2020 ва 2021 йилларда судлар Андижонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни учинчи шахсларнинг паспортлари орқали ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига оид жиноят ишини кўриб чиқди. Суд қандай якунлангани ва судланувчилар нима учун жазолангани — «Газета.uz» материалида.
Андижонлик фуқаро 2020 йилдан бери 27 нафар вояга етмаган ўзбек ва қирғиз болаларини уриб, тан жароҳатлари етказиб, диний сабоқ берганлиги айтилмоқа. Вилоят ИИБ гумондорнинг диний билими ҳамда дарс ўтиш учун рухсатномаси йўқлигини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.
Волейбол федерацияси мансабдор шахслари давлат бюджети маблағларидан 231 млн сўмни ўзлаштиргани, яна 75 млн сўмни эса асоссиз сарфлагани аниқланди. Улар етказилган зарарнинг 120 млн сўмини қоплади, деб маълум қилди Бош прокуратура. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр ҳужжатлари йўқ, шу боис улар ер солиғини 3 карра миқдорда тўлаяпти. Президент 1 октябргача уларнинг рўйхатини шакллантиришни буюрди. Ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш орқали кадастри йўқ уйлар масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Тошкентга келди. У расмийлар билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
Нукус воқеаларида вафот этган 21 киши, Tracker ишлаб чиқараётган UzAuto Motors, порада ушланган Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари, Inkuzart`дан Путин ва Зеленский тасвири, уран қазишни 2 баравар оширадиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2024 йилда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш учун Тошкент танланди, бу Ўзбекистонга Париж Олимпиадасига лицензия очколарини тақдим этади.
ДХХ Оқолтин тумани ҳокими ўринбосарларидан бирини ўз хизмат хонасида МЧЖ иш юритувчисидан 400 доллар пора олаётганда ушлади. У МЧЖни «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, 500 доллар талаб қилган.
Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 3 нафар ҳамда Навоий шаҳридаги мактабнинг яна бир 11-синф ўқувчиси кумуш медални қўлга киритди.
Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиниши тўғрисида эълон қилинди.
Кўча рассоми Inkuzart ўзининг янги ишини тақдим этди. У ўзида ҳар бири турли бурчаклардан кўринадиган икки портрет — Владимир Путин ва Владимир Зеленский тасвирларини мужассамлаштиради. «Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати борлигини айтмоқчи бўлдим», — деди ижодкор «Газета.uz»га.
Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқароларнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги маълумотлар «мутлақо асоссиз», дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ Open Dialogue Foundation бедарак йўқолган фуқароларнинг 58 нафар исми-шарифи рўйхатини эълон қилган эди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,27 сўмга арзонлаб, 10 949,91 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса яна кўтарилди.
Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда. Фуқаролар, ташкилотлар ва инфратузилмага етказилган зарар 3,1 млрд сўмни ташкил этди.
Тошкентда қалбаки 20 минг долларни 8 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди.
2031 йилгача Ўзбекистонда уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар — 2021 йилдаги 3526 тоннадан 7100 тоннагача ошириш режалаштирилмоқда.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик билан танишиб, овоз бериш жараёнини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво +45 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида баъзи жойларда +47 даражагача исийди. Ҳароратнинг пасайиши 23 июль куни мамлакатнинг шимолий ҳудудларидан бошланади.
UzAuto Motors Chevrolet Tracker 2023 автомобилини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Машина август охирида сотувга чиқарилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 мингтани ташкил этади. Шу йил охиригача эса 25 мингта кроссоверни сотувга чиқариш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг