Антикоррупция агентлиги Учқудуқ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари ва бошқалар 33 нафар фуқарони «Йўлчилар», «Кўкпатас» ва «Кўкаяз» маҳаллаларида 3 йил давомида яшаганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, улардан 25 нафари ОТМга давлат гранти асосида киришига сабабчи бўлганини маълум қилди. Давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани учун мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди.
Росселхознадзор 2020 йилдан бери амалда бўлган тақиқни бекор қилиб, Россияга 9 та давлат қаторида Ўзбекистондан ҳам помидор ва қалампирни олиб киришга рухсат берди.
Тошкентда «Умидани чақиринг» ижтимоий лойиҳасига старт берилди. Бу ибора билан кўча таъқибига учраган ҳар қандай қиз ёки аёл овқатланиш шохобчалари, дўконлар ва бошқа муассасаларга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Лойиҳа БМТ тараққиёт дастурининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Каттақўрғон шаҳрида кузатилган кучли шамол туфайли Маданият ва истироҳат боғидаги «Маданият маркази» ҳамда «Гўзалкент» маҳалласидаги турар-жой биноларининг томи қулаб тушди. Бунинг оқибатида автомобилларга ҳам зарар етган.
Президент қарори билан боқувчиси хорижга ишлашга кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» рўйхатида турган фуқароларга 540 минг сўмдан бир марталик ёрдам берилади. Уларнинг ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик араваси, эшитиш аппарати ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун 1,3 млн сўмдан ёрдам ҳам кўрсатилади. Қолаверса, дафтарлардан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси билан ишлашга кетганларга 10 млн сўмгача микроқарз тақдим этилади.
«Смак», ловияли, мароқандча, мексиканча, оздирувчи, қисқичбақа таёқчаларидан тайёрланадиган, товуқ гўшти ва маккажўхорили — Zira.uz енгил салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Роскомнадзор «Россия ОАВлари дискриминацияси» туфайли Facebook ижтимоий тармоғига киришни блоклашни бошлади. Twitter ҳам тақиқ остида қолди.
Президент Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда талабалар учун ётоқхона қуриш ишлари бошланмаганини танқид қилди. Қолаверса, ижарада турувчи талабаларга субсидия бериш учун ректорларга ўтган 2 ойда 24 млрд сўм берилгани, бироқ, атиги 5 млрд сўм ишлатилгани айтилди. «Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Дохада ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогида Оксана Чусовитина таяниб сакрашда олтин медални қўлга киритди.
Украина-Польша чегарасидаги «Карчова» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тўпланиш нуқтасига Польша президенти Анжей Дуда ташриф буюрди. У Ўзбекистон дипломатлари ва фуқаролари билан суҳбатлашиб, уларни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.
Жума куни жисмоний шахслар банклардан 86,5 млндан ортиқ миқдорда Россия рубли харид қилган бўлса, 7,3 млн миқдорида рубль сотишган. 3−4 март кунлари ўзбекистонликлар томонидан банклардан жами 146,7 млн миқдорида Россия рубли сотиб олинди ва 12,8 млн рубль сотилди. Орадаги фарқ 11 баробардан ортиқроқни ташкил этди.
Украинадан эвакуация қилинган талабалар ўқишини Ўзбекистонда давом эттириши, рублнинг сўмга нисбатан курсини мустақил белгилаётган тижорат банклари, давлат ташкилотларида ишлашига рухсат берилган талабалар, Японияга 5 йилдан кейин оиласини ҳам олиб кетиши мумкин бўлган махсус мақомдаги мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
UzAuto Motors янги автомобилларига шартнома тузиш бошланган илк кундаёқ, сотилган машиналарнинг 52 фоизи қайта сотиш эҳтимоли билан харид қилинганини маълум қилди. Хусусан, бир шахс томонидан 35 та автоуловга шартнома тузилгани аниқланди. Компания қайта сотувчилар учун етказиб бериш муддатини яна 120 кунга оширишини эслатиб ўтди.
Президент видеоселекторда Украинадан эвакуация қилинган талабалар Ўзбекистондаги ОТМларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитлар яратиб берилишини маълум қилди. «Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни текшириш учун мустақил халқаро комиссия тузишга қарор қилди. Ушбу қарорни 32 давлат ёқлади, Россия ҳамда Эритрея қарши, 13 давлат эса бетараф бўлиб овоз берди.
Марказий банк тижорат банклари рубль курсини мустақил равишда жорий халқаро котировкаларга асосан белгилаётганини маълум қилди. Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани (нақд ва нақдсиз шаклда) олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича махсус тартиб ўрнатилгани айтилди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, «рубль учун имтиёзли коридор бекор қилинган».
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бундан буён барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилишини маълум қилди. Марказий банк тажрибаси асосида Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари 3−4 курс талабаларни ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилади. Амалиёт якунида уларга доимий иш таклиф қилинади.
Президент видеоселектор йиғилишида 100 мингга яқин талаба ишлашни хоҳлашини, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўрни борлигини айтди. У талабалар билан ишламагани учун ҳоким ва ректорларни танқид қилди. Энди талабаларни иш билан таъминлаш бўйича бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Республика комиссияси ташкил этилади.
АҚШнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди. OFAC ҳужжатига кўра, санкциялар тадбиркор 50 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қиладиган компанияларга қўлланиламайди. Ушбу истисно илгари бошқа сабабларга кўра чекланган Алишер Усмоновга тегишли активлари ёки компанияларнинг молиявий операцияларига тааллуқли эмаслиги айтилди.
Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи шериги билан пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг