Ҳайдовчиларнинг ёнида паспорт (ID-карта) мавжуд бўлган тақдирда, улардан ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, ишончнома ва суғурта полисини олиб юриш талаб этилмайди. Ўзгартишлар 3 ойдан кейин — 1 мартдан кучга киради.
Ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 1,9% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8% га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5% га қимматлашди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Украина фуқароси асос солган Golden cash store хорижий корхонасини молиявий пирамида ташкил этганликда айбламоқда. Терговга кўра, гумондор олтин ва кумуш маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сармоя киритиш орқали унинг сотувидан йиллик 260 фоиз даромад кўришни таклиф қилган. Фоизлар эса янги мижозлар ҳисобидан тўлаб берилган.
Шу кунларда Ўзбекистон фуқароларига «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда. Ушбу масалани ҳал этиш учун муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Ўзбекистонда валюта бойликларини ноқонуний равишда сотиб олиш ёки ўтказиш учун белгиланган жазо чоралари юмшатилди.
Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида қулоқчин ва қўл ишлатмасдан мулоқот олиб бориш имконини берувчи бошқа қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди. Ўзгаришлар 1 декабрдан кучга кирди.
2022−2026 йилларда 740 МВт қувватга эга 21 та йирик ГЭС лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қишлоқларни электр энергия билан таъминлаш учун эса 22 та майдонда 5 МВтлик мини ГЭСларни қуриш кўзда тутилган.
Украина бош вазирининг Россияни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблагани, Туркияда Фатҳуллоҳ Гюленнинг 137 нафар тарафдори ҳибсга олингани, Барбадоснинг республикага айлангани, Қозоғистон 6 ой муддатга қорамол экспортини чеклагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Миллий гвардиянинг қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ваколатлари кенгайтирилиши, ноябрь-декабрь ойларида етказиб берилиши кутилган UzAuto Motors автомобиллари 2 ойга кечикиши, Адлия вазирлиги Расул Кушербаевни «қора бозор»дан валюта айирбошлаганини қоралаши — «Газета.uz»нинг 30 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Америкадаги тадқиқотчи Саидазиз Аъзамов. Биз ундан нега Америкага кетгани, хориждаги ватандошлардан ватанда нималар кутишлари, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
27 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг қуйи Амударё биосфера резерватида бошланган ўрмон ёнғинлари 30 ноябрнинг тонгига келиб тўлиқ ўчирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўрмоннинг 30−35 гектар майдони зарар кўрган. Ёнғин бошланган ҳудудда чодирлар ўрнатилгани маълум қилинди.
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева БМТ Аёллар қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Алия Ал-Ёсир билан учрашди. Унда Тошкентда БМТ Аёллар қўмитасининг ваколатхонаси очиш таклифи илгари сурилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,05 сўмга кўтарилиб, 10 778,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Энергетика вазирлиги учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендернинг илк босқичида 15 та халқаро компаниядан ариза келиб тушганини маълум қилди. Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган станцияларни қуришни назарда тутади.
UzAuto Motors компанияси ноябрь-декабрь ойларида автомобили етказиб берилишини кутаётган харидорларга транспорт воситалари 2 ойдан кейин берилишини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари кўрсатилган.
Эндиликда Миллий гвардия оммавий тадбирларни ўтказишда, шунингдек, жамоат жойларида жамоат тартибини мустақил равишда таъминлайди. Бундан ташқари, Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини олиши мумкин.
Ўзгидромет хабарига кўра, 1−2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича шамол 17−22 м/с гача, баъзи жойларда 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлар кўтарилиши кузатилиши айтилди.
Фарғона ва Бухоро вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея ва Австралия давлатларига юборишни ваъда қилган ва бунинг эвазига пул талаб қилган шаслар қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.
UzAuto Motors компанияси хабарига кўра, ҳозиргача Captiva 5 автомобили учун жами 461 та шартнома пули тўланган бўлиб, 207 нафар харидор ушбу автомобил ўрнига бошқа транспорт ваоситасини олишга, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилишига қарор қилган. Шунингдек, 41 нафар мижоз кечадан бошлаб компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олган.
Адлия вазирлиги депутат Расул Кушербаевнинг валютани била туриб «қора бозор»дан айирбошлаганини амалдаги қонунларни бузишга қаратилган намойишкорона ҳаракат деб баҳолади. «Расул Кушербаевнинг шахсий ўрнак сифатида қонунларни бузиш орқали муаммони ҳал этиш усулини танлагани, шу орқали ҳуқуқий нигилизмни тарғиб қилишга олиб келаётганини оқлаб бўлмайди», — дейилади хабарда. Вазирлик ушбу муаммо мавжудлигини тан олган, бироқ уни биргаликда ҳал қилишга чорлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг