Архив

Эйнштейн тасвирланган граффити бўяб кетилди
19 февраль 2022, 09:08 1

Эйнштейн тасвирланган граффити бўяб кетилди

Тошкентда Эйнштейн портрети ва унинг формулалари акс эттирилган девор бўяб кетилди. Асар муаллифи, таниқли кўча рассоми Inkuzart бунинг учун Чилонзор ҳокимига «миннатдорчилик» билдирди. Чилонзор тумани ҳокимияти бино сносга тушгани боис граффики бўялгани ва рассом учун бошқа «қулай жой тавсия этилади».

Харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк ой охирида тўлаб берилади
18 февраль 2022, 23:32

Харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк ой охирида тўлаб берилади

ДСҚ Soliq иловасида январда рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк февралнинг 21−25-саналарида тўлаб берилишини маълум қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 февраль 2022, 22:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

ДХР ҳукуматининг аҳолини Россияга оммавий эвакуация қилиш бошланганини эълон қилгани, Буюк Британия Ички ишлар вазирлигининг бадавлат муҳожирлар учун «олтин виза» дастурини тўхтатгани, Канадада полиция намойишчиларни ҳибсга олишни бошлагани, Биткоин нархининг 40 минг доллардан пастлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 февраль 2022, 22:00

18 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Сергелидаги бузиладиган 409 та ёғоч уй, иккига ажратилган Туризм ва спорт вазирлиги, 1 ноябргача Тошкентда ишга тушадиган пуллик йўл бўйи «парковкалари», «Етти ўлчаб бир кесиб» трамвайлар маршрутлари аниқланиши, пойтахтга олиб келинадиган 18 метрли «гармошкали автобуслар», Наврўзда кетма-кет 5 кун дам оладиган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчаcида 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилган
18 февраль 2022, 21:20

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчаcида 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилган

Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Энергетика вазирлиги бу 35 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмоли учун етарли эканини таъкидлади.

Президент: «Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ»
18 февраль 2022, 18:31

Президент: «Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ»

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида маҳалла давлатнинг асоси экани, у обод бўлса, мамлакат обод бўлишини таъкидлади. «Кўраяпсизлар, замон таҳликали бўлиб турибди. Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ. Биз ҳам сабр билан, илм билан, меҳнат ва ҳаракатимиз билан режаларимизни амалга ошираяпмиз», — деди у.

Сергелидаги 409 та ёғоч уй бузилади — президент
18 февраль 2022, 17:50

Сергелидаги 409 та ёғоч уй бузилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев «Спутник» мавзесидаги авария ҳолатига келиб қолган ёғоч уйлар бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар жойларга кўчириш дастури бошланишини маълум қилди. Шунингдек, уй эгаси кўчишни истамаган тақдирда, у кўчирилмаслиги қўшимча қилинган.

Кейинги йилда Тошкент шаҳрида 18 метрли «гармошкали автобуслар» ҳаракатлана бошлайди
18 февраль 2022, 17:40

Кейинги йилда Тошкент шаҳрида 18 метрли «гармошкали автобуслар» ҳаракатлана бошлайди

Президент қарорига кўра, 2025 йилгача пойтахтда 1063 та янги автобуслар ҳаракатланишни бошлайди. Улардан 53 таси 2023 йилда ҳаракатга тушириладиган катта сиғимли 18 метрли автобуслар бўлади. Ушбу «гармошкали автобуслар» пойтахтнинг 11 та магистрал йўналишида ҳаракатланади.

Фарғона йўлидаги ажратилган йўлакнинг «ишлашини» таъминлаймиз — Анвар Жўраев
18 февраль 2022, 17:36

Фарғона йўлидаги ажратилган йўлакнинг «ишлашини» таъминлаймиз — Анвар Жўраев

Тошкентда 2025 йилгача 11 та кўчада тезюрар автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирда фақат Фарғона йўли кўчасида автобуслар юриши учун мўлжалланган, бироқ машиналар ҳам юраверадиган йўлак мавжуд. Транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев камералар ўрнатган ҳолда йўлакларнинг автомобиллардан ҳолилиги таъминланишини маълум қилди.

Дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кутилмоқда
18 февраль 2022, 17:35

Дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Дам олиш кунларида қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳаво баҳорги қийматларга қадар исийди, якшанба куни термометр устуни +17 даражага кўтарилади.

Ўзбекистон тентпеггинг федерацияси рўйхатдан ўтказилди
18 февраль 2022, 17:33

Ўзбекистон тентпеггинг федерацияси рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистон тентпеггинг федерацияси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу ташкилотнинг асосий вазифаси мазкур спорт турини оммалаштиришдан иборат.

Қўлланма: Телефон орқали коммунал тўловларни амалга ошириш
18 февраль 2022, 17:22

Қўлланма: Телефон орқали коммунал тўловларни амалга ошириш

«Газета.uz» коммунал тўловларни ташкилот кассаларига бормасдан, тўлов иловалари Click, PayMe ва Apelsin орқали тўлаш ҳақида қўлланмани тақдим этади.

«Етти ўлчаб бир кесиб, маршрутларни аниқлаймиз» — президент Тошкентда трамвай ҳаракатини тиклаш ҳақида
18 февраль 2022, 17:17

«Етти ўлчаб бир кесиб, маршрутларни аниқлаймиз» — президент Тошкентда трамвай ҳаракатини тиклаш ҳақида

Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт тумани фаоллари билан учрашувда жамоат транспорти, хусусан, трамвай ҳақида сўз очган. Давлат раҳбари трамвайни хавфсиз, экологик тоза транспорт деб атаб, уни Тошкентга қайтариш қарорини «адолатли» дея баҳолаган.

«Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар?» — президент Янгиҳаёт туманидаги мурал ҳақида
18 февраль 2022, 16:43

«Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар?» — президент Янгиҳаёт туманидаги мурал ҳақида

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги «Дўстлик» маҳалласига ташрифи давомида кўп қаватли уйнинг деворига чизилган «Дўстлик рамзи» муралига эътибор қаратган. «Бу мурал ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», деган президент.

«Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди» — Шавкат Мирзиёев
18 февраль 2022, 16:29

«Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Дўстлик» маҳалласида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбати давомида туманни обод қилиш кераклигини айтди.

Долларнинг расмий курси пасайди
18 февраль 2022, 16:16

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,19 сўмга пасайиб, 10 841,22 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кунгача дам олади
18 февраль 2022, 16:08

Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кунгача дам олади

Президент фармонига кўра, Наврўзда ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет беш кун дам олади.

Замонавийлашган жамият тараққиётини алоҳида шахслар эмас, тизим таъминлайди — Содиқ Сафоев
18 февраль 2022, 15:21

Замонавийлашган жамият тараққиётини алоҳида шахслар эмас, тизим таъминлайди — Содиқ Сафоев

Сенатор Содиқ Сафоев Халқаро мунозара клубидаги чиқишида мамлакатни модернизация қилишнинг белгиларини санаб ўтди. «Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга. Бу алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ», — деди у.

Фарғона вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган шахс қўлга олинди
18 февраль 2022, 15:16

Фарғона вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти ғояларини тарғиб қилишда гумонланаётган шахс қўлга олинди. У олдин ҳам «Ҳизб ут-Таҳрир» сафида фаолият олиб борганлиги учун икки марта жазо муддатини ўтаб чиққан.

Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди
18 февраль 2022, 15:03

Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди

Ўзбекистонда Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди. Депутатлар томонидан туризм вазири сифатида Азиз Абдуҳакимов, спорт вазири сифатида эса Адҳам Икрамов номзодлари маъқулланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг