзуллаев томонидан киритилган бўлса, дарвозабон Ўткир Юсупов яна пенальти қайтарди (видео, фото, статистика).
Маданий мерос агентлиги тегишли ташкилотлар ҳудудий бошқармасига Андижондаги Бобур ҳайкалини шаҳарнинг бошқа қисмига кўчириш юзасидан мурожаат қилганини билдирди. Агентликнинг таъкидлашича, уларга бу каби масалалар бўйича илмий-эксперт кенгаши хулосасини олиш зарурлиги тушунтирилган.
2023−2024 ўқув йилида АҚШ олийгоҳларида ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 12 фоизга ошиб, 1219 нафарга етди. Халқаро таълим институти ҳисоботида айтилишича, уларнинг ярмидан кўпи бакалавриат талабалари ҳисобланади.
Шу вақтгача Тошкент давлат аграр университетининг ўқув ишлари бўйича проректори бўлиб ишлаган Нарзулло Обломурадов мазкур олийгоҳга ректор бўлди.
Чилонзор туманида Lacetti автомобили 171-сонли автобус билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида машинада бўлган йўловчи шифохонага олиб кетилган, автобусда бўлган 3 нафар йўловчига жароҳат етмаган.
Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши юқори даражага етди, шаҳарни заҳарли смог қоплади. Зарарли моддалар концентрацияси ЖССТ тавсияларидан 50 баравар ошди. Мегаполисда мактаблар ва қурилиш майдонлари ёпилди, юк машиналарининг кириши тақиқланди ва аҳоли кўчага камроқ чиқишга чақирилди.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунда зўравонлик турлари аниқ белгилаб берилди. Ҳужжат жабрланувчи болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мактабларда зўравонликнинг олдини олиш чораларини кўзда тутади. Батафсил «Газета.uz» шарҳида.
19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Амалдаги ҳукумат янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Ўзбекистонда туғилиш даражасининг пасайиши бутун дунёда кузатиладиган тенденциянинг аксини кўрсатмоқда. «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур мавзуни таҳлил қилиб, бу борада кўпчиликни қизиқтираётган айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар кредит ажратди. Маблағ транспорт ва энергетика каби тармоқларда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишни қўллаб-қувватлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг