Архив

Репортаж: Бойсунликлар М-25 конидаги авариядан икки ой ўтиб қандай яшаяпти?
14 ноябрь 2024, 13:37

Репортаж: Бойсунликлар М-25 конидаги авариядан икки ой ўтиб қандай яшаяпти?

М-25 конидаги авариядан икки ой ўтиб ҳам аҳоли мавҳумлик ва миш-мишлар ичида яшашда давом этяпти. Касалхоналарга ҳамон заҳарланиш аломатлари билан беморлар олиб келинмоқда. Бу заҳарланишларнинг узоқ истиқболда организмга қандай таъсири қилиши номаълум. «Газета.uz»нинг Бойсундан янги репортажи.

Самарқандда автобус уриб юборган 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди
14 ноябрь 2024, 12:44

Самарқандда автобус уриб юборган 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Самарқандда автобус ҳайдовчиси мактаб яқинида йўлдан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборди. Бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Суратда йўлни ажратиб турувчи чизиқда мактаб ўқувчисининг макети ўрнатилганини кўриш мумкин. «Газета.uz» бундай макетлар хавфни камайтириши ўрнига ошириши ҳақида кўп ёзган.

Октябрда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди
14 ноябрь 2024, 12:43

Октябрда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди

Октябрь ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди (95,4 минг дона). Сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли пасайган (-43,3 фоиз). Ой давомида иккиламчи бозорда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кам автомобиль сотилди.

Адаптив спорт турларини ривожлантириш дастури тасдиқланди
14 ноябрь 2024, 12:38

Адаптив спорт турларини ривожлантириш дастури тасдиқланди

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари спорт билан шуғулланишни истаган ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул спорт билан шуғулланиш учун йўлланма беришни бошлайди. Шунингдек, адаптив спорт турлари оммалаштирилади ва ривожлантирилади.

Сирдарёда 400 доллар пора олган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
14 ноябрь 2024, 12:09

Сирдарёда 400 доллар пора олган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирдарё вилоятида ЙТҲ содир этган ҳайдовчига дастлабки текширув материалларини унинг фойдасига ҳал қилиш ва автомобилни жарима майдончадан қайтариб олишга кўмаклашишни айтиб, 400 доллар сўраган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Пискентдаги автополигонда импорт автомобилларни синовдан ўтказиш учун навбат юзага келди. Сабаблар
14 ноябрь 2024, 10:24

Пискентдаги автополигонда импорт автомобилларни синовдан ўтказиш учун навбат юзага келди. Сабаблар

1 ноябрдан Ўзбекистонга олиб келинадиган автомобиллар божхонада эмас, балки Пискентдаги полигонда техник кўрикдан ўтказилмоқда. Жараён кўп вақт талаб этади, сертификат нархи эса 3,5 баробарга ошди (кейинчалик нарх бироз пасайтирилди). «Газета.uz» техник кўрик ўтказувчи UzTest билан суҳбат қилди.

Самарқандда ўқувчи қизни зўрлашда 9 киши гумонланмоқда
14 ноябрь 2024, 09:47

Самарқандда ўқувчи қизни зўрлашда 9 киши гумонланмоқда

Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлашда гумонланувчилар 9 нафар бўлиб, уларнинг орасида прокуратура ходими ҳам бор. Уларнинг 8 нафари қўлга олинган, деб хабар қилди Бош прокуратура.

School 21 ҳамкорлар учун таълим лойиҳалари тақдимотини ўтказди
14 ноябрь 2024, 09:00

School 21 ҳамкорлар учун таълим лойиҳалари тақдимотини ўтказди

School 21 да 50 дан ортиқ мактаб ҳамкорлари, жумладан, IТ компаниялари ва университетларни бирлаштирган таълим маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди.

«Хуш келибсиз». Байден Оқ уйда Трамп билан учрашди
13 ноябрь 2024, 23:36

«Хуш келибсиз». Байден Оқ уйда Трамп билан учрашди

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Оқ уйдаги Овал кабинетда сайланган президент Дональд Трамп билан учрашди. Байден, аввал ҳам айтилганидек, ҳокимиятни топшириш силлиқ кечишига ишонтирди.

Инфляция фонида ривожланган мамлакатлар аҳолисининг ҳукуматга ишончи йўқолишда давом этмоқда — FT
13 ноябрь 2024, 21:53

Инфляция фонида ривожланган мамлакатлар аҳолисининг ҳукуматга ишончи йўқолишда давом этмоқда — FT

Инфляциянинг ўсиши ривожланган мамлакатлар аҳолисининг норозилигини келтириб чиқариб, ҳукуматга бўлган ишончга путур етказмоқда. Сайловчиларнинг иқтисодий вазиятдан ҳафсаласи пир бўлиши Трампнинг АҚШдаги ғалабаси ҳамда Британия ва Япония ҳукмрон партияларининг мағлубиятига олиб келди, деб ёзади FT.

Қатарга қарши ўйинда биргина аниқ зарба натижага таъсир қилиши мумкин — мураббий Владо Радманович
13 ноябрь 2024, 20:54

Қатарга қарши ўйинда биргина аниқ зарба натижага таъсир қилиши мумкин — мураббий Владо Радманович

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Владо Радманович Қатар билан ўйинолди матбуот анжуманида биттагина аниқ зарба, битта дриблинг ёки биргина хато учрашув натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкинлигини таъкидлади. «Ютқазмаслик яхши натижа бўлади, деб ҳисоблаш мумкин», — деди у.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил октябрида: Вайронкор «Обод маҳалла», «Лолазор»даги вазир, ўзбеклар YouTube’да қанча пул топади?
13 ноябрь 2024, 20:37

Ўзбекча YouTube — 2024 йил октябрида: Вайронкор «Обод маҳалла», «Лолазор»даги вазир, ўзбеклар YouTube’да қанча пул топади?

«Газета.uz» YouTube’да ўзбекистонликлар тайёрлаган контент сарҳисобини юритишда давом этади. Октябрда пиёда саёҳатчилар ва спорт шарҳловчилари трендда бўлди, айрим блогерлар YouTube’да қанча пул топишини айтиб берди. Нобель совриндори Ўзбекистонга, Ўзбекистон энергетика вазири эса «Лолазор»га келди.

Мулоҳаза: Маънавият экспертизаси — Конституция тақиқлаган цензура
13 ноябрь 2024, 20:05 1

Мулоҳаза: Маънавият экспертизаси — Конституция тақиқлаган цензура

Маънавият маркази теле- ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар «маънавият экспертизаси»дан ўтказилишини эълон қилди. Комил Жалиловнинг фикрича, бу — цензура. «Улар «цензура ўрнатмаймиз» деяпти, лекин цензура ўрнатишини тан оляпти», — деб ёзади у ўз мақоласида.

Украинада президентлик сайлови 2025 йил май ойида бўлиб ўтиши мумкин — Economist
13 ноябрь 2024, 18:55

Украинада президентлик сайлови 2025 йил май ойида бўлиб ўтиши мумкин — Economist

Украинада президент сайлови учун «маълум тайёргарликлар» бошланди, муҳокама қилинаётган сана — 2025 йил 25 май, деб ёзмоқда Economist нашри. Украина президенти офиси буни рад этмоқда.

Экспорт субсидияларини бекор қилиш бўйича ишлар давом этмоқда — президент
13 ноябрь 2024, 18:53

Экспорт субсидияларини бекор қилиш бўйича ишлар давом этмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев COP29 конференцияси доирасида ЖСТ бош директори билан учрашди. Улар Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилишидаги долзарб жиҳатлар, хусусан, аъзо мамлакатлар билан музокаралар, қонунчиликни мослаштириш, шунингдек, экспорт субсидияларини бекор қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Андижонда 9 ёшли қиз Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди
13 ноябрь 2024, 17:05

Андижонда 9 ёшли қиз Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди

Андижоннинг Асака туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни Damas уриб кетди. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун қайси давлат ташкилотлари ва компанияларга татбиқ этилади? Рўйхат
13 ноябрь 2024, 15:45

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун қайси давлат ташкилотлари ва компанияларга татбиқ этилади? Рўйхат

Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди. Унга деярли барча давлат органлари, йирик давлат корхоналари, ҳокимиятлар, вазирликлар киритилди. Йил бошидан бери 1488 нафар ходим компания таъсисчиси экани аниқланди.

Қонуний ташқи реклама конструкциялари ноқонуний бузилганда Бизнес омбудсманга хабар бериш сўралди
13 ноябрь 2024, 15:27

Қонуний ташқи реклама конструкциялари ноқонуний бузилганда Бизнес омбудсманга хабар бериш сўралди

Тадбиркорларнинг қонун талабларига мос ўрнатилган ташқи реклама объектлари ноқонуний бузилса, 1100 қисқа рақами орқали бизнес омбудсманга мурожаат қилишга чақирилди.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг 35 фоиз акциялари 200 млрд сўмга сотилди
13 ноябрь 2024, 14:40

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг 35 фоиз акциялари 200 млрд сўмга сотилди

Давактив «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи «Ўзтемирйўлконтейнер» корхонасининг 35 фоиз улуши сотилганини эълон қилди. Келишув 200 млрд сўмга баҳоланган. Харидор Cotton Logistics бўлди.

Тошкентда пулли «парковка»лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
13 ноябрь 2024, 14:37

Тошкентда пулли «парковка»лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади

Тошкент шаҳри ҳокимлиги пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион ўтказади. Майдонларнинг умумий ҳажми 262,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Барча тўхташ жойлари бир лот сифатида сотилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг