Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги футбол беллашувида тош отгани учун 47 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. 19 нафар мухлис маъмурий жавобгарликка тортилди, 28 нафарига нисбатан эса тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2000 кв. метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулкини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртмасига асосан тўғридан-тўғри аукцион савдоларига чиқаришни таклиф этмоқда. Агентлик буюртмани 3 иш кунида ўрганиб чиқади, маъқулланган тақдирда объект савдога қўйилади.
Республика 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Ахмед Наримбетов Қорақалпоғистон халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.
Биржадаги уч савдо куни якунлари бўйича шакарнинг ўртача нархи 26,1 фоизга — 1 кг учун 10,7 минг сўмгача тушди. Шу билан бирга, шакар заводлари мазкур даврда таклиф ҳажмини оширмади.
Икки нафар абитуриентни Қарши давлат университетига 10 минг доллар эвазига киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушбу пулларни олганида қўлга тушди. Сурхондарёда эса Педагогика коллежи директори ўринбосари 5 млн сўм эвазига ўқишга қабул қилишини айтиб, 100 доллар олганида ушланди.
Президент Тошкентдан Хожикент, Бекобод ва Ангрен йўналишида замонавий тезюрар электропоездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари ҳузуридаги тақдимотда ҳозирги поездлар парки эскиргани ва йўловчилар оқимига бардош бера олмаслиги таъкидланди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 51 нафар хориж фуқароси доривор кавракларни йиғиш билан шуғуллангани аниқланди, уларнинг 31 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Суд қарори билан улар миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинди.
Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик муносабатларни ўрнатган 141-давлат бўлди.
Қон ҳамма жойда керак, аммо унга муҳтожлар қонни ҳамма жойда ҳам ололмайди. «Қон топшириш — бирдамлик ҳаракатидир. Донорга айланинг ва ҳаётларни сақлаб қолинг» — бу Бутунжаҳон донорлар куни чақирувидир. Ўзбекистонда қон топшириш мумкин бўлган манзиллар — «Газета.uz» материалида.
Тошкентда чоршанба-пайшанба кунлари кўпчилик учун хавфли бўлмаган 4 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкин. Шифокорнинг сўзларига кўра, бўрон вақтида артериал гипертония ва бронхиал астма билан оғриган одамлар кўпроқ азият чекади, шу боис бу вақтда камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш ўйинлари якунига етмасдан туриб, муддатидан илгари Осиё кубоги-2023 йўлланмасига эга бўлди.
Сенат инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириш соҳасидаги қонунчилик нормаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишларни маъқуллади. Сенаторлар аъзо ва тўқималарни олиш мақсадида одам ўғрилаш ёки одам савдоси хавфи билан боғлиқ ватандошларнинг қўрқуви ҳақида ҳам сўз юритишди.
Бекободлик икки нафар аёл 356 минг долларни кийимлари орасига яширган ҳолда Тожикистонга олиб чиқишга уринганида қўлга олинди. Улар бу ишни хизмат ҳақи эвазига тожикистонлик фуқаро илтимосига кўра амалга оширгани айтилмоқда. Ҳозирда пулларнинг ҳақиқий эгаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги баҳсларида бронза ҳамда кумуш медалларини қўлга киритди. Шу билан бирга, у Ўзбекистон делегациясига Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун биринчи лицензияни тақдим этди.
Совуқ уруш тугаганидан сўнг ядро арсеналларини қисқартириш тўхтатилди, тўққизта давлат ядро арсеналларини модернизация қилмоқда. Стокгольм тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) ўзининг йиллик «Қуролланиш, қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик» шарҳида уларнинг захиралари ва сиёсатларини таҳлил қилди.
Сенаторлар давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Эндиликда давлат органларининг масъул ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни эълон қилмаса, 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Ер усти метросининг 2-босқичи қурилиши 2023 йил март ойида якунланиши кутилмоқда. «Қўйлиқ»дан «Қурувчилар» массивигача бўлган 5 та бекатни йил охиригача, яна 2 бекатни «Наврўз» байрамига қадар якунлаш режалаштирилган.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик бизнес субъектларига кредитлар ва лизинг шартномалари бўйича фоизларнинг бир қисмини тўлаш учун компенсациялар ҳамда кредитлар бўйича кафолатлар берилади.
Ҳукумат қарори билан хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган талабгорга Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, саноатбоп токзорларни барпо этганга эса Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан бир марталик субсидия берилади.
Алкоголь ва тамаки бўйича қонунни рад этган Сенат, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи 3-туннел топилгани, отаси ва акасини болға билан ўлдирган самарқандлик ўғил, сув босган «Ўрикзор» бозори, калтакланган Sevimli мухбири ва оператори ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 13 июндаги хабарлар дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг