БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистондаги воқеаларни шаффоф ва мустақил тергов қилиш кераклигини таъкидлади ва интернетга уланишни чекламасликка чорлади.
6 июль куни Тошкент шаҳар ИИББга Яшнобод туманидаги Zo‘r TV телеканали биноси миналаштирилгани тўғрисидаги хабар келиб тушди. Ҳудуд ўрганилганда, хабар тасдиқланмади. Бошқарма тергов олиб бормоқда.
Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган хусусий бандлик агентликларининг аксарияти фуқароларни алдайди, дея хабар берди Меҳнат вазирлиги. Ўзбекистонда атиги 6 та хусусий агентлик хорижда ишга жойлаштириш учун лицензияга эга, яна 3 тасининг фаолияти тўхтатилган.
Жиззах вилоятида «Huaxin» ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи хитойлик фуқароси Ман Минг заводда кучукка шавқатсиз муносабатда бўлгани аниқланди. Зафаробод туман ИИБ уни маъмурий жаримага тортди.
Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов хориж тажрибасидан келиб чиқиб, 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш таклифини билдирди. Шунингдек, у Меҳнат вазирлигидан сўровномалар орқали давлат ташкилотларида меҳнат унумдорлигини баҳолаб чиқишни сўради. Мазкур хабар Daryo нашридан ўчирилди.
1 сентябрдан барча автомактабларнинг рейтинги тузилади. Бунда битирувчиларнинг «права» учун имтиҳондаги натижалари, жарима баллари, ЙТҲ содир этганлиги, қолаверса, илмий даражага эга ўқитувчилар сони инобатга олинади. Якунда мактаблар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.
Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилоти аъзоси эканлиги гумонланаётган шахс 10 нафардан ортиқ синфдошларига Telegram гуруҳи орқали экстремистик мазмундаги материаллар тарқатиб келгани айтилмоқда. Ушбу гуруҳ аъзолари «таҳрирчилар» фаолиятини қўллаб-қувватлашда гумонланиб, ҳисбга олинди.
Ҳукумат қарори билан 2024 йилгача 13 та тумандаги пахта майдонларида ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия берилади. Бунда ҳар бир гектарга 1 млн сўмдан маблағ ажратилади. Талабгорлар 25 июлгача ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Сенатнинг 28-ялпи мажлиси 8 июль куни чақирилади. Унда солиқ маслаҳати, аҳолини табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш, Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга оид қонунлар кўриб чиқилади. Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот ҳам беради.
АҚШ Давлат департаменти Нукусдаги воқеалар бўйича хавотирини ҳамда қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди. АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ҳукуматни фундаментал инсоний ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.
Қорақалпоғистон мақомини Конституцияда ўзгартириш таклифи ортидан 1−2 июлда республикада намойишлар бўлиб ўтди. Президент шахсан Нукусга боргандан кейингина сенатор ва депутатлар воқеага ўз муносабатини билдира бошлади. «Газета.uz» қонун чиқарувчиларнинг фикрларини бир материалга жамлади.
Ўзбекистонга Афғонистондан тушган 5 реактив снаряд, 7500 сўмгача кўтарилган Аи-80, болакайни қийнаган массажист, Қирғизистонда учрашадиган МО давлатлари раҳбарлари, Қорақалпоғистондаги фожеа, Регистонда никоҳдан ўтган АҚШликлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 5 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин ўртасидаги телефон орқали мулоқотда Россия президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Россия ва Украина ўртасидаги можаролар нафақат бу икки мамлакатга, балки бутун дунёга ўз таъсирини ўтказмоқда. Шунинг учун ҳам келишувга эришиш зарур ва бу борада The Washington Post уч хил ёндашувни таклиф қилди.
5 июль куни Ўзбекистон чегара ҳудудига Афғонистон ҳудудидан отилгани тахмин қилинаётган 5 та реактив снаряд учиб тушди. Улар портламаган, инсоний қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ.
Қорақалпоғистонда бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери интернет чекланган, шу сабабли аксарият терминаллар, банкоматлар ишламаяпти, давлат ва бошқа хизматлар кўрсатилаётгани йўқ. «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов бу ҳолат одамлар ҳаётига қандай таъсир қилаётганини ўрганди.
Яккасарой туманида 42 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётган вақтида машина уриб кетди. У зарба натижасида йиқилган ва шу йўналишда келаётган бошқа бир автомобиль тагида қолиб кетган. Бунинг оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчилар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда фуқаро ёш болакайни қийнаб, массаж қилгани акс этган видео тарқалди. Соҳа мутахассислари бундай массаждан сўнг, суяклар синиши мумкинлигини таъкидлашди. ССВ шахс диплом ҳамда малака тоифасига эга эмаслигини аниқлади ва унинг устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди.
Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги протоколларни имзолади. Ҳужжатларни барча 30 аъзо давлат ратификация қилгандан сўнг, давлатлар иттифоққа аъзо бўлади.
«Замин» фонди «Ўзсувтаъминот» ва ХТВ билан ҳамкорликда Бухородаги умумтаълим мактабларида сув таъминоти, санитария ва гигиена лойиҳасини якунлади. Унга кўра, Ғиждувонда бешта мактаб ичимлик суви билан таъминлади. Қолаверса, мактабга яқин бўлган хонадонлар ҳам ушбу сувдан фойдаланиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг