UzAuto Motors Chevrolet Tracker 2023 автомобилини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Машина август охирида сотувга чиқарилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 мингтани ташкил этади. Шу йил охиригача эса 25 мингта кроссоверни сотувга чиқариш режалаштирилган.
ДХХ ҳамда божхона қўмитаси ходимлари 90 минг долларни Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган аёлни тўхтатиб қолди. У чегарадан пулнинг бир қисмини аввал оёқ кийимлари ичига, кейинги сафар эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда ўтмоқчи бўлган.
Украина президенти бош прокурор Ирина Венедиктова ва хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Бакановни ишдан бўшатди. У бу қарорни миллий хавфсизлик асосларига қарши кўплаб жиноятлар, шунингдек, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Россия махсус хизматлари ўртасидаги алоқалар билан изоҳлади.
UzAuto Motors ва Freedom Broker компаниялари андеррайтинг бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади. Freedom Broker ижрочи директори Евгений Можейко акцияларни чиқариш босқичлари ва келажакдаги режалар ҳақида сўзлаб берди.
18−24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу тоғларда бўлиши кутилаётган юқори иссиқ ҳарорат фони ҳисобига содир бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет.
2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга умумий қиймати 34,1 млн доллар бўлган 1125 та электромобиль олиб кирилди. Импорт ҳажми 4,5 баробарга ўсган.
Арманистонда ўтган 33-Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.
Мудофаа вазирлиги Афғонистондан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга учинчи ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Қорақалпоғистондаги фожиали воқеаларни текшириш бўйича парламент комиссияси ишонч телефонини ишга туширди. Фуқаролар июль ойининг илк кунларида нималар содир бўлгани ҳақида 1374 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари мумкин.
Жаҳон шахмат рейтингида ўзбекистон илк бор кучли йигирматаликка кирди. Биринчи учта ўринни АҚШ, Россия, Хитой эгаллаб турибди. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон — 37, Қирғизистон — 76, Тожикистон — 85, Туркманистон — 116 — ўринда бормоқда.
СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонга коронавирус «омикрон» штаммининг янги кичик тури кириб келиши мумкинлигини инкор этмади. У касаллик омикроннинг бошқа кичик турлари билан бир хил тарзда кечиши ҳамда мавжуд вакциналар ковиднинг барча турлари асоратларидан ҳимоя қилишини таъкидлади.
Бош прокуратура Каратэ федерациясининг собиқ раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Улар ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ўта йирик миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда.
Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари 18 июлдан ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Фавқулодда ҳолат режимида Қорақалпоғистонда тадбиркорлар солиқ декларациясини ўз вақтида тақдим этмаганликлари учун жавобгарликка тортилмайди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси.
Қашқадарёда давлат органига тегишли хизмат машинасини давлат рақамисиз бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди. Автомобиль жарима майдончасига қўйилди.
Ўзбекистонда июнь ойидаги хориждан пул ўтказмалари миқдори рекордни янгилаб, 2,34 млрд долларни ташкил қилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,25 мартага кўп.
Норвегияда бўлиб ўтган 63-Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчи Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.
15 июлдан «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсумига старт берилди. Бу сафар қарийб 900 млрд сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда. Навбатдаги мавсумда ҳар бир босқичга 20 кундан — жами 60 кун муддат берилади. Қорақалпоғистонда эса ташаббусли бюджет жараёни бир ой фарқ билан ўтказилади.
ФВВнинг янгиланган маълумотларига кўра, Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ҳозирда Оқсув-Аюли касалхонасида жароҳатланган беш нафар ўзбекистонлик даволанмоқда.
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди маъқулланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг