Архив

Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди — АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай
12 июнь 2024, 17:48

Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди — АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай

АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Тошкентда қатор вазирлар билан учрашувлар ўтказди. Элчи АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва GSP тизими доирасида савдо имтиёзларини беришни қайта тиклаш ниятини тасдиқлади.

Ҳайит куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати соат 7:00 гача чекланади — манзиллар
12 июнь 2024, 17:35

Ҳайит куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати соат 7:00 гача чекланади — манзиллар

16 июнда Тошкент шаҳридаги 121 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 7:00 гача айрим кўча ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади (рўйхат).

Ҳайит куни Тошкентда юк машиналари ҳаракати 10 соатга чекланади
12 июнь 2024, 16:52

Ҳайит куни Тошкентда юк машиналари ҳаракати 10 соатга чекланади

Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати (кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиш) тўлиқ тўхтатилади.

Фарғона водийсида 12−13 июнь кунлари сел-сув тошқини юзага келиши мумкин
12 июнь 2024, 16:15

Фарғона водийсида 12−13 июнь кунлари сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида 12−13 июнь кунлари сел-сув тошқини кузатилиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
12 июнь 2024, 15:31

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси 16 июнь, якшанба куни Қурбон ҳайити намозининг ҳудудлардаги ўқилиш вақтларини эълон қилди. Шу куни Тошкент метрополитени 03:00 да иш бошлайди ва маълум муддат бепул бўлади.

1 июлдан айрим поездлар чипталари нархи 25 фоизга ошади
12 июнь 2024, 15:19

1 июлдан айрим поездлар чипталари нархи 25 фоизга ошади

1 июлдан маҳаллий йўналишлардаги «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга ошади. Бундан аввал нархлар 20 январдан 20 фоизга кўтарилганди.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Ўзбекистонда соҳани ривожлантиришга ҳиссасини қўшмоқда
12 июнь 2024, 15:00

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Ўзбекистонда соҳани ривожлантиришга ҳиссасини қўшмоқда

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида аҳоли ва тадбиркорлар янгича ёндашув асосида тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилмоқда.

Қарши ва Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди
12 июнь 2024, 14:19

Қарши ва Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Qanot Sharq авиакомпанияси Қарши ва Намангандан Истанбулга мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди. Намангандан парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари, Қаршидан эса пайшанба кунлари амалга оширилади.

Япония Бухородаги тиббиёт ташкилотларига 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди
12 июнь 2024, 13:12

Япония Бухородаги тиббиёт ташкилотларига 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди

Япония ҳукумати Бухоронинг Ромитан ва Пешку туман тиббиёт бирлашмаларига умумий қиймати тахминан 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди. Шифохоналарга рентген диагностика ускунаси ва операция учун мўлжалланган ускуналар етказиб берилди.

Май ойида Ўзбекистон уй-жой бозорида сотувлар 9 фоизга ошди
12 июнь 2024, 13:02

Май ойида Ўзбекистон уй-жой бозорида сотувлар 9 фоизга ошди

Май ойида Ўзбекистонда 21,6 мингта уй-жой сотилди, бу апрель ойига нисбатан 9 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Икки ойлик ўсишга қарамай, фаоллик даражаси ҳали ҳам бир йил олдинги даражадан паст бўлиб қолмоқда.

Абитуриент ва талабаларни янги ўқув йилида қандай ўзгаришлар кутмоқда? Вазирлик вакили билан суҳбат
12 июнь 2024, 11:59 1

Абитуриент ва талабаларни янги ўқув йилида қандай ўзгаришлар кутмоқда? Вазирлик вакили билан суҳбат

ОТМлар учун давлат буюртмаси нима дегани? Унда хусусий ОТМлар ҳам қатнашадими? «Аввал тест, сўнг танлов» тизими қандай ишлайди? Ижтимоий-рағбатлантирувчи ва таълим гранти кимларга берилади? «Газета.uz» тизимдаги ўзгаришлар бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакили билан суҳбатлашди.

Тошкентда 3 ёшли бола «Зил» уриб кетиши оқибатида вафот этди
12 июнь 2024, 11:29

Тошкентда 3 ёшли бола «Зил» уриб кетиши оқибатида вафот этди

Учтепа туманида «Зил» йўлдан ўтаётган 3 ёшли болани уриб кетди. Воқеа оқибатида бола вафот этди.

Май ойида сезилган инфляция даражаси 14 фоизни ташкил этди
12 июнь 2024, 11:23

Май ойида сезилган инфляция даражаси 14 фоизни ташкил этди

Май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси апрелга нисбатан бироз тезлашиб, 14 фоизни ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди (17,4 фоиз). Ой давомида аҳоли энг кўп дорилар, бензин ва ёнилғи, шунингдек, қурилиш моллари нархи кўтарилганини сезди.

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади
12 июнь 2024, 11:18

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 15−18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар Тошкент ва 6 та вилоят ўртасида амалга оширилади.

Uzum Market сотувчилар учун комиссияларни пасайтирмоқда
12 июнь 2024, 11:00

Uzum Market сотувчилар учун комиссияларни пасайтирмоқда

Uzum Market миллий маркетплейси сотувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 15 та маҳсулот гуруҳи учун комиссия ставкаларини пасайтирди.

Тошкентда терговчи ва 2 нафар суриштирувчи 7 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда
12 июнь 2024, 10:25

Тошкентда терговчи ва 2 нафар суриштирувчи 7 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, фуқародан 7 минг доллар пора олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ прокурор, адвокат ҳамда бошқаларни пора олганликда гумонлаб қўлга олинганини маълум қилди.

Самарқандда фуқароларга куч ишлатган ИИБ ходими ишдан олинди
12 июнь 2024, 09:55

Самарқандда фуқароларга куч ишлатган ИИБ ходими ишдан олинди

Самарқанд шаҳрида ИИБ ходими келишмовчилик сабабли бир эркак ва ҳомиладор аёлга куч ишлатди. У фуқароларга «биринчи буйруқ бажарилиши, кейин муҳокама қилиниши»ни айтганини эшитиш мумкин. Вилоят ИИБ профилактика инспектори ишдан бўшатилганини билдирди.

ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан яна дуранг ўйнади
11 июнь 2024, 23:54

ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан яна дуранг ўйнади

ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари иккинчи босқичининг сўнгги учрашувида ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан дуранг ўйнади — 0:0. Шу тариқа миллий терма жамоа гуруҳда Эрондан кейинги 2-ўринни эгаллаб, саралашнинг 3-босқичига йўл олди (фото, видео, статистика).

Иқлим ўзгариши вино, зайтун мойи, қаҳва ва какао нархларини оширмоқда — WSJ
11 июнь 2024, 23:10

Иқлим ўзгариши вино, зайтун мойи, қаҳва ва какао нархларини оширмоқда — WSJ

Глобал исиш вино, зайтун мойи, кофе ва какао ишлаб чиқариш шароитларини бузмоқда, бу эса уларнинг жаҳондаги нархлари ошишига олиб келмоқда, деб ёзди Wall Street Journal. Иссиқлик ва қурғоқчилик таъсирида сўнгги йилларда бу маҳсулотларнинг нархи камида икки баравар қимматлади.

АҚШ президентининг ўғли ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топилди
11 июнь 2024, 22:44

АҚШ президентининг ўғли ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топилди

АҚШ президентининг ўғли Ҳантер Байден қурол-яроғ сақлаш қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди. У 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Жо Байден ўғлини қўллаб-қувватлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг