Архив

Иш ҳафтаси охиригача иссиқ ҳаво сақланиб туради
19 июнь 2024, 11:05

Иш ҳафтаси охиригача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳарорат 34−39 даража, баъзи ҳудудларда +41 даражагача иссиқ бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шунингдек, чанг-тўзонли шамоллар эсиши этимоли бор.

Жиззахда фуқарони АҚШга юборишини айтиб, Африкага жўнатган шахс ушланди
19 июнь 2024, 10:26

Жиззахда фуқарони АҚШга юборишини айтиб, Африкага жўнатган шахс ушланди

Жиззах шаҳрида фуқарони 14 300 доллар эвазига АҚШга юборишини айтиб, Жанубий Африкага жўнатган шахс ушланди. У Африкада чорасиз қолиб кетган фуқаронинг вазиятини ўнглаш учун яна 6700 доллар олаётган пайтда қўлга олинган.

Қозоғистонда ўзбекистонлик жиянларига жинсий зўравонлик қилган эркак ушланди
19 июнь 2024, 09:43

Қозоғистонда ўзбекистонлик жиянларига жинсий зўравонлик қилган эркак ушланди

Қозоғистонда эркак ўз васийлигидаги ўзбекистонлик қиз жиянларига жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди. Ҳозирда 12 ва 17 ёшли қизларга васий тайинлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги дипломатик миссиясини 25 йил бошқарган Виталий Фен вафот этди
18 июнь 2024, 22:00

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги дипломатик миссиясини 25 йил бошқарган Виталий Фен вафот этди

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхонасини умумий ҳисобда 25 йил бошқарган Виталий Фен 77 ёшида вафот этди.

Сирдарёда Nexia 2 каналга қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди
18 июнь 2024, 21:34

Сирдарёда Nexia 2 каналга қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Ширин шаҳрида Nexia 2 автомобили Жанубий Мирзачўл каналига қулади. Оқибатда ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлди.

Наманганда 29 ёшли аёл ўзини ёқиб юбориб, вафот этди
18 июнь 2024, 15:45

Наманганда 29 ёшли аёл ўзини ёқиб юбориб, вафот этди

Янгиқўрғон туманида 1995 йилда туғилган аёл оилада юзага келган келишмовчилик сабаб ўзини ёқиб юборди ва вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Beeline Uzbekistan ишида узилишлар кузатилмоқда
18 июнь 2024, 14:36

Beeline Uzbekistan ишида узилишлар кузатилмоқда

Beeline Uzbekistan мобил абонентлари интернет хизматлари ва бошқа хизматлар ишида узилишларга дуч келмоқда. Компания авария-тиклаш ишлари ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг ҳақ тўланишини таъминлаш 700 минг кишини камбағалликдан чиқаради — Жаҳон банки
18 июнь 2024, 13:50

Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг ҳақ тўланишини таъминлаш 700 минг кишини камбағалликдан чиқаради — Жаҳон банки

Ўзбекистонда аёлларнинг эркаклар билан бир хил даражада маош олишини таъминлаш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради. Бу Жаҳон банки томонидан тайёрланган «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботида келтирилади.

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди
18 июнь 2024, 10:22

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди

Чилонзорда Chevrolet Menlo, Nexia-2 ва икки «Жигули» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳатланди.

Тошкентдан Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда янги туннель очилди
18 июнь 2024, 09:44

Тошкентдан Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда янги туннель очилди

Тошкентдан чиқишдаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли кесишмасида янги туннель очилди. Энди Чорвоқ томон кетаётган ҳайдовчилар юқорида қайд этилган чорраҳада ҳосил бўладиган тирбандликда туришлари шарт эмас. Фото ва схема.

Фото: Тошкент аҳолиси дам олиш кунларини қандай ўтказмоқда?
17 июнь 2024, 22:09

Фото: Тошкент аҳолиси дам олиш кунларини қандай ўтказмоқда?

Қурбон ҳайити муносабати билан берилган дам олиш кунларида кимдир оиласи билан шаҳар айланган, сув ҳавзаларида чўмилган, яна кимдир тоғда. «Газета.uz» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари бу кунларни қандай ўтказаётганига қизиқиб, айрим ҳудудлардан фоторепортаж тайёрлади.

Тошкентда электробус ва 2 та енгил машина ҳайдовчилари жанжаллашди
17 июнь 2024, 19:59

Тошкентда электробус ва 2 та енгил машина ҳайдовчилари жанжаллашди

Бектемир туманида электробус ҳайдовчисини бир неча киши калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан 2 та енгил автомашина тўқнашгани сабабли келиб чиққани, терговга қадар текширув кетаётганини билдирди.

Ўзбекистондан Россияга бораётган меҳнат мигрантлари оқими қисқаришда давом этиши мумкин
17 июнь 2024, 19:31

Ўзбекистондан Россияга бораётган меҳнат мигрантлари оқими қисқаришда давом этиши мумкин

Иш ҳақи Россиядаги маошлар билан рақобатлаша оладиган Ўзбекистонда қурилиш саноатининг ривожланиши ушбу мамлакатга меҳнат муҳожирлари оқимининг янада қисқаришига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили маълум қилди.

Аҳоли пунктларига кириб қолган ёввойи ҳайвонларни ҳимоялаш бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди
17 июнь 2024, 17:32

Аҳоли пунктларига кириб қолган ёввойи ҳайвонларни ҳимоялаш бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларга тушиб қолганда ҳимоялаш, қутқариш ва жонсизлантириш тартиби бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди.

Латвиянинг Kreiss компанияси 600 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчини ишга жалб қилмоқчи
17 июнь 2024, 11:42 1

Латвиянинг Kreiss компанияси 600 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчини ишга жалб қилмоқчи

Латвиянинг Kreiss компанияси ва Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўртасида 600 нафар ҳайдовчини ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

Yunusabad Residence`да хонадон сотиб олганда Bosch ошхона жиҳозлари совға сифатида берилади
17 июнь 2024, 11:00

Yunusabad Residence`да хонадон сотиб олганда Bosch ошхона жиҳозлари совға сифатида берилади

Энди мижозлар Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганда, Bosch брендининг ошхона жиҳозларини совға тариқасида олишади.

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сел келиши кутилмоқда
16 июнь 2024, 13:04

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 17−19 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) ваколатхонаси очилди
16 июнь 2024, 10:39

Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) ваколатхонаси очилди

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD, БМТнинг махсус муассасаси) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди. Мамлакат 2011 йилдан буён жамғарманинг аъзоси ҳисобланади.

Қурбон ҳайити намози — суратларда
16 июнь 2024, 10:33

Қурбон ҳайити намози — суратларда

16 июнь куни эрталаб Ўзбекистондаги барча масжидларда Қурбон ҳайити намози ўқилди. PressPhoto.uz фотографи Мурод Юсуф «Газета.uz» учун Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасидан фоторепортаж тайёрлади.

Корея президенти Ўзбекистонга ташрифи якунида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди
15 июнь 2024, 22:36

Корея президенти Ўзбекистонга ташрифи якунида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди. Шундан сўнг Ўзбекистон президенти ўз рафиқаси билан Корея етакчиси ва унинг рафиқасини кузатиб қўйди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг