Архив

АҚШ миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди
4 март 2022, 18:41

АҚШ миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди

АҚШнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди. OFAC ҳужжатига кўра, санкциялар тадбиркор 50 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қиладиган компанияларга қўлланиламайди. Ушбу истисно илгари бошқа сабабларга кўра чекланган Алишер Усмоновга тегишли активлари ёки компанияларнинг молиявий операцияларига тааллуқли эмаслиги айтилди.

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда
4 март 2022, 18:32

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи шериги билан пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ядро қуролларига эга давлатлар — рўйхат, статистика
4 март 2022, 18:00

Ядро қуролларига эга давлатлар — рўйхат, статистика

2022 йил март ҳолатига кўра, дунёнинг 9 та мамлакатида 12 700га яқин ядро қуроллари мавжуд. Уларнинг 90 фоизи Россия ва АҚШга тегишли. Қайси давлатда қанча ядровий қурол бор, «ядро чамадончаси» ва тийиб туриш кучлари нима — бу ҳақда «Газета.uz» мақоласида.

Шофиркон тиббиёт бирлашмасида 1,2 млрд сўмлик камомад аниқланди
4 март 2022, 17:39

Шофиркон тиббиёт бирлашмасида 1,2 млрд сўмлик камомад аниқланди

Антикоррупция агентлиги Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси фаолиятида 1,2 млрд сўмдан кўпроқ молиявий хато ва камчиликларни аниқлади. Бирлашмада аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақлари тўлангани, тиббиёт техникалари қиммат нархда сотиб олингани, пуллик тиббий хизматдан тушган маблағлар мақсадсиз сарфлангани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Долларнинг расмий курси 10 900 сўмдан ошди
4 март 2022, 16:57

Долларнинг расмий курси 10 900 сўмдан ошди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,18 сўмга кўтарилиб, 10 910,43 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди. Евро курси эса пасайди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
4 март 2022, 16:52

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

Ўзбекистонда 5−9 март кунлари кучли ёмғирлар ёғиши туфайли 9 та вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига амал қилишни сўрамоқда.

Россия Қуролли кучлари ҳақида сохта хабарлар тарқатганлик учун қамоқ жазоси белгиланмоқда
4 март 2022, 16:40

Россия Қуролли кучлари ҳақида сохта хабарлар тарқатганлик учун қамоқ жазоси белгиланмоқда

РФ Давлат думаси мамлакат Қуролли кучлари ҳаракатлари ҳақида сохта маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. «Фейк» маълумотларни тарқатганлар 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бир вақтнинг ўзида Россияда маҳаллий ОАВлари ёпиляпти, хорижий янгиликлар нашрлари ва ижтимоий тармоқларга кириш имконияти камайиб бормоқда.

3 март куни ўзбекистонликлар 60 млн рубль сотиб олди
4 март 2022, 16:20

3 март куни ўзбекистонликлар 60 млн рубль сотиб олди

Марказий банк маълумотларига кўра, пайшанба куни жисмоний шахслар банклардан 60 млн рубль харид қилган бўлса, қарийб 5,5 млн Россия валютасини сотган. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу ҳолатни «Россия-Украина ўртасидаги можарога қадар рублда импорт шартномаси тузганлар тезроқ эски нархларда тўловини амалга ошириш манфаатига эгалиги» билан изоҳлади.

«Ватан таянчи» отрядига аъзо ўқувчиларга ОТМга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади
4 март 2022, 15:33 1

«Ватан таянчи» отрядига аъзо ўқувчиларга ОТМга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади

Президент қарори билан Мудофаа вазирлиги ҳузурида «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати, мактабларда эса унинг отрядлари ташкил этилади. Унга иҳтиёрий равишда аъзо бўлган 10−11-синф ўқувчилари орасидан бир нафарига ОТМга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади. Бунда унинг ҳаракат фаолиятидаги иштироки ва мактабдаги баҳолари инобатга олинади.

Алишер Усмоновнинг холдинги «Капиталбанк» акциялари сотилганини эълон қилди
4 март 2022, 15:31

Алишер Усмоновнинг холдинги «Капиталбанк» акциялари сотилганини эълон қилди

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM холдинги Ўзбекистондаги «Капиталбанк» акцияларини сотилганини эълон қилди. Холдинг таркибидаги «Телекоминвест» (Россия) ва FINANCE TCI (Ўзбекистон) компаниялари февраль ойида «Капиталбанк»даги улушини 61,54 фоизга етказган эди.

Энди тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши мумкин
4 март 2022, 14:55

Энди тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши мумкин

Президент «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши мумкин. Талабгорлар географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилиши лозим. Ҳуқуқ 10 йил давомида амал қилади, географик кўрсаткични бошқа давлатларда ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Замонавий фандаги «лохотрон»
4 март 2022, 13:30 1

Замонавий фандаги «лохотрон»

Қандай қилиб Scopus базасидаги журналларда (ва юқори импакт-факторли журналларда) мақола эълон қилиш талаби Ўзбекистонда кенг кўламли фирибгарлик, кўзбўямачилик ва илм-фанни таҳқирлашга олиб келди — бу ҳақда файласуф ва антрополог Валерий Хан мақоласида. Мақола аввал эълон қилинган «Ҳамма SCOPUS`да мақола чиқарсин!» мақоласининг давомидир.

Японияга махсус мақомда борган ишчилар 5 йилдан кейин оиласини ҳам олиб кетиши мумкин
4 март 2022, 13:06 1

Японияга махсус мақомда борган ишчилар 5 йилдан кейин оиласини ҳам олиб кетиши мумкин

Ўзбекистон ва Япония ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, япон тилини билиш даражаси бўйича тест синовларидан ва мутахассислиги бўйича амалиёт имтиҳонидан ўтганларга «махсус малакали ишчилар» мақоми берилади. Улар Японияда 14 турдаги соҳада 10 йилгача ишлаши, 5 йилдан сўнг ўз оиласини ҳам олиб кетиши ва ўз бизнесини бошлаши мумкин бўлади. Уларга камида 1800−2000 доллар маош тўланади.

Самарқандда $50 минг эвазига ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда
4 март 2022, 12:30

Самарқандда $50 минг эвазига ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда

Самарқанд вилоятида фуқарони Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ноқонуний тарзда ишга киритиб қўйишга уринган шахс 50 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Қолаверса, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида ҳам ички ишлар идоралари ва Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишга ваъда берган шахслар қўлга олинди.

«Ҳеч нарса қилиб бўлмаслиги — бу уят». Ўзбекистонликлар айни пайтда Россияда содир бўлаётган воқеалар ҳақида
4 март 2022, 12:03

«Ҳеч нарса қилиб бўлмаслиги — бу уят». Ўзбекистонликлар айни пайтда Россияда содир бўлаётган воқеалар ҳақида

«Газета.uz» Россияда халқаро санкциялар эълон қилинганидан сўнг рубль кескин қадрсизланиб, нақд пул ва валюта тақчиллиги кузатилаётган, нархлар кескин ошган шароитда яшаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди. Улар санкциялар ва курснинг тушиб кетиши даромадлари ҳамда улар ишлаётган компанияларга қандай таъсир кўрсатгани, атрофидаги ҳолат ва Москвадаги вазият ҳақида сўзлаб беришди.

Фото: Исломободда Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон музокаралар ўтказди
4 март 2022, 11:32

Фото: Исломободда Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон музокаралар ўтказди

Пайшанба куни Исломободда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни, икки давлат вазирлари эса 10 га яқин ҳужжатни имзолади. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Имрон Хонга Урдуча-ўзбекча муштарак сўзлар луғатини совға қилди. «Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўл минтақалар қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборишини таъкидланди. Ташрифнинг биринчи куни «Газета.uz» материалида.

АҚШ Алишер Усмонов ва россиялик бошқа тадбиркорларга қарши санкциялар жорий қилди
4 март 2022, 11:04

АҚШ Алишер Усмонов ва россиялик бошқа тадбиркорларга қарши санкциялар жорий қилди

Россиялик сиёсатчилар, тадбиркорлар ва уларнинг оила аъзолари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари муносабати билан АҚШнинг янги санкциялари рўйхатидан жой олди. Улар орасида миллиардер Алишер Усмонов ҳам бор. Унинг мулки, жумладан супер яхтаси ва самолётидан фойдаланишга тақиқ қўйилди.

Украинадаги Запорожье атом электр станцияси ўққа тутилди
4 март 2022, 10:46

Украинадаги Запорожье атом электр станцияси ўққа тутилди

Европадаги энг йирик Запорожье АЭСи ҳудуди Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилди, атом электр станцияси яқинида ёнғин чиқди. Станциянинг асосий жиҳозларига зарар етмаган. Украина президенти Европани «уйғонишга» чақирди. МАГАТЭ можаро туфайли юзага келган ҳар қандай авария жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

3−4 март кунлари 720 нафар ўзбекистонлик Украинадан эвакуация қилинди
4 март 2022, 10:36

3−4 март кунлари 720 нафар ўзбекистонлик Украинадан эвакуация қилинди

3−4 март кунлари Польшадаги Катовице аэропорти орқали 720 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди. Шундай қилиб, Украинадан ватанга қайтарилганлар сони 2579 нафарга етди. Яна 1500 нафарга яқин ўзбекитонликлар Польшада қолмоқда. «Ишонтириб айтамизки, барча фуқаролар мамлакатимизга қайтарилади», — дейилади ТИВ хабарида.

БМТ ҚБОК Ўзбекистоннинг фуқаросизликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади
4 март 2022, 10:20

БМТ ҚБОК Ўзбекистоннинг фуқаросизликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади

2021 йилда Ўзбекистон рўйхатга олинган 70 минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 33 минг нафарига фуқароликни бериб, фуқаросизликни қарийб икки баробарга камайтирди. БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ушбу саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, фуқаросизликка чек қўйиш тинчлик, хавфсизлик ва мажбурий кўчирилишлар олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг