Архив

ДХХнинг собиқ биносини ТИВ раҳбари ўғлининг компанияси сотиб олди
17 июнь 2021, 09:50

ДХХнинг собиқ биносини ТИВ раҳбари ўғлининг компанияси сотиб олди

Ташқи ишлар вазири ўғли Дониёр Камилов асосчиси сифатида кўрсатилган Metropol Group компанияси 210 млрд сўмга «Сайилгоҳ»да жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини хусусийлаштирмоқда.

Жамоат саломатлигини сақлашдаги фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб қайтариш маркази очилди
17 июнь 2021, 00:42

Жамоат саломатлигини сақлашдаги фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб қайтариш маркази очилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Жамоат саломатлигини сақлашдаги фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб қайтариш маркази очилди. Марказ АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари кўмагида ишга туширилди.

Чилонзор туманига янги ҳоким тасдиқланди
16 июнь 2021, 22:45

Чилонзор туманига янги ҳоким тасдиқланди

Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шавкат Мавлянов Чилонзор ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Хусусий ОТМларга 500 та грант берилади, ётоқхоналар учун ерлар аукцион орқали ажратилади
16 июнь 2021, 22:24

Хусусий ОТМларга 500 та грант берилади, ётоқхоналар учун ерлар аукцион орқали ажратилади

Навбатдаги ўқув йилида давлат хусусий ОТМларга 22 йўналиш бўйича 500 та грант ўринлари ажратади. ОТМларга ҳужжат топшириш жараёни беш кун ичида бошланади. Президент талабаларни турар жойлар билан таъминлаш ишлари доирасида бюджетдан 50 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Ётоқхона ва хостеллар қуриладиган ер майдонлари аукцион орқали тақдим этилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 июнь 2021, 22:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Москвада мажбурий эмлаш жорий этилгани, Исроил полицияси билан тўқнашувда 80 дан ортиқ фаластинликларнинг жароҳатлангани, НAТОнинг Aфғонистон кучларини ўқитиш учун бир қатор давлатлар билан музокаралар олиб бораётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак» — президент
16 июнь 2021, 19:12

«Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган олий таълимга бағишланган видеоселекторда ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши кераклигини таъкидланди. «Сифат билан шуғулланмаган, „талаба учун мен нима бера оламан“, деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ», — дея қўшимча қилди президент. Шунингдек, давлат раҳбари яқин-яқингача давлат олийгоҳлари монополия бўлганига ҳам эътибор қаратди.

Бухородаги бюджет ташкилотларидан бири деярли 65 млрд сўмлик давлат харидларини тендерсиз амалга оширган
16 июнь 2021, 17:06

Бухородаги бюджет ташкилотларидан бири деярли 65 млрд сўмлик давлат харидларини тендерсиз амалга оширган

Монополияга қарши кураш қўмитаси «Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси 2019 йилда 31,4 млрд ва 2020 йилда 33,4 млрд сўмлик давлат харидларини аукцион ва тендерсиз амалга оширганлигини аниқлади.

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади
16 июнь 2021, 17:01

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади

1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади. Паррандачилар учун уч йил давомида қатор солиқлар, жумладан, даромад ва мол-мулк солиғида камайтирилган ставкалар қўлланилади

Самарқандда «Минск» хиёбонидаги қурилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди
16 июнь 2021, 16:56

Самарқандда «Минск» хиёбонидаги қурилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Самарқанддаги «Минск» хиёбонида қурилиш учун ҳужжатлар сохталаштирилганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди. Маҳалла аҳолиси, фаоллар ва депутат хабар қилишича, қурувчи компания уй-жой, болалар боғчаси ва савдо биноларини ноқонуний равишда қурмоқда.

Долларнинг расмий курси олти кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди
16 июнь 2021, 16:30

Долларнинг расмий курси олти кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди

Долларнинг расмий курси 25,56 сўмга пасайди ва жами 10 590,46 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз пасайди.

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев ёшлар фестивалида мақом куйлади
16 июнь 2021, 16:11

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев ёшлар фестивалида мақом куйлади

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида 13−15 июнь кунлари ўтказилган ёшлар фестивалида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мақом куйлади. Шунингдек, фестиваль доирасида журналист ва блогерлар мукофотланган.

Тошкентдаги Webster университетида «Таълим ва инновациялар» соҳасида магистратурага қабул бошланди
16 июнь 2021, 15:00

Тошкентдаги Webster университетида «Таълим ва инновациялар» соҳасида магистратурага қабул бошланди

2021 йил август ойидан бошлаб Тошкентдаги Webster университети «Таълим ва инновациялар» йўналишида янги бир йиллик магистратура дастурини (MA EDIN) йўлга қўяди.

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбари тайинланди
16 июнь 2021, 14:09

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбари тайинланди

Шуҳрат Буронов Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди. У бундан аввал Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.

Жомбойдаги мактаб синфхоналарини таъмирлаган ўқувчилар ота-оналарининг розилиги билан борганлиги айтилди
16 июнь 2021, 13:43

Жомбойдаги мактаб синфхоналарини таъмирлаган ўқувчилар ота-оналарининг розилиги билан борганлиги айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 28-мактабда ўқийдиган ўғил болалар мактабни таъмирлаш ишларига ёрдам бериш учун ота-оналарининг розилиги билан келганлиги айтилди. 5 нафар қиз-ўқувчилар эса якуний давлат имтиҳонларининг баҳоларини билиш мақсадида мактабга келганлиги аниқланган. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ўқувчилар ўзи ва ота-оналарининг ихтиёрига зид равишда таъмирлаш ишларига жалб қилинмаганлигини таъкидлади.

Президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилади
16 июнь 2021, 12:09

Президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилади

Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлади. Унга кўра, сиёсий партияларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд сўмдан ажратилади. Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган. Харажатлар ҳақида батафсил.

ТАТУ ректори вазифасини бажарувчиси тайинланди
16 июнь 2021, 11:29

ТАТУ ректори вазифасини бажарувчиси тайинланди

Бахтиёр Махкамов Тошкент ахборот технологиялари университети ректори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бундан аввал у Электромагнит мослашув маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Кеча Ўзбекистонда 350 нафар кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди
16 июнь 2021, 11:24

Кеча Ўзбекистонда 350 нафар кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 минг 463 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 342 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айдар-Арнасой кўлида туристик зона ташкил этилади
16 июнь 2021, 11:07

Айдар-Арнасой кўлида туристик зона ташкил этилади

Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади. Мазкур ҳудудда экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари, 1200 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо ҳудуди қурилади.

Жиззахда Nexia юк автомобилига урилди. Икки киши вафот этди
16 июнь 2021, 09:45

Жиззахда Nexia юк автомобилига урилди. Икки киши вафот этди

Жиззах вилоятида Nexia ва SHACMAN русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Енгил автомобил ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Яна икки йўловчи касалхонага ётқизилган.

«Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги натижаси бўлди» — Twitter фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида
16 июнь 2021, 09:28 1

«Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги натижаси бўлди» — Twitter фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Вадим Абрамов шогирдлари саралаш ўйинларининг 2-босқичида қолиб кетишди. «Газета.uz» Twitter фойдаланувчиларининг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг